6

Sana01.01.1970
Hajmi
#144856

  1. Фуқаролик жамиятининг фаолият кўрсатишида сайлов қандай вазифаларни бажаради?

1. Фуқароларнинг сайловларда ва бошқа сиѐсий жараѐнларда фаол иштирок этиши фуқаролик жамиятининг муҳим мезонларидан биридир. «Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий меъѐрларнинг нечоғлиқ демократик руҳда эканини намоѐн этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир»1. Демократик сайловлар орқали демократик мезонлар амалга татбиқ этилади, халқнинг ишончли вакили ҳокимият тепасига келади, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади, орзу-умидлари рўѐбга чиқади.
Сайлов халқ ҳокимиятчилигининг тимсоли бўлиб, энг аввало ўзида жамият аъзоларининг, қолаверса сайловчи – фуқаро манфаатини ифода этади. Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари амалга оширилаѐтган ислоҳотларда сайловларнинг ўрни беқиѐсдир. Ўзбекистон мустақил тараққиѐт йўлининг ҳозирги босқичида давлат ҳокимиятининг вакиллик органларини эркин, қонуний ва адолатли сайловлар асосида шакллантирилиши демократик жараѐнлар ва янгиланишларнинг ижтимоий ҳаѐтда олий қадрият сифатида ифода этилаѐтганлигининг ѐрқин намунасидир. Сайловлар кишилик жамиятининг бир неча асрлик тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир. Ҳозирги даврга келиб, дунѐнинг аксарият мамалакатларида давлат ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқариш органларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган демократик сайловлар сиѐсий тизимининг ажралмас таркибий қисмига айланиб бўлди. Турли мамлакатлардаги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражасини уларда ўтказиладиган сайловларга, сайловлардаги аҳолининг иштирокига, сайловларнинг савиясига кўра белгиланади1. Бундан ташқари мамлакатдаги тинчлик, барқарорлик хукм суриши ва шахс, жамият, давлат хавфсизлигининг таъминланишидемократик сайлов тамойиллари-нинг қай даражада рўѐбга чиқи-шига ҳам бевосита боғлиқдир.

  1. Ўзбекистон қонунчилигида сайлов ҳуқуқининг қандай принциплари белгиланган?


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling