15 – мавзу. Техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштиришнинг техник меъёрлаш асослари


Download 17.13 Kb.
Sana22.01.2023
Hajmi17.13 Kb.
#1110817
Bog'liq
15 маъруза


15 – мавзу. Техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштиришнинг техник меъёрлаш асослари.
Режа:
1. Ўзбекистонда техник меъёрлаш тушунчасининг меъёрий – ҳуқуқий асослари.
2. Техник меъёрлаш тизимининг ташкилий тузилмаси.
30.1. Ўзбекистонда техник меъёрлаш тушунчасининг меъёрий – ҳуқуқий асослари.
Ҳалқаро ИСО/МЭК стандартларининг таҳлили [1] Ўзбекистонда қўлланилиши мумкин бўлган кўплаб стандартлар мавжудлигини кўрсатди.
Ўзбекистон Республикасида УСТга кириш бўйича олиб борилаётган сиёсат маҳсулотларни рақобатбардошлигини, экспорт салмоғини оширишга ва мамлакат иқтисодиётини ҳалқаро ҳамжамиятга интеграциялашга қаратилган.
Бу вазифаларни бажариш техник меъёрлаш соҳасидаги сиёсатни ўзгартириш ва Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ТСТни техник жиҳатдан тартибга солиш шароитида қайта кўриш билан бевосита боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши ва Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритилиши билан мамлакатда техник меъёрлашнинг янги, замонавий тизими амалиётга киритилди.
Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш тизими жорий этилиши билан техник меъёрлаш бўйича ҳуқуқий ва меъёрий хужжатларнинг икки даражали тизими амалиётга киритилди. Бунда юқори даража ҳалқаро талаблар билан уйғўнлаштирилган техник регламентлар ва қуйи даражада истеъмол талаблари асосида ишлаб чиқилган ихтиёрий стандартлардир.Техник меъёрлаш тизимини ислоҳ қилиш натижасида ҳалқаро амалиётни инобатга олган ҳолда стандартлаштириш тизи¬мини такомиллаштиришга ва мамлакат учун муҳум ва долзарб бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш тизими яратилди. Ўзбекистонда техник меъёрлашнинг ҳуқуқий асоси си- фатида Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ва «Стандартлаштириш тўғри- сида»ги Қонунлари хизмат қилади. Ушбу Қонунлар орқали маҳсулотлар, хизматлар, жараёнларга ўрнатиладиган барча хавфсизлик ва истеъмол талаблари тартибга солинади. Бу талаблар Қонунда кўрсатилганига кўра, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги МҲда белгиланади.
Қайд этилган қонунлар Ўзбекистонда техник меъёрлаш- нинг ягона ва жамланган тизимини ташкил этишга, истеъмол бозорини сифатсиз ва хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Техник меъёрлаш тизимининг самарали фаолиятини амалга ошириш учун давлат даражасида бошқариладиган ТСТ — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизими ва Стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади. Ушбу тизимларнинг фаолиятининг тартиб ва қоидалари, объект- ларига ва субъектларига талаблар ваколатли давлат идоралари (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, «Ўзстандарт» агентлиги, бошқа давлат бошқарув идоралари) томонидан тасдиқланадиган ҳуқуқий (Низомлар) ва асос бўлувчи умумташкилий меъёрий хужжат (стандарт ва раҳбарий хужжат)ларда ўрнатилади.
Техник меъёрлаш тизимининг меъёрий асослари сифатида техник (умумий ва махсус) регламентлар ва стандарт¬лаштириш бўйича МҲлар хизмат қилади.
Стандартлаштириш тизимининг ислоҳи бўйича киритил- ган ўзгартиришларга мувофиқ тизимда тўрт тоифадаги стандартлар (ҳалқаро, давлат, ташкилот ва чет давлатлар миллий стандартлари) қўлланилади.
Техник меъёрлаш тизимининг ташкилий асосини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, «Ўзстандарт» агентлиги, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, эксперт кенгашлари, эксперт комиссиялари, стандартлаш¬тириш бўйича ТҚлар ва СТТлар, маҳсулот ишлаб чиқарувчи хизмат кўрсатувчи корхоналар ҳамда истеъмолчилар ҳосил қилади
Амалдаги қонунчиликка кўра, техник регламентлар мажбурий хужжат бўлиб, уларда маҳсулотлар, хизматлар, жара- ёнларга хавфсизлик талаблари, стандартларда эса тавсиявий бўлган истеъмол талаблари ўрнатилиши керак. Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизими эндигина (2009 йилдан) жорий этила бошланганлиги ва ҳозир фақат айрим турдаги маҳсулотларга техник регламентлар ишлаб чиқилганлиги сабабли, белгиланган тартибга кўра, техник регламентлар ишлаб чиқилмаган маҳсулотлар (хизматлар, жараёнлар)га стандартларни қўллаш ва улардаги белгилан¬ган талаблар мажбурий ҳисобланади. Ўзбекистонда техник меъёрлаш тизими ташкилий тузилмаси
Техник меъёрлашни ташкил этиш бўйича умумий талаб- лар ва қоидаларни давлат бошқарув идоралари ўрнатадилар. Умумий талаблар доирасида хўжалик бошқарув идоралари (ваколатларига кўра) ва ташкилотлар фаолият доирасидан келиб чиққан ҳолда тармоқ ва бирлашмалар бўйича талаб¬лар ва қоидаларни белгилайдилар. Хусусан, бир турдаги маҳ- сулотларга умумий техник талабларни хўжалик бошқарув идоралари Ўзбекистон давлат стандартида белгиласалар, шу тармоқга тегишли ташкилот (корхона) ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотига (кўрсатаётган хизматига) алоҳида талабларни ташкилот стандартида белгилайди.
Ўзбекистонда жорий этилган ва ҳозирда амалда бўлган техник меъёрлаш тизими ҳалқаро ташкилотлар (УСТ, ИСО)- нинг, республика аъзо бўлган ҳудудий ташкилотлар (Давлатлараро Кенгаш, ШХТ)нинг, бошқа давлатлар билан ҳамкорлик бўйича имзоланган давлатлараро Келишувларнинг асосий талабларига мос келади. Бу ўз навбатида Ўзбекис- тоннинг ҳалқаро, худудий ва давлатлараро савдо-иқтисодий муносабатларида ижобий хизмат келади.

Назорат саволлари:


1. Ўзбекистон Республикасида УСТга кириш бўйича олиб борилаётган сиёсат маҳсулотларни рақобатбардошлигини, экспорт салмоғини оширишга ва мамлакат иқтисодиётини ҳалқаро ҳамжамиятга интеграциялашга қаратилган?
2. Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш тизи¬ми жорий этилиши билан қандай амалиёт киритилди?
3. Ўзбекистонда техник меъёрлашнинг ҳуқуқий асосини қандай хужжатлар ташкил этади?
4. Ўзбекистонда техник меъёрлаш тузилмаси меъёрий- ҳуқуқий асослари нималардан иборат?
5. Техник меъёрлаш тизимининг самарали фаолиятини амалга ошириш Ўзбекистонда қандай тизимлар фаолият кўрсатади?
6. Техник меъёрлашни ташкил этиш бўйича умумий талаблар ва қоидаларни кимлар ўрнатади?
Download 17.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling