Falsafa.1


Download 16 Kb.
Sana06.11.2020
Hajmi16 Kb.
#141695
Bog'liq
Falsafa.1
1-labaratoriya (1), 257 1-курс ЯН узб Ботаника (1), Qaytar va qaytmas jarayonlar, Salomyaxshimisiz, Salomyaxshimisiz, 1st type Conditionals and Future Time CLauses by Olmos Rahmonov, 2 5348264551685032336, 2 5192960415457348842, 2 5213191493832936155, kurs ishi, nometall materiallar haqida umumiy malumot. ularning turlari ishlatilish sohalari, Qiziriq tumanidagi 14, Mustaqil ish 2, Mustaqil ish 2

. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли
Фалсафа, аввало, муайян илмий билимлар тизимидир. У, бир томондан, инсонннинг воқеликни ақл воситасида идрок этиши, иккинчи томондан, онгнинг афсона ва ривоятлар асосидаги шаклларидан узил-кесил ажралиш жараёни натижасидир. Фалсафа кундалик турмушда учраб турадиган эскилик асоратлари, бидъат ва чекланишларга мухолиф бўлган ҳурфикрлиликдир. Фалсафа айнан ана шундай янги дунёқарашнинг шаклланиши учун асос бўлди.“Фалсафа” атамаси “философия”нинг Шарқ ижтимоий тафаккуридаги шаклидир. Одатда у тор ва кенг маъноларда қўлланилади. Антик даврда кенг маънода тушунилган. Айрим файласуфлар ва фалсафий оқимлар, чунончи, инглиз файласуфи Т.Гоббс (1588-1679 йиллар) уни “тўғри фикрлаш орқали билишга эришиш”, немис файласуфи Ҳегель “умуман предметларга фикрий ёндашиш”, Л.Фейербах “бор нарсани билиш”, пргматизм таълимоти намоёндалари эса “фойдали нарсаларни билиш жараёни” дея талқин этганлар. “Фалсафа” тушунчаси тор маънода маданият, санъат, ақлий ёки ҳиссий билиш усули, воситаси тарзида таърифланади.Фалсафа фан сифатида бундан 3 минг йил илгари қулдорлик тузуми даврида, ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажрала бошлаган бир шароитда инсоннинг объектив борлиқда ва ўз-ўзига бўлган муносабатлари тўғрисидаги назарий билимлар тизими шаклида пайдо бўлади. Фалсафанинг пайдо бўлишида жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиёт муҳим роль ўйнайди. Чунки, фалсафа ижтимоий онгнинг алоҳида ўзига хос шакли сифатида жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаёти билан чамбарчас боғлик, бў­либ, уларни ўзида акс эттиради.Фалсафа жамиятнинг ижтимоий эҳтиёж ва манфаатлари, ғоявий-сиёсий қарашлари, умуман, унинг моддий ва маънавий ҳаёти билан алоқадор бўлиб, ижтимоий борлиқни акс эттиради ва ўз ўрнида унга фаол таъсир кўрсатади, ўзининг тамойиллари, қонун ва категориялари орқали янги ғоя ва назариялар, ижтимоий идеаллар, маънавий қадриятлар шаклланишига ёрдам беради. У фан сифатида борлиқни, яъни табиат, жамият, инсон ва унинг тафаккури тараққиётининг энг умумий муаммоларини ўрганади.Фалсафа пайдо булиши билан мантиқий муҳокамалар, таҳлиллар, ақлий хулоса чиқаришлар ва исботлар асосида афсонавий ва диний қарашлар назарий жиҳатдан қайта ишланиб, уларга илмий мазмун берила бош­лайди. Шу асосда улардан фарқ, қиладиган мустақил фан таркиб топа бошлади. Бу фан дунёга, унда юз берадиган воқеа ва ҳодисаларга, инсон ва унинг жамиятда тутган ўрнига бўлган муносабатларни ўргана- диган билимлар тизими сифатида пайдо бўлади.
Download 16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling