15-мавзу: Бетонларга иссиқлик ишлов бериш усуллари ва иссиқлик ишлов бериш самарадорлиги


Download 284.5 Kb.
bet1/4
Sana01.03.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1239247
  1   2   3   4
Bog'liq
15-маъруза

15-мавзу: Бетонларга иссиқлик ишлов бериш усуллари ва иссиқлик ишлов бериш самарадорлиги

  • Режа
  • 1.Замонавий қурилиш ишларида бетондан фойдаланиш.
  • 2. Иссиқлик ишлов бериш усуллари.
  • 3. Иссиқлик ишлов бериш самарадорлиги.

1. Замонавий қурилиш ишларида бетондан фойдаланиш.

  • Замонавий қурилиш ишларида бетондан фойдаланиш самарадорлиги кўп жиҳатдан темир-бетон буюмлар ишлаб чиқариш суратига боғлиқ бўлади.
  • Завод технологияси асосида йиғма темир-бетон ишлаб чиқариш шароитида бетон қотишини тезлаштиришнинг асосий воситаси унга иссиқлик билан ишлов бериш бўлиб қолади.

Иссиқлик билан ишлов бериш, буюм тайёрлаш умумий циклининг 70- 80% вақтини олади. Иссиқлик билан ишлов бериш учун бетон тайёрлашга сарфланадиган умумий иссиқлик энергиясининг 70 фоизигача ишлатилади.

  • Иссиқлик билан ишлов бериш, буюм тайёрлаш умумий циклининг 70- 80% вақтини олади. Иссиқлик билан ишлов бериш учун бетон тайёрлашга сарфланадиган умумий иссиқлик энергиясининг 70 фоизигача ишлатилади.
  • Иссиқлик билан ишлов беришдаги ҳаражатлар на фақат буғ ва бошқа турдаги энергия эмас, балки қолиплар сони ва цемент сарфига ҳам боғлиқ бўлади. Иссиқлик билан ишлов бериш давомийлигини баъзи қолиплар айланиши давомийлиги белгилайди ва уларнинг баҳоси корхона барча ишлаб чиқариш фондларининг анчагина қисмини ташкил этади.

Қолипларга сарфланадиган пўлат, завод ускуналари учун сарфланадиган барча пўлатнинг 60-70 фоизини ташкил этади ва қолиплар амортизацияси учун тўловлар бошқа барча ускуналарникидан 1,5-2 марта кўпдир.

  • Қолипларга сарфланадиган пўлат, завод ускуналари учун сарфланадиган барча пўлатнинг 60-70 фоизини ташкил этади ва қолиплар амортизацияси учун тўловлар бошқа барча ускуналарникидан 1,5-2 марта кўпдир.
  • Заводда ишлаб чиқариладиган барча маҳсулотнинг 85 фоизига қадари камераларда, буғ меъёрдаги атмосфера босими ва ҳарорати 60-100°С бўлган шароитда буғланади.
  • Буғлашдан ташқари яна автоклавда бетонни 174-191 °С тўйдирилган 0,9-1,3 МПа босимида буғ билан буғлаш, берк қолипни ташқарисидан қиздириш йўли билан, бетонни индукцион ток билан, электр магнит майдонида иситиш усуллари ишлатилади.
  • Корхоналарда бетонни қиздириш 2,5 соатдан 24 соатгача давом этади.

Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling