39185 17 Документ Microsoft Word

Sana01.01.1970
Hajmi
#145770
Bog'liq
39185 17 Документ Microsoft Word


1 ТОПШИРИҚ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  1. Иш фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган омиллар, уларнинг турлари.

  2. Сел хавфи туғилганда аҳоли ҳаракати. Бирламчи ўт ўчириш воситалари.

  3. Клиник ва биологик ўлим тушунчалари. Ўпка-юрак реаниматсиясини ўтказиш усуллари.

2 ТОПШИРИҚ. МУАММОЛИ МАСАЛА:


1 Жароҳатланган инсоннинг билак ва қўл панжаси соҳасидан қон кетмоқда. Қоннинг ранги қип-қизил ва пульсланиб оқяпти. Қон кетиш турини аниқланг ва жгут қаерга боғланишини айтинг.

.
.3 ТОПШИРИҚ. Жаҳон миқёсида ҲФХни таъминлашга оид олиб борилаётган тадбирлар. (Битта давлат мисолида)


4. ТОПШИРИҚ. ТЕСТНИ ЕЧИНГ:


1.Иккинчи даражали совуқ олдиришнинг белгиларини кўрсатинг.
А). Қон томирларига қон тиқилиб қолиши натижасида қон айланиши бузилади ва тўқималарнинг озиқланиши ёмонлашади;
Б). Совуқ олган соҳада ичи қонли-серозли ва хира суюқликка тўлган пуфакчалар пайдо бўлади;
В). Совуқ олган соҳадаги тери оқариб ёки кўкариб кетади, ҳеч нарса сезмайди. Даволаш натижасида бу ўзгаришлар йўқолади;
Г). Барча жавоблар тўғри
2. Учинчи даражали совуқ олдиришнинг белгиларини кўрсатинг.
А). Совуқ олган соҳада ичи қонли-серозли ва хира суюқликка тўлган пуфакчалар пайдо бўлади;
Б). Совуқ олган соҳадаги тери оқариб ёки кўкариб кетади, ҳеч нарса сезмайди. Даволаш натижасида бу ўзгаришлар йўқолади;
В). Қон томирларига қон тиқилиб қолиши натижасида қон айланиши бузилади ва тўқималарнинг озиқланиши ёмонлашади;
Г). Барча жавоблар тўғри.
3.Травматик шок қачон кузатилади?
А). Шикастланганда;
Б). Заҳарланганда;
В). Офтоб урганда;
Г). Барча жавоблар тўғри.
4.Қуйидагиларнинг қайси бири вақтинча қон тўхтатиш усуллари ҳисобланади?
А). Жгут боғлаш;
Б). Томирни боғлаш;
В). Томирни тикиш;
Г). Барча жавоблар тўғри.
5.Қон кетишининг қайси тури ҳаёт учун хавфли эмас?
А). Артериал қон кетиш;
Б). Веноз қон кетиш;
В). Капилляр қон кетиш;
Г). Паренхиматоз (жигар, талоқ, ўпка).
6.Жгут тўғри боғланганлигини қандай билиш мумкин?
А). Артериал қон оқиш тезликда тўхтйди;
Б). Оёқ, ёки қўл оқаради;
В). Жгут боғланган жойдан пастда томирлар пульсацияси тўхтайди;
Г). Хамма жавоблар тўғри.
7.Артериал қон босими қайси аппарат билан ўлчанади?
А). Цистоскоп;
Б). Тонометр;
В). Фонендоскоп;
Г). Термометр.
8.Нафас олишнинг тўхташини кўрсатинг.
А). Брадипноэ;
Б). Тахипноэ;
В). Апноэ;
Г). Тахикардия.
9.Юрак тўхтаганда жонлантириш усулларини кўрсатинг.
А). Юракни билвосита массаж қилиш;
Б). Эхокардиография;
В). ЭКГ ёзиш;
Г). Дефибриллятор.
10.Асфиксия нима?
А). Юрак уришининг тўхташи;
Б). Нафас олишнинг қийинлашиши;
В). Нафас ҳаракатларининг тезлашиши;
Г). Нафас олишнинг тўхташи.
11.Қуйидаги ҳолатларнинг қайси бирида реанимация тадбирлари ўтказилмайди?
А). Клиник ўлим кўчада бўлганда;
Б). Электр токидан шикастланганда;
В). Биологик ўлимда;
Г). Сувга чўкканда.
12.Куйган заҳоти куйиш шокини олдини олиш мақсадида қуйидаги тадбирларнинг қайси бири қилинади?
А). Анальгетиклар;
Б). Новокаинли блокада;
В). Куйган юзани хирургик тозалаш;
Г). Барча жавоблар тўғри.
13.Куйишни маҳаллий даволашда қандай боғламлардан фойдаланилади?
А). Мойли боғлам;
Б). Гипертоник боғлам;
В). Спиртли боғлам;
Г). Совуқ муолажа.
14.Куйишнинг учинчи даражасида қуйидаги даволаш усулларининг қай бири қўлланилади?
А). Гипертоник боғлам;
Б). Аутодермотрансплантация;
В). Спиртли боғлам;
Г). Мойли боғлам.
15.Қуйидаги белгиларнинг қайси бири суяклар синиши учун характерли эмас?
А). Деформация;
Б). Терининг йиринглаши;
В). Оғриқ;
Г). Барча жавоблар тўғри.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling