Ички аудитни ташкил этиш масалалари

Sana01.01.1970
Hajmi
#142373
Bog'liq
Ички аудитни ташкил этиш масалалари

Ички аудитни ташкил этиш масалалари

Бажарди: Мамурова Н

РЕЖА:

  • Кириш.
  • 1.Ички аудит хизматининг асосий вазифалари ва функциялари.
  • 2.Ички аудит хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари .
  • 3.Ички аудит ўтказишга ва уни ўтказиш натижалари бўйича йиғма ҳисобот тузишга қўйиладиган талаблар.
  • 4.Ички аудит хизматининг жавобгарлиги .
  • Хулоса ва таклифлар.

Кириш.
Ўзбекистон жаҳон молия бозорига интеграциялашувини тезлаштириш ва капитал бозорини яада ривожлантириш мақсадида чуқур таркибий иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш, бошқаришга оид қарорларни қабул қилиш ва корпоратив бошқарув сифатини ошириш учун аудиторлик хизматларининг аҳамиятини оширишга доир 2018 йил 19 сентябрда ПҚ-3946-сон “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди ва унда бир қатор вазифалар белгиланган (Қарор, 2018). Бу орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар яратиш каби бир қатор аниқ мақсадлар ҳал этилади.
Аудиторлик хулосаси молиявий ҳисоботнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган ҳужжат ҳисобланади. Аудиторлик хулосаси аудитор ва молиявий ҳисоботларнинг охирги фойдаланувчиларини бирлаштиради ва барча фойдаланувчиларга молиявий ҳисоботларни баҳолаш натижаларини акс эттирувчи аудиторлик фаолиятининг энг муҳим жиҳатларини акс эттиради. Агар аудиторлик хулосаси объектив ва тушунарли бўлса, аудитор ва ҳисобот фойдаланувчилари ўртасида алоқа воситасига айланади ва унинг аҳамиятлилиги туфайли қарорлар қабул қилиш сезиларли ошади, акс ҳолда бунда молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қарор қабул қилиш жараёнида ҳисоботдан фойдалана олмайди. Шунинг учун, аудиторлик ҳисоботи аниқ ва ахборот фойдаланувчи билан очиқ-ойдин уланишни таъминловчи ҳар қандай ноаниқликдан ҳоли бўлиши керак.
1.Ички аудит хизматининг асосий вазифалари ва функциялари.
Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
кузатув кенгашни ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан жамият бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.
Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади
Жамиятнинг ички аудит хизмати ички назоратни амалга оширади, шу жумладан, жамият устав капиталида жамиятга тегишли 50 фоизидан юқори бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операцияларни ҳам;
ҳар йили жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);
тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза.ўтказиш;
бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда жамиятнинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
2. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ички аудит хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
ички аудитни амалга ошириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича жамиятнинг ҳужжатларини (раҳбарнинг буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, зарур ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ва бошқа ҳужжатларни), жамият мансабдор ва масъул шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;
ички аудитни ўтказишга кўмаклашиш учун жамиятнинг тегишли мутахассисларини жалб этиш.
Ички аудит хизмати қуйидагиларга мажбур:
ички аудитни амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
мазкур Низомнинг 13—18-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;
молия ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигини текшириш;
ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш;
жамиятга унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда дарҳол жамиятнинг кузатув кенгашига хабар бериш ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзувни қайд этиш
активларни хатловдан ўтказишда ва қонунда белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш. Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
3.Ички аудит ўтказишга ва уни ўтказиш натижалари бўйича йиғма ҳисобот тузишга қўйиладиган талаблар.
Ички аудит
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини;
активларнинг ҳолатини;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини
корпортив бошқариш принципларига риоя қилинишини
тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини
ички назоратнинг ҳолатини текшириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш йўли билан фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади. Кузатув кенгаш томонидан жамият ихтисосидан келиб чиқиб қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишни ўтказишнинг бошқа йўналишлари белгиланиши мумкин.
Йиғма ҳисобот
якуний қисмни
тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига олиши керак
таҳлилий қисмни
Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича, мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ, ички аудит раҳбари томонидан имзоланадиган йиғма ҳисобот тузилади.

Аудиторлик ҳисоботини кечикиши (АҲК) бозорга маълумотларни ўз вақтида етказиб беришда муҳим рол уйнайди (Допуч ва б., 1986; Фиелд ва Уилкинс, 1991; Лоуддер ва б., 1992). Ушбу илмий тадқиқотда АҲК ва вақтидалилик буйича янгича механизм яратилди. Ушбу тадқиқотда бундан олдинги тадқиқотлар натижалар таҳлилдан кенг фойдаланилган. Жумладан Роберт (2008) томонидан Россия энергия тармоғининг молиявий ҳисоботлар аудитининг вақтидалилиги ўрганилган. У 2005 йилги маълумотлар асосида тадқиқ қилинган бўлиб, унда кечикиш ушбу тармоқ компанияларда 149 кунни ташкил этган. Аҳмад ва Камарудин (2003) томонидан эса Куала Лумпур фонд биржасидаги 100 та компанияни 1996 -2000 йилги маълумотлари асосида АҲК ўрганилган бўлиб унда натижа 100 кундан ортиқ ташкил этган. Афифа (2009) Қоҳира фонд биржасидаги 85 та компанияни тадқиқ қилган. Унда аудиторлик кечикишига кузатув кенгаши, ижрочи директорнинг вазифалари, аудиторлик қўмитасининг мавжудлиги, компания кўлами, саноат ва фойдалилик каби омиллар муҳим таъсир этишини тадқиқ қилди. Худди шундай эмпирик тадқиқот Буюк Британия, АҚШ, Испания, Африка мамалакатари, Покистон, Малайзия, Бангладеш, Хитой, Австралия каби бир қанча мамлакатлар ўрганилган ва тадқиқот натижаларидан инвесторлар кенг фойдаланиб, АҲК анча миқдорда камайган (Afify, 2009)

  • Аудиторлик ҳисоботини кечикиши (АҲК) бозорга маълумотларни ўз вақтида етказиб беришда муҳим рол уйнайди (Допуч ва б., 1986; Фиелд ва Уилкинс, 1991; Лоуддер ва б., 1992). Ушбу илмий тадқиқотда АҲК ва вақтидалилик буйича янгича механизм яратилди. Ушбу тадқиқотда бундан олдинги тадқиқотлар натижалар таҳлилдан кенг фойдаланилган. Жумладан Роберт (2008) томонидан Россия энергия тармоғининг молиявий ҳисоботлар аудитининг вақтидалилиги ўрганилган. У 2005 йилги маълумотлар асосида тадқиқ қилинган бўлиб, унда кечикиш ушбу тармоқ компанияларда 149 кунни ташкил этган. Аҳмад ва Камарудин (2003) томонидан эса Куала Лумпур фонд биржасидаги 100 та компанияни 1996 -2000 йилги маълумотлари асосида АҲК ўрганилган бўлиб унда натижа 100 кундан ортиқ ташкил этган. Афифа (2009) Қоҳира фонд биржасидаги 85 та компанияни тадқиқ қилган. Унда аудиторлик кечикишига кузатув кенгаши, ижрочи директорнинг вазифалари, аудиторлик қўмитасининг мавжудлиги, компания кўлами, саноат ва фойдалилик каби омиллар муҳим таъсир этишини тадқиқ қилди. Худди шундай эмпирик тадқиқот Буюк Британия, АҚШ, Испания, Африка мамалакатари, Покистон, Малайзия, Бангладеш, Хитой, Австралия каби бир қанча мамлакатлар ўрганилган ва тадқиқот натижаларидан инвесторлар кенг фойдаланиб, АҲК анча миқдорда камайган (Afify, 2009)

Маълумотларни тақдим этиш билан аудиторлик ҳисоботини кечикишини боғлиқлиги
Капитал бозори
Аудиторлик маълумотларини етказиш
Аудиторлик хисоботининг кечикиши
Аудит жараёнида кетган вақт молиявий маълумотларни вақтида чоп этишига таъсир этувчи омилдир. АҲК бугунги кунда глобал муаммо бўлиб бормоқда, барча ривожланган ва ривожланаётган капитал бозорда оғриқли масала бўлиб, бугунгача кўпроқ ривожланган бозорда кенг кўламда тадқиқ қилинган (Уокер, 1996). АҚШда ҳисоботларни вақтидалилик бўйича эътиборнинг кучайиши, АҚШ бозорида ҳисоботларнинг чоп этиш муддатлари қисқарди ва у 2005 йилда 90 кундан 60 кунга камайди.
Мустакил омиллар
Назорат омиллари
Узгарувчи омил
Корпоратив бошқарув органлари: 1- Кузатув кенгаши 2- Тафтиш комиссияси (аудит қўмитаси)
Назорат омиллари: 1- Компания кўлами 2- Аудиторлик ташкилоти тури
Листинг компанияларда АҲ
Аудиторлик ҳисоботи муддатларига таъсир этувчи омиллар

Мазкур тадқиқотда аудиторлик ҳисоботи вақтидалилига таъсир этувчи омилларни ўрганади. Булар кузатув кенгаши, аудит қўмитасининг мавжудлиги, компания кўлами, аудиторлик ташкилотининг тури ва компания фойдалилиги омилларидир. Бу ерда, ўзгрувчи омил- Ўзбекистон листинг компанияларида аудиторлик ҳисоботлари. Юкоридаги расимда назарий тузилиш модели келтирилган. Мазкур тадқиқотда Ўзбекистонда корпоратив бошқарув оргналарининг АҲКга таъсири илк бор ўрганилди. Регрессион таҳлилдан фойдаланилди ва бу АҲК моделига тавсифловчи омиллар таъсири баён этилади. Олдинги тадқиқотлар каби назорат омилларидан ташқари КБ органлари омил сифатида ўрганилди. Регрессион моделда АҲК ўзгарувчи омили ва мустақил омиллар (кузатув кенгаши, аудиторлик қўмитаси (тафтиш комиссияси)нинг мавжудлиги, компания кўлами, аудиторлик ташкилотининг тури ва компания фойдалилиги) ўртасидаги боғлиқликдан фойдалинилди.

  • Мазкур тадқиқотда аудиторлик ҳисоботи вақтидалилига таъсир этувчи омилларни ўрганади. Булар кузатув кенгаши, аудит қўмитасининг мавжудлиги, компания кўлами, аудиторлик ташкилотининг тури ва компания фойдалилиги омилларидир. Бу ерда, ўзгрувчи омил- Ўзбекистон листинг компанияларида аудиторлик ҳисоботлари. Юкоридаги расимда назарий тузилиш модели келтирилган. Мазкур тадқиқотда Ўзбекистонда корпоратив бошқарув оргналарининг АҲКга таъсири илк бор ўрганилди. Регрессион таҳлилдан фойдаланилди ва бу АҲК моделига тавсифловчи омиллар таъсири баён этилади. Олдинги тадқиқотлар каби назорат омилларидан ташқари КБ органлари омил сифатида ўрганилди. Регрессион моделда АҲК ўзгарувчи омили ва мустақил омиллар (кузатув кенгаши, аудиторлик қўмитаси (тафтиш комиссияси)нинг мавжудлиги, компания кўлами, аудиторлик ташкилотининг тури ва компания фойдалилиги) ўртасидаги боғлиқликдан фойдалинилди.

АҲК= β0 + β1 (SBNDs) + β2 (ACEXIST) + β3 (SIZE) + β4 (AUDTYPE) + β5(PROFIT) + ε
Қуйидаги жадвалда таснифловчи таҳлил натижалари келтирилган. Ушбу таҳлилдан шу нарса кўринадики, баланс ёпилиш санаси ва аудит санаси ўртасидаги ўртача кун 92 кунни ташкил этади. АҲК 45 та листинг компанияларида минимум 34 кун ва максимум 171 кунни ташкил этар экан. Демак, Ўзбекистон листинг компаниялари акциядорларга ўртача 3 ойда маълумотларни етказар экан ва бу дунё мамлакатлари билан таққослаганда анча яхши кўрсатгичдир.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling