Нотурар жойни ижарага бериш шартномаси

Sana01.01.1970
Hajmi
#146102
Bog'liq
Нотурар жойни ижарага бериш шартномаси


Нотурар жойни ижарага бериш шартномаси

05 январь 2020 йил. Бўка тумани.


Биз, Тошкент вилояти Бўка тумани Х.Олимжон кўчаси 4-уйда доимиий рўйхатда турувчи 30.05.1980 йилда туғилган ҚОДИРОВА САОДАТ АБДИРАСУЛОВНА СТИР: 601394158 Паспорт АВ 9410450 сана: 21.04.2018 йилда Бўка туман ИИБдан берилган бундан буён матнда (ИЖАРАГА БЕРУВЧИ деб юритилади) бир томондан ва “KREDIT-KAMFORT” МЧЖ СТИР: 306814460 гувохнома № 774426 рўйхатдан ўтган санаси 28.10.2019 йил рахбар ТОЛИПОВ ДАДАЖОН БАХРОМ ЎҒЛИ Паспорт АВ 4065179 сана: 02.06.2016 йилда Бўка тумани ИИБ томонидан берилган бундан буён матнда (ИЖАРАГА ОЛУВЧИ деб юритилади) иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар хақида туздик.





  1. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ




    1. Мен, ИЖАРАГА БЕРУВЧИ мулк хуқуқи асосида менга тегишли бўлган Тошкент вилояти Бўка тумани Маданият МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган нотурар бино Савдо дўкони ИЖАРАГА ОЛУВЧИга вақтинча фойдаланиш учун хақ эвазига ижарага бердим, мен ИЖАРАГА ОЛУВЧИ ушбу нотурар бинони вақтинча фойдаланиш учун ижарага қабул қилдим.

    2. Ижарага берилаётган нотурар бино қуйидагилардан иборат:

Умумий фойдаланиш майдони 122.58 кв.м ижарага берилаётган майдони 56.75 кв.м ни ташкил этади.

    1. Юқорида кўрсатилган нотурар бино ИЖАРАГА БЕРУВЧИга Бўка тумани 2-сонли давлат нотариал идорасининг № 1325-сонли 08.04.2016 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан тегишли.




  1. ИЖАРА ХАҚИ




    1. ИЖАРАГА БЕРУВЧИ юқорида кўрсатилган нотурар бинони ИЖАРАГА ОЛУВЧИга 4(тўрт) ой муддатга, яъни 05.01.2020 йилдан 01.05.2020 йилгача ижарага топширади.

    2. Ижарага берилган нотурар бинодан фойдаланиш учун ижара хақи тарафлар келишувига асосан хар ой учун 750 000 сўм (Етти юз эллик минг) эвазига, умумий ижара хақи 3 000 000 сўм (Уч миллион)ни ташкил қилади. ИЖАРАГА ОЛУВЧИ ижара тўловни хар ойнинг 15 (ўн беш) инчи кунига қадар ИЖАРАГА БЕРУВЧИга тўлаши шарт.

    3. Ижарага олувчи берилган нотурар бинодан фойдаланиш учун ижара хақи тўлов муддатини бузса ИЖАРАГА БЕРУВЧИ шартномани бир томонлама бекор қилишга ва ижарага берилган нотурар бинони бўшатиб беришни ИЖАРАГА ОЛУВЧИдан талаб қилишга хақли.




  1. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ




    1. Мен, ИЖАРАГА ОЛУВЧИ ижарага олинган нотурар бинони вазифасига мувофиқ равишда фойдаланишни, ўз холатида сақланишини таъминлашни, уни яхши холда тутишни хамда санитария ва ёнғин хавсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этишни, ижара хақини ўз вақтида тўлаб туришни ўз зиммамга оламан.

    2. Мен, ИЖАРАГА БЕРУВЧИ мулк хуқуи асосида тегишли мулкни ижарага берганлигим ва бунинг натижасида даромад олаётганим учун қонун хужжатларида белгиланган тартибдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тегишли давлат солиқ хизмати органига тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.

    3. ИЖАРАГА БЕРУВЧИ ИЖАРАГА ОЛУВЧИнинг ижарага олинган нотурар бинода амалга ошираётган фаолиятига умуман дахли йўқ хамда аралашмайди.


  1. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ХАЛ ЭТИШ




    1. Ушбу шартнома талабларини лозим даражада бажармаган ёки дажаришдан бош тортган тараф қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

    2. Нотурар бинони ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёки унга ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади, низо келиб чиққан тақдирда суд тартибида хал қилинади. Шартномани бекор қилиш хақида тарафлардан хар бири бошқа тарафни бир ой олдин оғзаки равишда огохлантиради.




  1. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР




    1. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади.



ТОМОНЛАРНИНГ МАЪЛУМОТЛАРИ:
ИЖАРАГА БЕРУВЧИ”

Қодирова Саодат Абдирасуловна Паспорт: АВ 9410450


Бўка тумани ИИБ 21.04.2018 йил. Бўка тумани Х.Олимжон кўчаси 4-уй. СТИР:506598812



ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”

“KREDIT-KAMFORT” МЧЖ


Гувохнома: № 774426
Рег. 28.10.2019 йил
СТИР: 306814460
Рахбар Толипов Дадажон Бахром ўғли Паспорт АВ 4065179
Берилган сана 02.06.2016
Бўка тумани ИИБ



ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ:

__________________Қодирова Саодат Абдурасуловна



_____________Толипов Дадажон Бахром ўғли
М.Ў.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling