Миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши

Sana01.01.1970
Hajmi
#144206
Bog'liq
Миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши


4-§. Миллий бойлик тушунчаси ва унинг таркибий тузилиши

Миллий бойлик инсоният жамияти тараққиёти давомида аждодлар томонидан яратилган ва авлодлар томонидан жамғарилган моддий, номоддий ва интеллектуал ҳамда табиий бойликлардан иборатдир.


Миллий бойликнинг бир қисмини инсон меҳнатининг натижаси ҳисобласак, бошқа қисми табиат бойликларидан иборат бўлади. Шундай экан миллий бойлик кенг маънода ўз ичига нафақат моддий ва номоддий неъматлар, яратилган санъат асарлари, интеллектуал салоҳиятни, балки барча табиат ресурслари ва бойликлари ҳамда такрор ишлаб чиқаришнинг табиий иқлим шароитларини ҳам олади. Миллий бойликнинг бу барча таркибий қисмларини миқдоран, қиймат ўлчовларида ҳисоблаб чиқиш бир қатор объектив сабабларига кўра анча қийин, жумладан унинг табиат инъомларидан иборат қисми инсон меҳнатининг натижаси ҳисобланмайди ва қиймат ўлчовларига эга эмас. Шу сабабли иқтисодий таҳлил амалиётида миллий бойликнинг тор маънодаги тушунчасидан фойдаланилади. Тор маънода миллий бойлик инсоният меҳнати билан яратилган ва такрор ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган барча моддий бойликлардан иборат бўлади. Миллий бойликнинг бу қисми миллий иқтисодиёт ривожининг бутун тарихи давомида доимий такрорланиб турувчи ишлаб чиқариш жараёнининг умумий натижаси сифатида чиқади ва моддий буюмлашган шаклда намоён бўлади. У кишиларнинг кўплаб авлоди меҳнати натижаси ҳисобланади.
Айтилганлардан келиб чиқиб, миллий бойликни шартли равишда қуйидаги учта йирик таркибий қисмларга ажратиш мумкин:
1. Моддий-буюмлашган бойлик.
2. Номоддий бойлик.
3. Табиий бойлик.
Моддий-буюмлашган бойлик охир-оқибатда ишлаб чиқаришнинг, унумли меҳнатнинг натижаси ҳисобланади. У ишлаб чиқариш яратилганда маҳсулотларнинг жорий истеъмол қилишдан ортиқча қисмини жамғариш оқибатида вужудга келади ва ўсиб боради.
Аммо моддий-буюмлашган бойликни қатор йиллардаги йиллик ялпи маҳсулотлар йиғиндиси сифатида тасаввур қилиш нотўғри бўлар эди. Чунки бу бойликнинг бир қисми ҳар йили ишдан чиқариб, қайтадан янгиланиб туради (ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари). Шу сабабли ишлаб чиқариш воситаларининг ўрнини қоплаш билан бир вақтда ялпи маҳсулотнинг фақат бир қисми моддий-буюмлашган бойлик сифатида жамғарилиб борилади. Демак, қоплаш фонди ва моддий буюмлашган бойликнинг ўсиши ялпи миллий маҳсулот ҳисобига амалга оширилади.
Миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган моддий қисми қиймат шаклига эга бўлиб, таркибий тузилиши бўйича қўйидагиларни ўз ичига олади:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling