#4GR

Sana01.01.1970
Hajmi
#148246
Bog'liq
#4GR

4-СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ САВОЛЛАРИ

Мавзу: Тарих таълимида курслараро узвийликнитаъминлашнинг педагогик шарт-шароитлари
1. Тарихни курслараро боғлаб ўрганишнинг ўқувчилар ёши, психологик хусусияти ва савиясига мослиги тамойили.
2. Узвийликваузлуксизликтамойли.
3. Илмийликвахолисликтамойили
4. Илмийдунёқарашнишакллантириштамойили.
5. Тарихийликтамойили.
6. Тарихниинсонпарварлаштириштамойили
7. Тарихниўрганишдаўқувматериалинингтаълим-тарбиявийжиҳатданенгмуҳимлариниажратиштамойили
8. Тарихўқитишнингмиллиясосгақуриш (миллийёʼналтирилганлиги) тамойили
9. Тарихтаълимигатабақалаштирилгантарздаёндашиштамойили.
10. Таълимватарбиябирлигитамойили
11. Миллийваумуминсонийқадриятларуйғунлигинишакллантириштамойили
12. Таълимберувчи, тарбияловчи, ривожлантирувчитаълимтамойили
13. Кўрсатмалиликтамойили
14. Курсларароалоқаларниамалгаоширишгақўйиладигануслубийталаблар

1. Тарихни курслараро боғлаб ўрганишнинг ўқувчилар ёши, психологик хусусияти ва савиясига мослиги тамойили.


Бу тамойил тарихий маълумотларни ўқувчилар томонидан тўлиқ ўзлаштиришлари нуқтаи назардан уларнинг индивидуал ва ёш хусусиятлари, билим даражаси доирасидан келиб чиқиб иш олиб боришга имкон беради. Чунончи, 11-13 ёшли болалар ақлий фаолиятида билишнинг зарурий шарт-шароитларидан бири ҳисобланган аниқ тарихий образ-тасаввур устунлик қилиши педагогик кузатишларда аниқланган.Айниқса, 7,8-синф ўқувчилари индуктив, дедуктив хулосалар чиқаришини яхши уддалай оладилар. Шу билан бирга мустақил мантиқий хулосалар чиқариш қобилиятлари чекланган бўлишини ҳисобга олиб, тарихий материалини боғлаб ўрганишда улар савиясини юксалтириб боришнинг дидактик тамойилларига амал қилишни тақозо этади. Бинобарин, иккала тарих курсидаги тарихий шахслар ва далилларни ёрқин образлар билан боғлаб олиб бориш, тарихий билимларни онгли ва пухта ўзлаштириш, ўқувчиларда ижобий ҳиссиётлар уйғотиш шартларидан биридир. Бу эса ўз навбатида таҳлилнинг абстракт мушоҳадага ўтиб бориши учун
шарт-шароит яратади.
Абстракциялаш орқали, яʼни ҳодисаларнинг умумий белгиларини фикран ажратилиб, шу ҳодисанинг муҳим бўлмаган хусусиятлари ва белгиларидан айрим ҳолда тасаввур этиш ёʼли билан синтезлашнинг олий шакли– умумлаштириш сари борилади.
Белгилар ва хусусиятларни умумлаштириш асосида тарихий тушунчалар таркиб топади. Тушунчалар эса тарихий ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари, боғланиш ва муносабатларнинг инсон онгида акс этишидир. Булар дарсда фойдаланиш зарур бўлган тарихий манба, атама, тушунчаларни танлашда муҳим аҳамият касб этади.
2.Узвийлик ва узлуксизлик тамойли.
Тарих таълимининг узвийлиги ва узлуксизлиги тамойили тарих ўқув фани мазмунининг узвийлигини ўрнатишда муҳим ўрин тутади. Бу тамойил дидактиканинг муҳим тамойили– оддийдан мураккабга, номаълумдан маълумга қараб боришда ва олдинги ўзлаштирилган билимларга таянган ҳолда кейингиларини ўзлаштиришга тайёрлаш омили сифатида кириш, умумлаштирувчи- такрорлаш дарсларини ўтказишга масʼулиятни оширади. У ДТС, ўқув режалари, дастурлар, дарсликларда материалларнинг бир-бири билан мантиқий боғлиқ бўлишини, таълимнинг ҳар бир босқичида маълум даражада билим кўникма ва малакаларни шакллантиришни талаб қилади ҳамда ёшлар тарихий онгининг шаклланишига мувофиқ тарзда фан ютуқларини ўзлаштириб боришни таъминлайди. Маълумки, умумий ўрта таълим мактабларида ҳар бир давр тарихи бир марта ўқитилиб, юқори босқичларда такрорланмайди. Бундан мустасно ҳолда 5-синф тарихдан ҳикоялар курсида эса қадимги даврдан ҳозирги кунгача бўлган муҳим тарихий воқеалар фан асослари сифатида эмас, балки эпиз
одик(воқеабанд) ҳикоялар тарзида ўрганилиши сабабли ундаги мавзулар хронологик изчилликка унча асосланмайди. Умуман, тарихий материални хронологик изчилликда баён қилиниши ўқувчилар тарихий билимларини тизимлаштириб, унинг узвийлигини таъминлаш билан бирга янги тарихий фактларни яхшироқ ўзлаштиришга хизмат қилади.Шунингдек, тарихий жараёндаги янги фактнинг ўрнини аниқлашга, уни тарих билимлари тизимига киритишга ёрдам беради.Бу тамойил иккита тарих курсини ўзаро алоқадорликда ўрганишда тарихий материаллар бир-бирини такрорламаган ҳолда, бир-бирини тўлдиришини назарда тутади.
3. Илмийлик ва холислик тамойили.
Жаҳон тарихи ва Ўзбекистон тарихини ўқитишда интеграцион ёндашишнинг энг муҳим тамойилларидан бири илмийлик, холислик, тарих ҳақиқатининг устиворлиги тамойилидир. Бу тамойилга амал қилинмаса тарихий воқеа ва ҳодисаларни тўғри идрок қилиб бўлмайди. Натижада ўқувчиларнинг тарихий билими сохталашади.Маълумки, совет тарихшунослиги ҳукмрон коммунистик мафкура билан қуролланиб бутун ўтмишимизни сохталаштириб юборган. Мозийни асосан уруш ва хунрезликдан иборат қилиб кўрсатиш билан тарихий илмий ҳақиқат атайлаб бузиб ташланган эди. Шунинг учун ўрганиладиган тарихий материал илмий асосланган, ишончли ва аниқ бўлиши, воқеа-ҳодисалар ўзаро боғланиш ва ривожланишда ёритилиши зарур. Бинобарин, тарих ҳақиқати бу аниқ воқеалар, ҳодисалар ва муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, тарихда рўй берган воқеа қандай юз берган бўлса, уни шундай ёритиш керак. Бу тамойил ҳаққоний тарихни билиш асосида ўзликни англашга ундайди.
4. Илмий дунёқарашни шакллантириш тамойили.
Дунёқараш инсонинг дунёни маълум даражада тушиниши, англаши, билиши, баҳолаши ва шулар асосида амалий ўзлаштириши бўлиб, у инсонни дунёни бир бутун ёки турли-туман ҳолда кўриши, идрок этиши, тасаввур қилиши, инсоннинг дунёдаги ўз ўрин ва ролини белгилашидир. Жамиятнинг ривожланиб бориши билан инсоннинг амалий билиш фаолияти ҳам ривожланиб боради.Дунёқараш бутун инсоният ҳаёти шароитини англаб олишини, бутун қадриятлар тизимини, ўтмиш образлари, ҳозирги реалликларни, келажакнинг мўлжалларини ҳам ўз ичига олади. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳаётий фаолияти ва тараққиётида маълум дунёқараш шаклланиб, тўлиқ ташкил топган пайтдагина у шахс бўла олади. Ўзбекистоннинг янгиланган таълими мустақил фикрлайдиган, етук шахс, комил инсонни шакллантиришга қаратилган. Зотан, ўзликни англаш тарихни билишдан бошланар экан, ўқувчиларда дунёни, инсоният жамияти тараққиётини тушуниш, яʼни яхлит илмий дунёқараш жаҳон ва Ўзбекистон тарихини қиёслаб, бир-бирига боғ
лаган ҳолда, ўзаро алоқадорликда ўрганиш орқали шаклланади.
5. Тарихийлик тамойили.
Таълим жараёнининг қонуний боғланишлари жамият эҳтиёжи, ижтимоий жараёнлар билан боғлиқ равишда содир бўлади.Тарихийлик тамойили таълим жараёнининг асосий қонунияти, яʼни таълимни жамият эҳтиёжига боғлиқлиги қонуниятидан келиб чиқади. Унга амал қилиш натижасида ўқув материали бойитилади ва ўқувчиларнинг илмий дунёқараши шаклланиб, ахлоқий сифатлари тарбияланади. Мазкур тамойил ҳар бир нарса ёки ҳодисага тарих нуқтаи назаридан ёндашиш кўникмасини ҳосил қилади.Бу тамойилни фақат бир мамлакат тарихини ўқитиб, тарихий даврни ўрганиш билан ўқувчиларда шакллантириб бўлмайди. Бунинг учун махсус савол ва топшириқлар воситасида доимо ўқувчида воқеаларни кўрилаётган давр билан солиштириш талаб қиладиган вазиятни ҳосил қилиш муҳимдир. Шунинг учун курслараро боғланишни қўллаш билан ўқитувчи биринчидан ўқувчиларга тарихий даврни қанчалик таққослаш лозимлигини кўрсатса, иккинчидан бир тарихий давр доирасида бир мамлакатнинг бошқасидан фарқи, ўзига хос хусусия
ти эътиборга олинишини уқтиради.Бу тамойилни курслараро асосда қўллашга маданиятнинг ривожланиши каби дарс мавзуларини ўрганиш мисол бўлиши мумкин.
6. Тарихни инсонпарварлаштириш тамойили
Ўтмишга нисбатан ғайринсоний қарашларга чек қўйиб, ўқув материалини умуминсоний характердаги мазмун билан бойитиш, маълум, жамият (жумладан, Ўзбекистон) тарихини жаҳон цивилизациясининг таркибий қисми деб қараш, инсонни тарих субʼэкти сифатида ўрганишга янада чуқур, кенг ва атрофлича ёндашиш, ўқувчи-ёшлар шахси, ахлоқий сифатларини шакллантириш билан инсоний фазилатларини камол топтиришни кўзда тутади. Чунки, “...тарих инсон орқали вужудга келади ва инсон орқали абадиятга айланади. Инсон онги ва тафаккури, қалби ва туйғулари орқали юзага келган ҳодиса сифатида қадриятга айланади” .
7. Тарихни ўрганишда ўқув материалининг таълим-тарбиявий жиҳатдан энг муҳимларини ажратиш тамойили.
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантирувчи ҳамда тарбиявий жиҳатдан энг муҳим ҳисобланган тарихий далил, тушунча, воқеа, жараён, етакчи ғояларнигина ажратиб олиш кўникмасини шакллантириш уларда тарих фанига бўлган қизиқишларини кучайтириб, тарихий билимларни интеграцион тарзда пухта ўрганишларига ёрдам беради. Ўқувчилардан муҳим фикрни муҳим бўлмаган фикрдан ажратиш кўникмасини шакллантириш бир қатор дидактик шароитлар:
- ўқитувчининг ушбу фаолият тарзи, моҳияти, тузилиши ва мезонлари бўйича мавжуд билимлари;
- ўқув материали ва дарс мақсадининг хусусиятлари;
- ўқувчиларнинг ўқув-билув имкониятлари билан боғлиқдир.
Бу тамойил ўқувчиларни инсониятнинг ҳозирги улкан билимлар уммонида оқилона тўғри ёʼл тутишга тайёрлашда муҳим ўрин тутади.Чунки, бундай ўқитиш ўқувчиларни ортиқча ўқув юкидан ҳоли қилиш билан бирга тегишли маълумотни улар хотирасида узоқ сақлаш қобилияти ҳамда дарслик матни бўйича оддий режа тузиш малакасини ривожлантиради.
8. Тарих ўқитишнинг миллий асосга қуриш (миллий ёʼналтирилганлиги) тамойили –тарих фанини Ўзбекистоннинг кўҳна тарихини ўрганишдан бошлаш, ўқувчиларнинг жаҳон халқлари ўтмиш тараққётини ўрганишда Ватан тарихидан олган билимлари асос бўлиб хизмат қилиши, иккала тарихни қиёслаб ўрганиш асосида халқлар тарихидаги муштаракликлар, ўзига хос хусусиятлар, умуминсоний қадриятлар, ҳар бир халқнинг унга қўшган ҳиссасини чуқур англаб, бошқа халқларнинг тарихи ва маданиятини ҳурматлаш, таълимни миллий тарих, маданий мерос, халқ анʼаналари билан узвий уйғунлигини, тарихимизни миллий тараққиётнинг муҳим омили, миллат мураббийси сифатида эътироф этишдан иборатдир. Зеро, “ўзини билмаган, ўз ўтмишини билмаган ҳеч кимни билмас”. Ушбу тамойил узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш тамойилларидан бири– таълимнинг миллий ёʼналтирилиши талабларига мос равишда “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи контсепцияси”нинг етакчи ғояларини рўёбга чиқаришга ёрдамлашади.
9. Тарих таълимига табақалаштирилган тарзда ёндашиш тамойили. Ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ равишда тарихга бўлган қизиқишларини ошириш ва у билан шуғулланишнинг ўзига хос ёʼлларини ривожлантириш курслараро узвийликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Ўқувчиларнинг билим олишга бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондиришга ёʼналтирилган дидактик чоралардан бири тарих таълими мазмунини табақалаштириш, деб ҳисоблаш мумкин.Табақалаштирилган ёндашув асосида ўқувчилар тарихий билимларининг узвийлигини таъминлаш учун курслараро боғланишга оид амалий топшириқларни бажаришда турли тайёргарликка эга бўлган болаларнинг ҳар бирида мавжуд бўлган ўқув имкониятлари ҳисобга олиниши зарур.Ўз билимларини қўллаш орқали индивидуал ютуқларга эришган ўқувчиларни рағбатлантириш кўзда тутилиши лозим.Бу соҳада тарихдан олиб бориладиган синфдан ташқари ишлар ҳам ўқитишни табақалаштириш учун катта имкониятларни очиб беради.
10. Таълим ва тарбия бирлиги тамойили.
Ўқувчиларда ватанпарварлик ва миллий ғурур ҳиссини тарбиялашда тарих таълимининг ўрни беқиёсдир. Ватанимиз умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлиб, аждодларимизнинг ҳамма жабҳадаги яратувчанлик фаолияти дилларни ғурурга тўлдиради. Зеро, инсонни ўз тарихи ва маданияти билан фахрланиш асносида миллий ифтихор ҳисси юксалиб, маънавий баркамол шахс бўлиб шаклланишида ўлка тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутади. ДТС ва ўқув дастури талаблари тарих материалларини ўрганиш ва улардан ўринли фойдаланиш масаласини ўқитувчининг ўзи ҳал этишини кўзда тутади. У ўқувчиларда Она ўлкага муҳаббатни тарбиялаш билан бирга, уларни мустақил изланиш, тадқиқот ишларига ўргатади. Масалан, “Буюк ипак ёʼли”нинг жаҳон халқлари тараққиётидаги ижобий ролини ўрганар эканлар, ўз ўлкалари ҳудудидан ўтган бу ёʼл тармоғининг тарихини тиклаш орқали Ватанимизнинг ушбу ёʼл ҳаракатда бўлган даврида қўшни мамлакатлар ва халқлар моддий ва маънавий маданиятига қилган хизматини теран
роқ англай бошлайдилар. Бинобарин, мамлакатимизнинг ҳозирги кунда Шарқ ва Ғарб иқтисоди ва маданияти ўртасида “Олтин кўприк” бўлган бу қадимий ёʼлни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг аҳамиятини ҳам чуқур идрок қиладилар. Ўқувчилар ўлкадаги тарихий шахслар, маданият арбоблари билан боғлиқ қадамжоларни ўрганишлари, шубҳасиз улар билимини янги маълумотлар асосида янада бойитади. Таълим ва тарбия узвийлигига амал қилган ҳолда бундай фаолият юргизиш Ўзбекистон тарихини жаҳон тарихида тутган ўзига хос ўрнини аниқ ва равшан ифодалашга хизмат қилади.
11. Миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини шакллантириш тамойили тарихий воқеа ва ҳодисаларга миллий ва умумбашарий ғояларнинг умумий уйғунлигидан келиб чиқиб баҳо беришга ўргатади. Зеро, ўзбек халқининг кўпгина миллий хусусиятлари умуминсоний қадриятлар билан боғланиб, унинг шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатган. Жумладан, аждодларимизнинг ақл заковати ва қалб қўри билан яратилган дунё маданятининг ноёб дурдонаси бўлмиш “Авесто”да баён этилган илмий ва ҳаётий тушунчалар нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё илму фан ва фалсафаси ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган. Шунинндек, Ўрта Осиёда ИХ-ХИИ ваХИВ-ХВ асрлардаги маданий юксалиш Европа Ренессансининг асосий шарт-шароитларини вужудга келтирган. Миллий истиқлол ғояси, миллий мафкуранинг асосий манбаи– бу ҳаққоний ёритилган тарих бўлиб, иккала тарихни узвий боғлаб ўрганиш ўқувчилар онгида миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантиришнинг қудратли омилидир. Айниқса, «Миллий истиқлол ғояси:
асосий тушунча ва тамойиллар»ни тарих таълимида ўқувчиларга сингдиришнинг кенг имкониятларидан самарали фойдаланиш бу ёʼлдаги мақсадларни рўёбга чиқаришда муҳим қадам бўлади.
12. Таълим берувчи, тарбияловчи, ривожлантирувчи таълимтамойили – тарих курслариаро алоқалардан мақсадга мувофиқ, мунтазам фойдаланиш, ўқитишнинг таълим берувчи, тарбияловчи ва ривожлантирувчи вазифаларини чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб боришга хизмат қилади. Ўқитишнинг таълим берувчи вазифалари ўқувчилар қандай билим, факт, ҳодиса, тушунча ва хулосаларни ўзлаштиршлари зарурлигини белгиласа, тарбияловчи вазифалар ўқувчи шахсининг маълум эътиқод ва ахлоқий сифатларини шакллантиришга қаратилгандир. Ривожлантирувчи таълим эса тарихий материални ўрганиш муносабати билан ўқувчиларда қандай кўникма ва малакалар шаклланиши ҳамда умумий ва тарихий тафаккурнинг қайси жиҳатларини ривожлантиришга эътибор беради. Шунингдек, билимларни эгаллаш ва ўқувчиларни ҳар томонлама камол топтириш жараёнлари орасида узлуксиз алоқалар ўрнатилишини талаб қилади. Ўзлаштириладиган билимлар ҳосил қилинадиган кўникма ва малакалар учун асос бўлиб хизмат қилади. У юқорида қайд қилинган инт
эгратив дарсларда ўқувчиларда мустақил фикр юритиш, тарихий материални замон ва маконда таҳлил қилиш, тарихий ҳодиса ва фактларнинг ўхшашлик ва фарқ қилувчи хусусиятларига қараб таққослаш, тарихий фактлар ўртасида мавжуд бўлган сабаб– натижали боғланишларни аниқлаш каби кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга кўмаклашади.
13. Кўрсатмалилик тамойили.
Ўқитишнинг оғзаки, амалий, кўрсатмали методлари нафақат тарих фанига балки барча фанлар учун баробар хизмат қилади.Шу билан бирга тарих таълимида кўргазмали идрок анча катта имкониятларга эгадир. Эслаб қолишда кўргазмалиликнинг ўзи эмас, балки уларнинг нутқ ва амалий фаолият билан бириктирилиши энг юқори самарадорликка эга бўлади. Кўпинча кўрсатмалилик тамойилини ўқув-билиш фаолиятидаги жонли мушоҳада ва мавҳум тафаккурнинг органик боғлиқлигини таъкидлаб, аниқ ва мавҳумнинг бирлиги сифатида, яʼни хусусийдан-умумийга, аниқдан мавҳумга ўтишни; бошқа ҳолларда эса мавҳумдан муайян тушунча ва фактларга ўтиш тарзида талқин қилинади. Тарих таълимида асосан иллюстрация методи: плакатлар, харита, стенд, чизмалар, тарихий мазмундаги расмлар, фотосуратлар, жадваллар, музей экспонатлари кабиларни кўрсатишни ўз ичига олса; намойиш этиш методларига: асл ҳолидаги табиий обʼэктларни кўрсатиш, дарс жараёнида эса техник намойиш, яʼни янги педагогик технологияга мувофиқ замонав
ий компьютер ва ахборот коммуникация тармоқлари ёрдамида компакт дискда электрон китоблардаги мавзуларни экранда ёритиш, мавзуга оид кино ва диафильмлар, аудио ва видеоматериаллар киради. Мазкур тамойил кўрсатмали методни танлашда унинг илмий-дидактик вазифаларини назарда тутиб, мақсадга мувофиқ фойдаланишга диққатни қаратади. Умуман, юқорида қайд этилган тамойиллар Жаҳон ва Ўзбекистон тарихидан курслараро алоқаларни ўрнатиб таълим узвийлигини таъминлаш ва уни амалга жорий қилишнинг методик шароитларини ишлаб чиқишда таянч бўлди. Бундан ташқари турли тажриба-синов материаллари: методик тавсиялар, дарс ишланмалари, чизма, жадваллар, хронологик бошқотирмалар, назорат ва бошқа дидактик материаллар ва қўлланмаларни тайёрлашда ҳам ушбу тамойилларга суянилди.

14. Курслараро алоқалар ниам алгаоширишга қўйиладиган услубий талаблар



Мактаб ўқитувчиларининг услубий бирлашмалари ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича жамоа услубий ишининг энг кўп тарқалган шакли ҳисобланиб, уни ушбу муаммо бўйича тўғри ёʼналтириш, шубҳасиз яхши самара беради.Чунки, мактаб фан услубий бирлашмалари ўқитувчилар фаолиятини мувофиқлаштирадиган марказ вазифасини бажарувчи, услубий хизматни амалга оширувчи энг қуйи бўлимлардан биридир.Зеро, педагогика соҳасидаги барча янгиликлар бевосита бирлашмалар орқали ўқитувчига етиб бориб амалиётга жорий этилиши лозим.Аксарият умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган тарих фанидан услубий бирлашмалар ижтимоий фанлардан дарс берувчи ўқитувчиларни ўзида бирлаштирган. Ушбу фанлар учун умумий бўлган дунёқараш ёʼналиши бирлашма аъзоларининг муаммо бўйича ягона услубий мавзу устида иш олиб боришларига қулай имконият яратади.Шунинг учун услубий бирлашма иш режасига мазкур муаммони дарс самарадорлигини ошириш омили сифатида киритишни зарур қилиб қўй
ади.
Ўқитувчиларнинг дарс жараёнида курслараро алоқаларни амалга оширишга тайёрлашни фикримизча, шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин;
биринчиси– таништириш;
иккинчиси– курслараро ва курс ичидаги боғланиши мумкин бўлган мантиқий алоқаларни режалаштириш;
учинчиси– мазкур алоқаларни дарс ва дарсдан ташқари ишларда рўёбга чиқариш.
Биринчи босқичда услубий бирлашма аъзоларини муаммонинг назарий асослари ва уни амалга оширишнинг шакл ва усуллари билан таништиришни назарда тутади. Биринчи навбатда бу соҳадаги ДТС, ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларининг мазмуни билан чуқурроқ таништириш мақсадида маслаҳатлар берилади. Улардаги материални муаммо нуқтаи назардан характери, мантиқий баёни, тарихий тушунча ва атамалар, савол ва топшириқлар тизими, иллюстрациялари ва ҳужжатлар, харита, чизма, жадваллар, расмлар ҳамда бошқа қўшимча манбалар билан яқиндан таништирилди.
Иккинчи босқичда ушбу алоқалар тизими режалаштирилади.Бунда мактабдаги энг оммавий режа шаклларидан бири бўлган тавқимий-мавзуий режада мазкур боғланишларга алоҳида бўлим ажратилди.Аммо, бу юқорида қайд этилган курслараро алоқалар ўрнатишнинг турли шаклларини ҳаммасини ҳам қамраб ололмаслиги маълум. Шунга кўра, таълим кластери шароитида, олий таълим профессор-ўқитувчилари ва шу ёʼналида тадқиқотлар олиб бораётган амалиётчилар томонидан ДТС, дастур, дарслик орасидаги изчилликни мустаҳкамлаб, синфлар кесимида жаҳон ва Ўзбекистон тарихи дарсларига интеграцион ёндашиш асосида таълим мазмуни узвийлиги, ўқувчиларининг билим сифатини ДТСга мувофиқлигини таъминловчи тарих дарсларини мавзуий режалаштириш ва ҳар бир мавзу юзасидан ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қўйиладиган минимал талаблар бўйича услубий тавсиялар тайёрланиб ўқув жараёнига татбиқ этилиши долзарб масалалардан саналади.
Услубий тавсияларда ДТС ва ўқув дастурида умумий тарзда берилган минимал талаблар, яʼни ҳар бир ўқувчи ўзлаштириши шарт бўлган билим, кўникма ва малакалар мавжуд ўқув-услубий мажмуаларнинг мазмуни, дидактик жиҳатлари ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир мавзуга нисбатан белгиланади. Шунингдек, курслараро алоқани боғлаш мумкин бўлган мавзулар кўрсатилади. Бунда таълим олувчиларнинг қобилиятлари ва эҳтиёжларига боғлиқ равишда таълимнинг табақалаштириш имкониятлари ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ. Жумладан, ДТС да белгиланган меʼёрлардан ортиқча, яʼни ўқувчиларнинг асосий билим, кўникма ва малакаларига нисбатан қўйиладиган минимал талаблардан юқори даражадагилари ҳам аниқлаб берилиши мумкин. Булар эса ўқитувчилар томонидан дарс бериш услублари тўғри танланиши, тарих таълимининг тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифалари ҳамда илмий муаммо мақсадини тўлақонли рўёбга чиқарилишига хизмат қилади.
Тарихни курслараро ўрганиш ўқувчилар билимини узвийлигини таъминлашга хизмат қилади.Бу ишларни амалга оширишда ижтимоий фанлар услубий бирлашмалари муҳим ўрин тутади. Зеро, услубий бирлашманинг муҳим вазифаларидан бири–ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари ДТС талаблари доирасида бўлишини назорат қилиб бориш, улар билимида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаб, таълим самарадорлигига эришишдан иборатдир.
Юқоридаги улубий тавсия асосида дарсларни ташкил қилиш ҳамда ўқувчилар томонидан ўзлаштириш кўрсаткичларини юқорига кўтариш, билим даражаларини аниқлаш ва баҳолаш учун мактаблардаги тарих услуб бирлашма аъзоларига амалий ёрдам тариқасида олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ҳам ДТС, дастурга мувофиқ ҳолда бир қатор тавсияларини бериб бориши тарих фанларидан сифатли мактаб битирувчисига истеʼмолчи бўлган олий ўқув юрти ижтимоий буюртмасини талабларга мувофиқ таъминланишига ёрдам беради.
Тарих ўқув фанидан ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг намунали мезонларини ҳам бевосита ҳамкорликдаги тавсиялар асосида мувофиқлаштириш мақсадга мувофиқ. Тарих фани ҳар бир синф ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакасини беш баҳоли тизим асосида баҳолаш давомида умумий ўрта таълим мактаблари учун тарихдан ДТС ва ўқув дастурида ифода этилган асосий талаблар эътиборга олиниши зарур.
Билимларни баҳолаш мезонлари ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниб, билим ва кўникмаларини назорат қилишга табақалаштирилган ҳолда ёндашишни назарда тутади. Қуйидагиларга баҳо қўйилади: саволларга кенг ва қисқа оғзаки жавоблар, суҳбат, мунозара, баҳсларда қатнашиш, ахборотлар, маърузалар билан чиқиш мустақил иш топшириқларини (тимсолли ва ишчанлик ўйини, тарихий бошқотирма, хронологик топшириқларни ечиш, турли хронологик, синхроник, қиёсий жадвалларни тўлдириш, дарслик материалларидаги муҳим фактларни ажратган ҳолда қисқача ва кенг режалар тузиш, харита ва ёзувсиз харитадан берилган вазифаларни бажариш ва ҳ.к.) бажариш, ёзма ишларга (тест, тарихга оид ёзма иш ва ҳ.к.) жавоб беришда билимларнинг турли манбалардан фойдалана олиш. Бунда: билимларнинг чуқурлиги, тўлалиги ва зарур кўникма ва малакаларнинг эгалланиши (ДТС ва дастур ҳажмида), билимларни ва ўқув фаолияти усулларини англаб олиш ва мустақил татбиқ этиш, материал баёнини, шу жумладан, (бер
илган саволларга мувофиқ) умумлаштириш, хулосаларнинг мантиқийлиги, мустақил ижодий фикрлашини теранлиги, мулоҳаза юритиш зийраклиги, бадиий нутқ меʼёрларига риоя қилиниши ҳисобга олинади.
- берилган дарс манбаи тўла ҳажмда ўзлаштирилган, жиддий хатоларсиз мантиқан баён қилинган, қўшимча саволларни талаб қилмайдиган, хулосалар назарий билимларга таянган ( мисол: ВИИ-ИХ синфлар), далиллар билан исботланган, жавоб бериш учун зарур кўникмалар қўлланилган, оғзаки нутқ яхши бўлган ҳолларда “беш” (5) баҳо қўйилади. Алоҳида мураккаб саволга қисқача аниқ жавоб учун ёки бошқа ўқувчи жавобини батафсил тузатгани ва унга қўшимча қилгани ҳамда фанлараро, курслараро алоқалардан ўринли фойдаланилгани учун ҳам шундай баҳо қўйилиши ҳам мумкин.
- материални ўзлаштиришда арзимаган камчиликлар ва хатоларга ёʼл қўйган, баён етарли даражада системали ва изчил бўлмаган, хулосалар исботланган бўлса-да, айрим ноаниқликларга ёʼл қўйилган, талаб қилинадиган барча назарий билимлар, кўникма ва малакалардан фойдаланилганда “тўрт” (4) баҳо қўйилади;
- материални ўзлаштиришда жиддий камчиликлар бўлган, баён етарли даражада мустақил бўлмаган (дарслик матнини ёддан айтиб бериш), тизимга солинмаган, жиддий хатолар бўлган, шу жумладан хулосаларда жиддий хатолар учрайдиган, далиллар асосли бўлмаган, кўникма намоён қилинмаган, оғзаки нутқ суст бўлган ҳолдларда “уч” (3) баҳо қўйилади;
- материалнинг асосий мазмуни очиб берилмаганида, материал ўзлаштирилмаган, ўқувчи мавзу бўйича жавоб беришда асосий қоидаларни мутлақо билмаслиги аниқланган тақдирда “икки” (2) баҳо қўйилади;
Тарих ўқув предметидан ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини беш баллик тизимда баҳолашда қуйидаги талаблар эътиборга олинади:
- тарихий далилларни таҳлил қилиш асосида мустақил хулосалар чиқариб, уларни турли манбалардан олинган далиллар билан асослай олиш. Ватанимизда содир бўлган тарихий воқеалар, жараёнларни жаҳон тарихининг муайян даври билан қиёсий таҳлил қилиш – 1 балл;
- дарс мавзусини тўлдирувчи турли қўшимча материаллардан самарали фойдаланган ҳолда савол ва топшириқларга (оғзаки ёки ёзма) мустақил равишда фикр юритиб, асосли жавоб қайтариш – 1 балл;
- тарихий материални баён қилишнинг турларидан (воқеа ва жараёнларнинг муҳим жиҳатларини ифодалаб баён қилиш, тасвирлаш, тушунтириш, шарҳлаш) фойдаланиш – 1 балл;
- тарихий воқеаларнинг сабаб, оқибатлари ҳамда далилиларни таҳлил қилиш ва умумлаштиришда харита мазмунидан фойдаланиш – 1 балл;
- унча мураккаб бўлмаган тарихий тушунчаларни мустақил равишда тушунтириш, турли жараёнлар ва тарихий шахсларга кенг тавсиф бериш – 1 балл;
Тавсия этилган ушбу баҳолашнинг намунавий мезонларида илгари эътиборга олинмаган фанлараро, курслараро алоқалардан ўринли фойдаланиш кўникмалари келтирилганлигини ҳисобга олиш муҳимлиги, шунингдек, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини беш балли системада баҳолашда унинг ҳар бир балига нисбатан талаблар 7-9 синф ўқувчиларининг руҳий-физологик хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланганлигини таъкидлаб ўтиш мумкин. Бунда ўқитувчи қўйган баҳосини адолат мезони асосида асослаб бера олиши кўзда тутилади.Тарих курсларини ўзаро боғлаб ўқитиш орқали дарс самарадорлигига эришиш учун мақсадга мувофиқ услубий усулларни танлашнинг асосий мезонларини белгилаш заруратини келтириб чиқаради.Чунки, айрим шароитлар учун муваффақиятли, самарали бўлган нарса бошқа шароитлар, бошқа мавзулар учун номақбул бўлиб чиқиши мумкин.“Оптимал уюштиришнинг муҳим услубий асоси хақиқатни аниқлиги, доимо аниқ шароитларни ҳисобга олишнинг зарурлиги тўғрисидаги диалектик қоидадир.Бундай та
рбиянинг ҳар қандай шароитлари учун яроқли махсус услуб, восита ёки шаклни топиш мумкин эмаслиги, ҳар бир аниқ ҳолатда мавжуд шароитларни баҳолаш ва ўқитиш жараёнида айнан мазкур вазият учун энг мақбул вариантни танлашнинг зарурлиги тўғрисидаги хулоса келиб чиқади” 29, 51-б. .
Ўқитувчи иккала тарих курсининг узвийлигини ўрнатиш юзасидан у ёки бу усулларни танлашда кўпгина боғланиш ҳолатларини ҳисобга олиши лозим бўлади.Чунки, дидактикада ўқув жараёнининг барча таркибий қисмлари ўзаро қонуний боғланганлиги аниқланган. Даставвал, дарсларда асосий мақсад ва ҳал этилиши лозим бўлган аниқ вазифалар аниқланади. Улар эса белгиланган вазифаларга эришишнинг яроқли бўлган умумий тарздаги бир гуруҳ усулларини юзага келтиради.Сўнгра билиш жараёнини мақбул тарзда амалга ошириш имконини берувчи мақсадга мувофиқ оптимал ёʼлларини танлаш зарур бўлади.
Психоло-педагогик адабиётларда ўқитиш услубларини танлашга таъсир кўрсатувчи бир қанча сабаб ва омиллар аниқланган. Масалан, ушбу манбалардан ўқитиш услубларини танлашда турли ҳолатларни ҳисобга олиш лозимлиги айтилган 84, 147-б. . Шу билан бирга илмий-тадқиқот натижалари тарихни курслараро алоқадорликда ўрганиш учун оптимал услубларни танлашнинг қуйидагилар билан аниқлаш муҳимлигини кўрсатиш имконини беради:
- таълим жараёнида амал қиладиган қонуниятлар ва ундан келиб чиқадиган илмий-педагогик тамойиллар билан;
- тарих фанининг мазмуни ва услублари билан умумий ва хусусий ҳолда (умумий ва хусусий педагогикага асосан);
- ўқитишнинг мақсад ва вазифалари билан;
- ДТС ва у асосидаги ўқув-услубий мажмуалар мазмуни ва характеридан, ўқитишга ажратилган вақтдан келиб чиққан ҳолда;
- ўқувчиларнинг ўқув имкониятлари (синф жамоасининг хусусиятлари, ёши, психо-физиологик, таълим-тарбиявий жиҳатдан тайёргарлик даражаси ва имкониятлари) асосида;
- ўқитувчиларнинг имкониятларига (назарий ва амалий тайёргарликлари даражаси, маълум услуб, воситаларни қўллаш қобилиятлари, энг мақбул вариант танлаш маҳоратлари, қизиқиш ва иштиёқлари, мулоқот маданияти, шахсий сифатлари ва ҳ.к.) кўра.
Курслараро алоқалардан дарс жараёнида ва дарсдан ташқари ишларда фойдаланишда қандай метод, усул ва воситалар самара бериши ва уларнинг педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини белгилаш учун ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнинг ушбу алоқалардан фойдаланишларига омил бўладиган услубий шарт-шароит яратувчи қуйидаги чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш лозим бўлади:
1.Ўқитувчиларни мазкур жараёнга тайёрлаш:
-тарих курслари бўйича ДТС ва барча ўқув-услубий мажмуалар мазмуни билан чуқур танишиш асосида ўқув материалларидаги курслараро боғланиш имкониятларини аниқлаш;
-тақвимий-мавзуий режада курслараро боғланишларни режалаштириш;
-ўқувчиларнинг предметлар бўйича умумий ўқув кўникмаларини ривожлантириш юзасидан ўқитувчилар фаолиятини мувофиқлаштирилган ҳолда олиб бориш;
-ўқув материалларини ўтиш муддати, тушунтириш характерининг умумий усуллари ва уни мустаҳкамлаш методикасига мувофиқ ҳолда ягона талаблар тизими асосида ўқув фаолятини юргизиш.
2. Ўқувчиларни курслараро алоқалардан фойдаланишларига замин бўлувчи тадбирлар тизимини қўллаш:
- ўқувчиларнинг олдин ўзлаштирган билимларини эслатишга ўргатиш;
- тарихий билимларини турли манбалардан олган билимлари билан умумлаштирган ҳолда қўллашни талаб қилувчи курслараро муаммоли вазиятни яратиш;
- ўқувчиларнинг тарихнинг ҳар иккала курсидан олган билимларига таяниб мушоҳада юритиш асосида жавоб топишга ундовчи турли топшириқларни мунтазам равишда қўллаш;
- турли тайёргарликка эга бўлган ўқувчиларнинг тарих курсларидан интеграцион амалий топшириқларни бажариш натижаларини баҳолашда табақалаштириб ёндашиш;
- ўқувчиларнинг курслараро изчил алоқалар юзасидан умумий ўқув ва фан бўйича асосий кўникмаларини мунтазам равишда шакллантириб бориш;
- тарихни ўзаро алоқадорликда ўрганишда ўқувчиларнинг ёши, психологик хусусиятига мослиги тамойилига асосланиб янги ўқув услубий мажмуалар мазмуни ва тузилишидан келиб чиққан ҳолда зарурий боғланишларни амалга ошириш.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, тарих таълимида педагогиканинг умумий қонуниятлари ва тамойиллари асосида курслараро узвийликни таъминлаш орқали таълим самарадорлигига эришиш мумкин. Ўқитувчиларни дарс жараёнида курслараро алоқаларни амалга оширишга тайёрлашда фан услуб бирлашмаларига аниқ ёʼналиш бериб, уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишга ёʼналтириш лозим. Жумладан, ДТС асосида тарих фанидан ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг намунали меʼёрлари тарих курсларини ўзаро боғлаб ўқитиш орқали дарс самарадорлигини оширишда мақсадга мувофиқ услубий усулларни танлашнинг асосий мезонлари ишлаб чиқиш лозим. Бунда ДТС ва ўқув дастури бўйича ўқувчилар ўзлаштириши зарур бўлган минимал талаблар, ҳар бир мавзуга нисбатан аниқланиб, унда курслараро боғланишларнинг ўрни белгиланади.
Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг курслараро алоқалардан фойдаланишларига омил бўладиган шароит яратувчи ҳамкорликдаги услубий тадбирлар тизимини ташкил қилиш мумкин, жумладан:
-ўқитувчиларнинг тарих курслари бўйича ДТС ва барча ўқув услубий мажмуалар мазмунини чуқур ўрганиб, ундаги курслараро боғланиш имкониятларини аниқланган ҳолда тавқимий мавзуий режада уларни акс эттириши;
-ўқувчиларнинг фанлар бўйича умумий ўқув кўникмаларини ривожлантириш юзасидан ўқитувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш орқали ўқув материалларини ўтиш муддати, ҳарактери, уни тушунтириш ва мустаҳкамлаш услубига амал қилган ҳолда ягона талаблар тизими асосида ўқув фаолиятини юргизиш;
-ўқувчиларнинг олдин ўзлаштирилган билимларини эслатишга ўргатиш;
-тарихий билимларнинг турли манбаларидан олган билимларини умумлаштирган ҳолда қўллашни талаб қилувчи курслараро муаммоли вазиятни яратиш;
-ўқувчиларнинг тарихнинг иккала курсидан олган билимларига таяниб мушоҳада юритиш асосида жавоб топишга ундовчи турли топшириқларни мунтазам равишда қўллаш;
-турли таёргарликка эга бўлган ўқувчиларнинг тарих курсларидан интеграцион амалий топшириқларни бажариш натижаларини баҳолашга табақалаштириб ёндашиш;
-ўқувчиларнинг курслараро изчил алоқа юзасидан умумий ўқув ва фан бўйича асосий кўникмаларини мунтазам равишда шакллантириб бориш;
-тарихни ўзаро алоқдорликда ўрганишнинг ўқувчиларнинг ёши, психологик хусусиятига мослиги тамойилига асосланиб янги ўқув услубий мажмуалар мазмуни ва характеридан келиб чиққан ҳолда зарурий боғланишларни амалга оширишдан иборат.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling