Ғариблар

Sana01.01.1970
Hajmi
#145121
Bog'liq
Ғариблар




✿°•┈┈┈•ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 
Ғариблар. 
✿°•┈┈┈•ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 
 
 
 
 
 
 
Шайх Холид ар-Рошид 
 
 
 
 



 
 
Ғариблар. 
 
 
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
Ислом ғариб бўлиб бошланди ва ҳудди бошланган каби яна 
ғарибликка қайтади ғарибларга тубо (жаннат) бўлсин” 
Эшитинг, Аллоҳ ҳайрингизни берсин. Эътибор беринг Аллоҳ сизни Ўз 
риоясига олсин. Ғарибларнинг соҳибланган сифатларига қулоқ тутинг, шояд 
сиз ҳам уларнинг карвонларида бўлишингиз учун. 
Рофеъ Ибн Молик рохимаҳуллоҳ айтадилар: Бир куни Умар Ибн 
Хаттоб розиаллоҳу анҳу масжидга кирдиларда ва Муоз Ибн Жабал 
розиаллоҳу анҳуни Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қабирларига 
қараб йиғлаб турган ҳолатда топдилар ва у кишига қарата “Эй Абу 
Абдурроҳман нега йиғлаяпсиз ёки акангиз ўлдими дедилар, у киши йўқ 
балки мен мана шу масжидда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан 
эшитган ҳадисни эсладим дедилар, Умар розиаллоху анху нима экан у деди
Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) менга айтдиларки: “Албатта 
инсонлардан йироқ бўлган, яланг оёқ, тақводор, агар кетса йўқласа 
билинмайдиган, агарда бир жойга келса, ҳеч ким уларни танимайдиган, 
ҳулқлари хидоят чироғи бўлган, ҳар қандай қоронғу зулматни фитнадан 
саломат чиқарган кишиларни Аллоҳ Таоло яхши кўради дедилар”.
Ибн Қойюм рохимаҳуллоҳ айтадилар: “Мана шу мақтовга сазовор 
сифатлар билан сифатланган кишилар ғариблардир. Инсонлар орасида 
уларнинг адади оз бўлганлиги учун ҳам, ғариб деб исмландилар, инсонлар 
орасида ислом аҳли ғарибдирлар ва ислом аҳлининг орасида ҳам мўминлар 
янада ғариброқ ва мўминлар орасида иймон аҳли янада ғариброқдир ва 
иймон аҳлини орасида суннатни ҳаво-нафс ва бидъатлардан ажратадиганлар 
унданда ғариброқ ва суннатга даъват қилиб, унга хилоф қилганлар азиятига 
сабр қилувчилар янада ғариброқдурлар ва лекин, мазкур инсонлар ёлғиз 
эмасдир, улар Аллоҳ Таолонинг ҳақиқий дўстларидирлар. Ҳеч бир киши 
ғариблар танг ва бахтсиз ҳаётда яшар экан деб ўйламасин, балки улар 
инсонларнинг энг бахтлироғидирлар. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи 
васаллам айтганлари каби “Ғарибларга жаннат бўлсин”.
Аллоҳ Таоло айтадики:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling