task6

Sana01.01.1970
Hajmi
#142897
Bog'liq
task6


Саёҳатгоҳнинг географик кўлами ҳақида гап борар экан, белорус олими Н.Кабушкин уни “туристический регион” деб атайди ва географик хусусиятлари ҳақида шундай деб ёзади: “туристлар диққатини жалб қила оладиган, тарихий аҳамият касб этадиган биноларга эга бўлган хоҳлаган машҳур шаҳар ёки кичкина аҳоли шаҳарчаси “туристик ҳудуд” бўла олади” [3.13]. Айтиш жоизки Н.Кабушкин “туристик ҳудуд – ягона туристик маҳсулот ва рақобатбардош бирликдир, шунинг учун тижорат бирлиги сифатида бошқарилиши керак” [3.13], деб таъкидлайди. Демак, олимнинг “туристик ҳудуд”га берган бу таърифи Ғарбий Европа олимларининг “дестинация”га берган таърифлари билан қуйидаги умумийликни кузатиш мукин: - ягона туристик маҳсулот эканлиги; - бошқа минтақалар билан рақобатлашувчанлиги; - ягона тизим сифатида бошқарувчанлиги. Шунинг учун Н.Кабушкин “туристик ҳудуд” деб атаб таъриф бериб ўтган атама, Ғарбий Европа олимларининг “дестинация” категорияси билан мос дейиш мумкин. “Дестинация” атамасининг моҳияти унинг ички тузилмасида ўз ифодасини топади. Бизнинг фикримизча, “дестинация” учта қатлам: ташриф мақсади, туристик жозибадор жойлар ва масканлар (ТЖЖ ва ТМ), ягона саёҳатгоҳ (дестинацион маҳсулот)дан иборат.
Туристик жозибадор жойлар ва масканлар дестинациянинг таклиф унсурини ифодоловчилари сифатида намоён бўладилар ва саёҳатгоҳнинг объектлари ҳисобланадилар. Ягона саёҳатгоҳ сайёҳларнинг ташриф мақсади ва ҳудудларда мавжуд бўлган туристик жозибадор жойлар ва масканлар негизида “дестинацион маҳсулот” сифатида шаклланади. Уни шакллантириш жараёни маълум кетма-кетликда амалга оширилади. Дастлаб ташриф мақсади аниқланади, кейин туристик жозибадор жойлар ва масканлар танлаб олинади ва ниҳоят “дестинацион маҳсулот” шаклидаги ягона саёҳатгоҳ яратилади. Бу жараёнда ҳам сайёҳлар ва ҳам туристик муассасалар фаол қатнашадилар.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling