Gandi haqida.

Sana01.01.1970
Hajmi
#148045
Bog'liq
Gandi haqida.


ФАРЗАНДИ МАҲАТМА ГАНДИ ЎЛДИРИЛГАН ЭДИ

Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Унинг бу ишидан ҳайрон бўлган дўстлари: “нима учун бундай қилдингиз?”, деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: “кавушни топиб олган фақир киши, ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки, бир пой кавуш унга фойда бермайди. Мен ҳам бир пой кавушдан фойдалана олмайман”.

МАҲАТМА – «БУЮК ҚАЛБ» ДЕГАНИ
Амир ФАЙЗУЛЛА

Ҳиндистон тарихи ғоят кўҳна ва бой. Бу мўъжизакор мамлакатда сон-саноқсиз донишмандлар, фидойи ватанпарварлар, сиёсий арбоблар дунёга келган. Уларнинг мангу ишлари нафақат Ҳиндистонда, балки жаҳон миқёсида ҳам ибратлидир. Ана шундай асл ҳинд ўғлонларидан бири мамлакатда икки юз йиллик инглизлар истибдодига чек қўйган, аъмоли ва ахлоқи, мустаҳкам эътиқоди ва метин иродаси билан жаҳонни лол қолдирган Маҳатма Гандидир.


Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг буюк раҳбари, «гандизм» ғоясининг асосчиси Мўҳандас Карамчанд Ганди 1869 йил 2 сентябрда Гужарот штатининг маъмурий маркази Пўрбандар шаҳрида дунёга келди. Гандилар хонадони бания (баққоллар) тоифасига мансуб бўлиб, бу тоифа браҳман­ ва кшатрийдан кейин учинчи­ ўринда турувчи вайшя (ҳу­нарманд-савдогарлар) сирасига кирарди. Тўртинчиси шудра(дахлсиз)лар бўлиб, қўл меҳнати билан тирикчилик қилувчи барча одамлар шу тоифани ташкил этарди. Демак, Ганди ижтимоий келиб чиқиши жи­ҳатидан­ кўпроқ қуйи тоифага яқинроқ турган. Худди шу нарса­ унинг чинакам халқ раҳнамоси бў­либ етишувида асосий омиллардан бири бўлган десак, хато қилмаймиз.
Гандилар авлоди ҳинду ди­нига қаттиқ ихлос қўйиб, барча диний расм-русумларга оғишмай амал қиларди. Мў­­­ҳандас барча динларни ўзи­­га яра­ша тўғри деб билар, уларни­ қунт билан ўрганиб,­ «қиссадан ҳисса» чиқа­рар,­ сиёсий ва ижтимоий ҳаё­­ти­да ибрат билиб қўллар эди.
Хусусан, Ганди ислом ди­ни­­га айрича баҳо беради. «Му­­ҳаммаднинг ғоят дилбар­ инсон эканлигини билиб, ҳай­ратдан ёқа ушладим», дей­ди­ Ганди «Менинг ҳаё­тим» китобида. У «Биров юзинг­га­­­ тарсаки урса, сен ун­­­­га ик­­кинчи юзингни тут», де­ган­ таълимот асосида «аҳимса» (а – инкор, ҳимса – зў­­равон­лик, яъни куч иш­латмаслик), деб ном олган­ ўзи­га хос сиёсий усул – доктринани ишлаб чиқади. Гандининг замондоши ва мас­лакдоши, йирик сиёсий ар­­боб, шоир Абул Калом Озод­ ҳиндча «аҳимса» сўзини­ урдуча(ҳинд мусулмонларининг рас­мий тили)га «амн», «амният»­ (тинч, сулҳ, муроса), деб тар­жима қилади­ ва бу Гандига маъқул бўлади.
Гандининг аждодлари Гу­жарот штатининг қатор қасабаларида ҳуқуқшунос (қози) бўлиб ишлаб келишган. Ота­сининг васияти ва амакиларининг кўмаги билан Мўҳандас Англияда ҳуқуқшунослик бўйича таълим олади. 1891-1893 йилларда Бомбей(Мумбай)да оқловчи вазифасида хизмат қилади. Ганди ўқиш жараёнлари ҳақида муфассал ҳикоя қилишдан тийилади. «Менинг ҳаётим» китобида бунинг сабабини ик­ки оғиз сўз билан изоҳлайди. «Тўғ­ри,­ мен болалигимданоқ зеҳн­ли ва ақлли эдим, ўқишда ҳам менинг ол­димга тушадигани йўқ эди,­ аммо ўзим тўғримда мақ­тов сўз­лар ай­тиш ахлоқимга тўғри келмас­ди. Зеро, ҳаётда эришган катта-кичик муваффақиятлариму сиёсий ғалаба­ларим бежиз қўлга ки­ритил­маганини ўқувчиларим ўзлари англаб олишларига тў­лиқ ишонаман», дейди у.­­
1893-1914 йилларда Ганди Жанубий Африкадаги Гужарот савдо фирмасида ҳуқуқшунос бўлиб хизмат қилади. Унинг бу ерга келиб­ қолишига аслида бир муаммо сабаб бўлади, яъни бир-бирига яқин бўлган икки ки­ши катта маблағга оид би­тим юзасидан судлашиб қолади. Иш ниҳоятда чигал­ бўлгани учун ҳеч бир ҳу­қуқ­шунос уни зиммасига олишга журъат этолмайди. Даъвогарлардан бири Ганди­дан агар шу ишни ҳеч бўлмаганда бир томоннинг (албат­та, ўзининг) фойдасига ҳал қилиб берса, жуда катта ҳақ­ тўлашини айтади. Ганди­ анчадан бери худди шундай омад кулиб боқишига муштоқ эди, чунки Гужаротда йирик амалдорлар ундан чўчиб, ўз ишларининг қора томонлари очилишидан қўр­қиб, у

нга иқтидорига яраша­ тузукроқ мансаб беришдан бош тортар эди­лар. Ҳукумат­ мустамлака­чи инглизлар қў­лида экани ва Гандининг сиёсий онги шакллана бошлаган айни пайт­да у инглиз­ларга қарши ҳаракатларда фаоллаша бош­­лаганини назарда тутади­ган бўлсак, бу ҳол табиий экани ўз-ўзидан маълум бўлади.


Хуллас, шу иш баҳонасида Ганди Жанубий Африкага келади. Икки ой мо­байнида ишни миридан-сиригача ўрганади. Натижада даъвогарлардан ҳеч бири азият чекмай, аввалгидай ўз тижоратларини давом эттириб кетаверадилар. Икки-уч йилдан буён чўзилаётган­ бундай чигал ишни ёшгина ҳуқуқшунос қисқа муддатда­ ҳал этиб бергани нафақат Жанубий Африкада, балки бутун Ҳиндистон­да шов-шув бўлади. Айнан мана шу иш ва унинг ҳар икки томон учун фойдали ҳал бўлиши Гандининг сиёсий фаолияти учун бир умр йўлчи юлдуз бўлиб қолди.
Ганди йигирма йилча Жанубий Африкада қолиб кетади. Бу ерда тирикчилик сабаб ўз ватанларини ташлаб келган юз мингдан ортиқроқ ҳинд ишчилари истиқомат қиларди. Инглизлар зулми остида қолган бу одамлар мустамлакачиликдан ҳам даҳшатлироқ истибдод – ирқчилик балосига дуч келган мазлум бандалар эди.
Айниқса, ҳинд ишчиларининг аёвсиз камситилиши уни чуқур из­тиробга соларди. Шу боис Ганди мустам­лака­чи­ларга қарши куч ёки қурол билан эмас, аксинча, ҳеч қандай қуролли воситасиз курашишга бел боғлайди – илк бор сатя­граҳ («сатя» – ҳақиқат ва «граҳ» – бўйсуниш) ҳаракатини йўлга қўяди. Сатя­граҳ икки мақсадни кўзда тутарди. Бири – ҳамкорлик қилмаслик, иккинчиси – ялпи бўй­сунмаслик. Ҳамкорлик қилмаслик ҳаракатига чет эл молларини сотиб олмаслик ва уни мамлакатга киритмаслик, инглиз идораларида ишлашдан, ҳукумат муко­фотларини олишдан бош тор­тиш, сайловларда иштирок этмаслик кабилар кирган. Бўйсунмаслик ҳаракати эса мустамлакачилар жо­рий этган ҳар қандай қонун-қоидаларни инкор этишдан, ўз миллати одатларини қарор топтиришдан иборат эди.
Жанубий Африкадалик чоғида Маҳатма Ганди турли сабаблар билан Ҳиндистонга бир неча марта бориб келганди. Ҳар борганида ҳаммаслаклари билан у ердаги озодлик курашига ўз ҳиссасини қўшарди. Бир гал Ҳиндистонга бориб келганида Преториядаги оқ танли мустабидлар уни ёмон кутиб оладилар. Аввалига «исқирт» мамлакатдан вабо юқтириб келган деб гумонсираб, ҳиндлар сузиб келган кемани 23 кун бандаргоҳда тутиб турадилар. Йў­ловчиларнинг тушишига рухсат теккач, Гандини бир тўда оқ танли оломон ўртага олиб тошбўрон қилади. Яхшиямки, Претория полиция маҳкамаси бошлиғининг муовини (у Гандини ҳурмат қилар, хотини ҳам Ганди оиласи билан борди-келди қиларди) келиб қолиб, уни ўлимдан қутқариб қолади. «Маҳаллий қонунга кўра сиз тажовузкор оломонни судга бериб, ҳаққингизни ундириб олишингиз мумкин, бир томондан, анча-мунча пулли бўлиб қоласиз, қолаверса, бундан кейин жонингиз хатардан холи бўлади», деб Гандига маслаҳат беради у. Ганди бунга эътироз билдиради: «Қў­йинг, агар оломон устидан шикоят қилсам, бу менинг ожизлигимни, уларнинг ҳақлигини билдиради. Бир мунча фурсат ўтиб уларнинг ақли киради, қилган ишларидан пушаймон бўлишади ва менинг тарафдоримга айланишади». Дарҳақиқат, орадан бир-бир ярим ҳафта ўтиб, полиция бошлиғининг муовини бир гала маҳаллий оқ танли ки­шилар Гандидан кечирим сўрагани маҳкамага келишгани ҳақида хабар келтиради. Муовин Гандига­ илтифот билан бир тўппонча тақдим этади.
– Бу ер сиз учун хатардан холи эмас, ўзингизни ҳимоя қилишда асқотиб қолиши мумкин, – дейди инглиз зобити.
Ганди қўлининг учи билан­ зобитнинг тўппонча тутган қўлини аста нари итариб, шундай жавоб беради:
– Мен доим Яратганга такя­ қиламан. Агар Худо бир­ тўппончадан мени ҳимоя қилмаса, унга ишонганимдан нима фойда?
1915 йил январида Ганди узил-кесил Ҳиндистонга қайтиб келади. Ҳиндистонни мустамлакага айлантирган «Ост-Индия» компания­сининг қароргоҳи Калькуттада жойлашганди. Ганди ўзининг миллий озодлик учун чинакам курашини ай­нан шу шаҳардаги камбағал­ хонадонлардан бошлайди.
Гандининг умр йўлдоши Кастурбоий ҳам ҳинду дини ақидалари қон-қонига сингиб кетган тақводор аёллар­дан эди. У эрига вафодор хотин бўлиш билан бирга унинг сиёсий ва ижтимоий фаолиятида узлуксиз ҳамкорлик қиларди. Ганди буюк шахс бў­лишига қарамай, энг оддий ҳин

д фуқаросидан заррача фарқ қилмасди. Преториядалик чоғида Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатидан келган ёлланма ишчиларни уй-жой билан таъминлаш жараёнида уларга ёрдам кўрсатиш зарур бўлиб қолади. Ишчи­лардан айримлари бетоб бў­либ, ҳожатга ҳам чиқолмас аҳволда эди. Ганди Кастурбоийга уларга ҳамширалик қилишни буюради. У эса етти ёт бегона, паст тоифадан бўлган одамларга қандай чўрилик қиламан, деб унамайди. Шунда Ганди азбаройи ғазабдан хотинини ўласи қилиб дўппослайди ва Кастурбоий бемор­ ишчиларнинг емак-ичмаги-ю ҳожатларигача қарашишга мажбур бўлади. Шуниси қизиқки, Ганди бу воқеани афсус билан эсламайди, ак­синча, ўзини жуда тўғри йўл­ тутган, деб ҳисоблайди.­


1919 йилда Маҳатма Ганди Ҳиндистон Миллий конгрессига аъзо бўлиб, тез орада унинг раҳнамоларидан бирига айланади.
1919–1922 йилларда ҳаё­тий тажрибалари ортиб, сиё­сий жиҳатдан етил­ган Ганди озодлик курашига бутунлай шўнғиб кетади. 1923–1928 йилларда чет эл молини бойкот қилиш учун бутун мамлакатда чарх билан кҳаддар (кҳадий), яъни бўз мато тўқишни жорий этади. Бу нарса инглиз бозорини деярли синдириб, касод ҳолга келтиради. Шу йилларда неча минг йиллардан буён мамлакатда ҳукм суриб келган жирканч тоифабозлик – дахлсизликка чек қўяди.
Жанубий Африканинг Претория, Дурбан, Йоҳаннесбург каби йирик шаҳарларида истиқомат қилувчи ҳиндларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклашдаги муваффақиятлари Ҳиндистондаги ишчи-деҳқонлар қалбида умид учқунларини ёқди. Улар Гандининг мамлакатга қайтишини ва миллий озодлик ҳаракатига раҳнамолик қилишини орзиқиб кута бошладилар. Албатта, Жанубий Африкадаги курашлар Ганди учун осон кечмади, уни неча марталаб қамоққа тиқишди, калтаклашди, аммо бу буюк инсоннинг иродасини синдириш ёки букиш ҳеч бир золим мустабиднинг қўлидан келмади.
Бу йўл Гандининг буюк йўлбошчи сифатида майдонга чиқишини ва оқибатда Ҳиндистонда мустамлакачиликнинг таг-томири билан қўпориб ташланишини та­йин қилиб қўйди.
Миллий озодлик кураши­ осон кечмади, албатта. Кунлари битиши сезилиб қолган­ мустамлакачилар мам­лакатда ҳеч бўлмаса сиёсий жиҳатдан ўз мавқеларини сақлаб қолиш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қила бошлай­дилар. Аҳолини оммавий қир­ғин қилишлар авж олади.­ Гандининг ёнига Жа­воҳар­лаъл Неру, Субҳас Чандр Бос, Абул Калом Озод, Сарожини Найду сингари оташин ватанпарвар­лар келиб қўшилади. Инглизлар ўз мақсадларига эришиш учун сўнгги чора – диний айирмачиликдан фойдаланадилар. Гарчи Ганди ҳинд ва мусул­монларнинг бир оила бўлиб яшашлари тарафини олган ва бунинг учун бир неча мар­та очлик эълон қилиб, ўз жонини гаровга қўйган бўлса-да, мустақиллик қурбонсиз қўлга киритилмайди – 1947 йили мамлакатнинг ҳинд ва мусулмон давлатларига ажралиб кетиш чоғида минг-минглаб одамларнинг ёстиғи қурийди…
Ҳиндистон мустақилликка эришгач, инглиз ҳукумати миллий озодлик курашининг оташқалб намояндаси Маҳатма Гандидан Англияга ташриф буюришни илтимос қилади. Ҳиндис­тонни асрий мустамлакачилик асоратидан халос қил­ган­ буюк раҳнамонинг қиё­фасини ўзларича тасаввур қилган минглаб инглиз фуқаролари уни қарши олгани­ темирйўл вокзалига келади­лар. Вагондан сочи тақир олинган, бошяланг, эгнига оқ­ матони ўраб олган, оёғига шиппак илиб, қўлида асо тут­ган муштдеккина, озғин чол­ тушганини кўриб, ҳамма донг қотиб қолади.
«Шунча йўлдан Англиядек мамлакатга келар экансиз, сал дурустроқ кийиниб олсангиз бўлмасмиди?» де­ган саволга Ганди: «Мен она Ҳиндистонимнинг жонли тимсолиман, сизлар икки юз йилдан бери талайвериб,­ диёримни шу ҳолга солдингиз», деб жавоб беради.
Ҳинду дини тариқатига кў­ра, Ганди олий Яратувчи – браҳма даражасига етишиш­ йўлида «маҳатма» рутбасига­ча етиб борган, шунинг учун ҳам унга «Маҳат­ма» тахаллуси берилган. Унинг маъноси – «маҳа» – буюк ва «атма» – жон­ бўлиб, ар­ши аълога кў­та­рилган руҳ­ни англатади.­
1948 йил 30 январь куни бу буюк инсон жонига суи­қасд уюштирилади. «Раштрия сваям севак сингҳ» деб номланган ҳинд шовинистик­ ташкилотининг ашаддий тарафдори бўлмиш Н.Годсе томонидан намойиш вақтида отиб ўлдирилади.
Жаҳон социологлари Ма­ҳатма Гандини Альберт Эйн­штейндан кейин дунёнинг йи­гирманчи асрдаги иккинчи­ шахси, деб эълон қилганлар.­

Маҳатма Ганди


ҲИКМАТЛАР
Аб

дулатиф Абдуллаев таржимаси


Ганди Мохандас Карамчанд (1869, Гужарот вилояти — 1948.30.1, Деҳли) — Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракати раҳбарларидан бири, таниқли мутафаккир. Ҳинд халқи уни «Маҳатма» («Буюк қалб») деб атайди. Унинг номи б-н боғлиқ бўлган гандизм таълимоти Ҳиндистондаги асосий ҳукмрон партия — Ҳиндистон Миллий конгрессининг расмий мафкураси ҳисобланади. 1887 — 91 й.ларда Англияда ҳукуқшунослик бўйича маълумот олади. 1891 й.дан адвокатлик вазифасида, 1893—1914 й.ларда Жан. Африкадаги (Англия мустамлакаси) гужарот савдо фирмасида ҳуқуқшунос-маслаҳатчи. Наталдаги олмос, кўмир, олтин конларида, шакарқамиш плантацияларида ёлланиб ишлаётган ҳинд деҳқонларининг инсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилиб 22 йил кураш олиб борди.


Ганди «сатьяграха» («куч ишлатмасдан курашиш») тактикасини ишлаб чиқди. У 1915 й.дан Миллий конгресс ишларида фаол катнаша бошлади. Ганди инглиз мустамлакачиларига қарши тинч намойишлар ўтказиш, инглиз товарларини бойкот қилиш, расмий мансаб ва унвонлардан воз кечиш, солиқ тўлашдан бош тортиш каби кураш усуллари орқали меҳнаткаш оммани курашга жалб этди.
Ганди бир неча марта қамалган (1922—24,1930—31,1942—44). Ганди ҳиндулар б-н мусулмонларнинг ўзаро дўстлигини мустаҳкамлашга интилди. Кастачиликка қарши курашди. Гандининг ҳиндуизмтя эътиқоди чуқур бўлган; бошқа динларга ҳурмат б-н қараган. Ганди бутун фаолиятида дин б-н сиёсатни бир-бирига боғлашга ҳаракат қилган. Унинг барча динлар ҳамкорлиги ва дўстлиги ҳақидаги ғоялари Ҳиндистондаги реакцион унсурларнинг ғазабини келтирган. Ҳиндуларнинг реакиион шовинистик ташкилоти аъзоси томонидан отиб ўлдирилган.

* * *
Бугун биз ташлаётган қадам келажакнинг ибтидосидир.
* * *
Сен дунёни қандай кўришни хоҳласанг, шунга кўра, аввало ўзинг ўзгар.
* * *
Саволнинг кучи шундаки, у инсон камолотининг негизидир.
* * *
Бизни мунтазам ҳаракатга ундовчи ички туртки мавжуд. Бу – қизиқувчанликдир. Натижани ёки ўз имкониятимизни билишга бўлган қизиқиш. Биргина кичик қадам улкан режани амалга ошириши ва сиз биринчи қадамни ҳозироқ ташлашингиз мумкин.
* * *
Ожизлар кечиришни билишмайди. Кечира олиш – кучлиларга хос фазилат. Кечиримлилик – руҳий камолот белгиси.
* * *
Сизнинг эътиқодингиз – сиздаги ўй-хаёлларнинг пойдеворидир. Сиз гапираётган гап – кечинмаларнинг меваси ва мавриди келиб, бу сўзлар мунтазам ҳаракатга, ҳаракатимиз доимий одатга айланади. Бизнинг қадр-қимматимиз одатларимизга кўра белгиланади. Қадр-қимматимиз эса тақдиримизга айланади.
* * *
Агар ўзингни баъзи ўринларда одобсиз, тарбиясиз деб ҳис қилсанг, шунинг ўзи сенинг одобли шахс эканлигингни билдиради.
* * *
Одамлар орасида юрсанг-у, сендан аҳлоқ атирининг хушбўй ҳиди таралиб турса, қандай чиройли!
* * *
Тинчлик – бу тинчлик учун мукофот.
* * *
Нотинчликда тинчликка эришиб бўлмайди. Тинчликни асраш қушқўнмас тиканаклари орасидан мевасини териш дегани. Мен бу масалага қанчалик чуқур ёндашсам, ич-ичимда қатъий бир хулоса туғилади: “Тинчликни асраш – бош инсоний бурч!
* * *
Тинчликнинг зафарлари урушнинг ғалабасидан шавкатлидир.
* * *
Ҳақиқат йўлида, табиийки, ғазаб, худбинлик, наф­рат каби нарсалар ғойиб бўлади. Акс ҳолда унга эришишнинг иложи бў­л­майди.
* * *
Барча масалаларда ҳар қандай одамнинг ваъдасига ишонса бўлади, аммо пул масаласи бундан мус­тасно.
* * *
Модомики мен жамоат хизматига бошим билан шўнғиб кетган эканман, бунинг сабаби менинг ўзимни англашга бўлган интилишимдан иборат эди.
* * *
Муҳаммад Пайғамбарнинг ғоят дилбар­ инсон эканлигини билиб, ҳай­ратдан ёқа ушладим.
* * *
Тўғри, мен болалигимданоқ зеҳнли ва ақлли эдим, ўқишда ҳам менинг олдимга тушадигани йўқ эди,­ аммо ўзим тўғримда мақтов сўзлар айтиш ахлоқимга тўғри келмасди. Зеро, ҳаётда эришган катта-кичик муваффақиятлариму сиёсий ғалабаларим бежиз қўлга киритилмаганини ўқувчиларим ўзлари англаб олишларига тўлиқ ишонаман.
* * *
«Шунча йўлдан Англиядек мамлакатга келар экансиз, сал дурустроқ кийиниб олсангиз бўлмасмиди?» деган саволга Ганди: «Мен она Ҳиндистонимнинг жонли тимсолиман, сизлар икки юз йилдан бери талайвериб,­ диёримни шу ҳолга солдингиз», деб жавоб беради.
* * *
Болалар орасида бўлганимда ўзимни дунёдаги энг

бахтли одам деб биламан.


* * *
Нафратсиз бирон нарсадан воз кечиш узоққа бормайди.
* * *
Бизнинг нафсимиз шунчалик кучлики, уни ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан қатъий қоидаларга солган тақдирдагина тийиш мумкин.
* * *
Ақл ҳар қандай ҳиссийлик сарчашмаларида жойлашган бўлади.
* * *
Қандайдир ситам етса, бу бизнинг гуноҳларимиз учун берилган жазо экани ҳақидаги фикр мени ға­забга минишдан сақлаб турарди.
* * *
Ҳаёт ипининг учи Худонинг қўлида экан, нима учун бу ҳаётни Унга ишонмаслик керак.
* * *
Болаларнинг руҳий тарбияси уларнинг жисмоний ва ақлий тарбиясига қараганда анча қийин иш… Руҳни ривожлантириш – феъл-атворини шакллантириш демакдир.
* * *
Одам тайёргарликни ҳаётининг сўнгги поғонасига ташлаб қўяр экан, у ўзини ўзи англаш даражасига етмайди, балки шундай бир кексаликка етишадики, бу кексалик иккинчи, аммо энди ачинарли бир болалик билан тенг бўлиб, у атрофдагилар учун малоллик келтиришдан бошқа нарсага арзимайди.
* * *
Агар ёлғончи бўлганимда, болаларни тўғри гапиришга ўргатишдаги барча уринишларим зое кетган бўларди. Мен ўзим билан ёнма-ён яшаётган ўғил ва қизлар учун ҳар доим жонли мисол бўлишим кераклигини тушуниб етдим.

ROPPA-ROSA 70 YIL AVVAL HIND XALQINING BUYUK FARZANDI MAHATMA GANDI O’LDIRILGAN EDI



Hikoya qilinishicha, bir kuni Mahatma Gandi yurishni boshlagan poezdga yetib olish uchun yugurib ketardi. Bir amallab poezdga chiqib olgach, to’satdan uning bir poy kavushi oyog’idan tushib ketdi. Shu payt Gandi ikkinchi poy kavushni ham tezlik bilan yechdiyu, o’ylab ham o’tirmasdan narigi poy kavushi tushgan joyga qarata otib yubordi. Uning bu ishidan hayron bo’lgan do’stlari: “nima uchun bunday qildingiz?”, deb so’rashdi. Gandi javob berib, dedi: “kavushni topib olgan faqir kishi, har ikkala poyini topishini va ulardan foydalanishini xohladim. Chunki, bir poy kavush unga foyda bermaydi. Men ham bir poy kavushdan foydalana olmayman”.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling