1-маъруза.docx

Sana01.01.1970
Hajmi
#146458
Bog'liq
1-маъруза.docx


Антик давр физикаси.
Режа:

  1. Физика ривожланиши бошланишидан аввалги давр.

  2. Антик фаннинг характери.

  3. Қадимги Юнон олимларининг натура фалсафий қарашлари.

  4. Аристотель физикаси.

  5. Архимеднинг механика сохасидаги изланишлари.



Адабиётлар:



  1. П.С. Кудравцев “Курс истории физики” 13- 34 бетлар.

  2. Б.И. Спасский «История физики» 41 – 57 бетлар.

  3. Р. Собесяк «Шеренга великих физиков» 7- 11 бетлар.

Хозирги фаннинг пайдо бўлиши Кадимги Греция билан боғланган. Кадимги Шарқнинг фаннинг ривожланишида улкан хизматларига қарамай ҳозирги фаннинг асл ватани Греция хисобланади, чунки Шарқда илм ўрганишда “Шундай бўлади” деган тушунча, “Шундай экан” деб қабул қилинса, грекларда унинг исботини талаб қилишган, нега шундайлиги сўралган.


Ҳозирги замон физика фанининг ватани Греция эканлиги физик терминларнинг жахон буйича сақланиб қолингани бунинг далилидир.
1. Фанларнинг номлари: математика, механика, физика, биология, география ва бошкалар.
2. Грек тилидан олинган илмий терминлар: масса, атом, электрон, изотоп ва бошкалар.
3. Формулаларнинг грек алфавитида ишлатилиши.
4. Грек олимларининг илмий адабиётларда купинча учраб туриши.
1) Фалес (640 - 594), Демокрит (463-370), Пифагор;
2) Гераклит (530-470), Аристотель (384-322); 3) Платон ( 429- 348), Архимед (287-212), Герон (150-100), Птолемей (87-165) ва бошқалар эрамиздан олдинги даврда яшаб ўтганлар.
5. Кадимги грецияда инсон онги биринчи ўз кучини англатади, ва фанни жамият тараккиёти ривожланишига қаратганлар.
Биринчи олимлар философлар яъни “донолик ишкибозлари” деб аталганлар. Доноликни ўрганишга талаб кучая борди, бу эса олим ва ўқитувчи касбини вужудга келтирди. Ўша пайтдан яъни эрамиздан олдинги даврда Платон академияси, Аристотель лицейи ташкил этилган эди. Бу ташкил этилган ўқув масканлари, тор соха касб эгалари, инженерлар, врачлар, астрономлар, математиклар, физиклар, географлар ва бошка касб соха кишиларини шакллантиришда мухим омил булиб хизмат килади.
Эрамиздан олдинги У-УI асрлардаги олимлар асосан натура -фалсафий қарашга эга эдилар, уларнинг мушохадаси фанни фалсафий тушунтирар эдилар. Қадимги грек олимларининг натура фалсафий қарашларидан бири улар оламни ягона картинасини тузишга харакат килишди, шу сабабли хам биринчи материя ҳақида тушунча пайдо булди, материя ва харакатнинг йўқолмаслиги ҳақидаги илк тушунчалар пайдо бўла бошлади. Демак, биринчи марта атом тўғрисида тушунчалар пайдо бўла бошлади. Масалан: Демокритнинг атом тузилиши тўғрисидаги фалсафий дунёқараши қуйидагилар эди:
1. Хеч нарсадан, хеч нарса пайдо булмайди, пайдо бўладиган нарсалар парчаланиш ва бирикишдан иборатдир.
2. Тасодифан бирор нарса пайдо бўлмайди, пайдо бўлишига сабаб бўлади.
3. Соф бўшлик ва атомдан бошқа нарса йўқ.
4. Атом бепоёндир ва турлича шаклдадир.
5. Моддалар бир- биридан атомлар сони билан фарқ қилади.
Аристотель эрамиздан олдинги 384-322 йиллари Грециянинг шимолидаги Стагер шахрида Македония шохи саройининг врачи оиласида туғилган. 18 ёшида Афинага келиб Платон академиясида ўқиган. У Платон академиясининг “ақли” деган ном олган. 335 йили академия кошида ликей (лицей) мактаб очган. Аристотель академияда Плотон билан йигирма йилча бирга ишлади, Плотон вафотидан сўнг Аристотель 343 –339 йиллар Македония пойтахти Пелли шахрида яшади ва Македония шохи Филиппнинг ўғли Александр Македонскийга дарс берди. Аристотельни фанни тушунтиришда идиалистик қараш тарафдори деб тушунилади, аслида ундай эмас. Аристотель модда ва майдоннинг мавжудлигини тан олади. У материянинг тузилишида мураккаб бўлишига қараб ўрганишни тан олади. Биз Аристотель физикаида ҳозирги замон физикасидек , математик ва физик формулаларни кўрмасакда, лекин унинг табиат тўғрисидаги тушунчаси мантиққа асосланганлигини кўрамиз. Аристотель физикасини ўрганиш 4 нарсага асосланган: 1 – материя, 2- форма, 3- ҳосил бўлиш, 4- хулоса.
У 30 йил давомида академия ва лицейда лекция ўқиди, унинг лекциялари асосан 4 та йуналишда эди: 1. “Физика”. 2. “Осмон ҳақида”. 3. Пайдо бўлиш ва йўқолиш ҳақида. 4. “Материомантиқ”.
Аристотель фазовий жисмлар қўзғалмас Ер атрофида айланма харакат қилади деб тушунтиради. Ер устидаги жисмларнинг харакати икки жисм таъсирида вужудга келади деб тушунтиради. Аристотель фикрича барча жисмлар бўшликда бир хил тезлик билан тушади деб тушунтирган. Бунга сабаб жисмларнинг бўшликдан қўрқишидир деб изоҳ берган. Аристотель ўзининг табиат қонунларига қараши билан физика фанининг отаси деб тан олинган.
Архимед (287-212) эрамиздан олдин Сицилия оролидаги Сиракуза шахрида астроном Фидия оиласида туғилган. У Александрияда ўқиб Сицилияга математикани яхши ўрганган олим сифатида қайтади. Унинг асосий илмий ишлари “Статика” элементларини ифода этади. У фақатгина олим бўлмай, инженерлик сохасида хам кўп ихтиролар қилган. Экин суғорадиган ускуналар, винтлар ихтиро этган. Жисмларнинг сузиши ва нихоят Архимед қонуни. У ўзининг Сицилия оролини римликлардан мудофа этишда қатнашади ва тош отар сопконлар ва ричаглардан фойдаланишни маслаҳат беради. 212 йилда рим аскарининг қўли билан ўлдирилади. Куёш атрофида Ернинг айланишини биринчи бўлиб Архимед айтган.
Унинг физика фанини ривожлантиришдаги хиссаси қуйидагилардир:

  1. Текис фигураларнинг мувозанатлик шартлари.

  2. Куч моменти, кучнинг елкага нисбатан тескари пропорционаллиги.

  3. Оғирлик ва узунлик тўгрисидаги тушунча, ернинг тортишиш кучини енгувчи куч ҳақида.

  4. Суюқлик томчисининг шарсимон бўлишига сабаб ернинг тортиш кучи эканлиги ҳақида.

  5. Газ ва суюқликлар учун Архимед қонуни, Архимед кучи, жисмларнинг суюқликларда сузиши Архимед кучига асосланганлиги.

  6. Оптика ва астрономия билан шуғулланиб, қуёш нурининг бир нуқтага йиққанлиги ва унинг ҳарбий ишларда фойдаланганлиги, турли муҳитлардан ўтган ёруғлик нурининг синиши ва йўналишини ўзгариши.

  7. Олам тузилиши тўғрисида фан тарихида Архимед икки система, геомарказ ва гелиомарказ тушунчасини киритди.

ХУЛОСА: Антик давр фанининг характери шундан иборатки, кадимги грек олимлари биринчи марта моддалар атомлардан тузилганлигини айтишган, барча жисмлар фазовий жисмлардан иборатлигини исбот қилишган. Табиат қонунларини ўрганишда уларнинг ўзаро боғлиқлик қонуниятларини очишга харакат қилишган. Дунёнинг ягона физик харитасини яратишга асос солишган.


2- маърузани такомиллаштириш учун саволлар:
1. “Бирор нарсани исботини топиш мен учун Персид шохлигини ишғол қилишдан хам мухимдир”- деган эпиграфни мазмуни нимадан иборат ва уни ким айтган?
2. Антик фаннинг характери, Шарқ фанининг характеридан кайси жихатлари билан фарқ қилар эди?
3. “Математикани билмаган киши бу бинога кирмасин” деган ёзув қачон ва қаерда ёзилган эди?
4. “Механика” сўзининг мазмуни нимадан иборат?
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling