1-маъруза

Sana01.01.1970
Hajmi
#145710
Bog'liq
1-маъруза


1-МАВЗУ: Автоматлаштириш асослари ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ҳақидиги умумий маълумотлар.
Режа:
1. Автоматлаштириш асослари
2. Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш
3. Бошкариш. Бошкариш муаммолари. Бошкариш принциплари


Бошкарувнинг максадлари, шакллари ва вазифалари
Кишилар томонидан бошкариладиган ва улар манфаатлари йулида харакат килувчи тизимлар, объектлар бирор максадга каратилган ва йуналтирилган булади. Жахон, мамлакат, катта минтака микёсидаги йирик куламли иктисодиёт хам, кичик куламли – корхона, фирма, оила иктисодиёти хам бирор максадга каратилган тизимларга киради, чунки фаолияти белгиланган максадларга эришишга каратилган.
Бир карашда кушимча изохларсиз хам тушунарли куринган, аник маънога эга булган «максад» тушунчаси чиндан хам социология, фалсафа, иктисодиёт, бошкарув назариясининг мураккаб категорияларига киради.
«Максад» сузининг маъносини аниклаш учун бошкарув назариясининг унга якин ва турдош булган тушунчалари- «тузилиш», «вазифа» сузларига мурожаат килишга тугри келади, чунки улар юкорида кисман учраган ва бундан кейин хам куп марта ишлатилади. Бу тушунчаларга таяниш, аста-секин маъноларини чукурлаштириш ва аниклаб бериш максадида уларнинг энг оддий таърифларини келтирамиз.
Тизим – бу, ягона бир бутунликни ташкил килувчи узаро боглик ва узаро хамкорликдаги элементлар, кисмлар мажмуидир.
Тузилиш – бу, тизимнинг таркибий кисмларга булинишида намоён буладиган, унинг яхлитлиги, фаолият юритиши, харакатини таъминловчи, узаро белгиланган жойлашиши ва улар орасидаги алокасининг курилиши, ташкил килинишидир.
Вазифа тизим ва элементлари, таркибий кисмлари бажарадиган роллардан бири; тизим ва унинг кисмларининг белгиланиши; тизим фаолиятининг турлари.
Максад интилиш предмети, олдиндан мулжалланган якуний гоя, тизим харакатининг кутилган натижаси, тизим нима учун фаолият юритаётганини белгилайди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling