1. Интеллектуал мулк ҳуқуқи

Sana01.01.1970
Hajmi
#150754
Bog'liq
1. Интеллектуал мулк ҳуқуқи




Тошкент давлат юридик университети 
 
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚИ
Ўқув курси дастури (syllabus) 
(6 ECTS)
Ўқув курс ҳақида 
Ўқув курси коди: __________________. 
Ўқув курси номи: Интеллектуал мулк ҳуқуқи 
Ўқув семестри / 1 ёки 2 семестр / 2020/2021 ўқув йили 
Кафедра: Интеллектуал мулк ҳуқуқи 
Ўқув курсига ажратилган соатлар / Кредитлар: 6 ECTS (60 аудитория соати) 
Ўқув курси раҳбарлари / Ўқитувчилар (Инструкторлар): 
Абдумумин Юлдашов 
(abdumuminyuldashev@gmail.com) 
Қабул вақти: __________________. 
Ўқув-услубий кенгаш йиғилиши баённомаси: 2020 йил 25 август 
I. ЎҚУВ КУРСИ ТАВСИФИ 
“Интеллектуал мулк ҳуқуқи” ўқув курси интеллектуал мулк 
объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси жараёни ва тизими ҳамда ҳуқуқ 
эгаларининг мақомининг ҳуқуқий масалаларига бағишланган. Шу билан 
бирга, ўқув курси доирасида интеллектуал мулкнинг муҳим жиҳатлари, 
патентлаштириш тизими, низоларни ҳал қилиш усуллари, муҳофаза ва ҳимоя 
қилиш усул ва воситалари каби муҳим жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор 
қаратилган. Мазкур курс ўқув материалларини ўрганиш, маъруза, семинар 
машғулотларини ўтказиш ва ёзма топшириқларни бажариш орқали 
интеллектуал мулк соҳасидаги амалиёт ва қонунчиликни қамраб олади. 
Ўқув курси ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
II. ЎҚУВ КУРСИ АСОСИЙ ТАЛАБЛАРИ 
Ўқув курси бакалавриат “Хусусий ҳуқуқ” ва “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий 
ҳуқуқшунослик” факультетлари 3 ва 4-курс талабалари учун мўлжалланган 
бўлиб, улардан фуқаролик ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқ, халқаро хусусий ҳуқуқ, 
бизнес ҳуқуқ бўйича базавий билимга эга бўлиш ҳамда оғзаки ва ёзма 
юридик инглиз тилини пухта билиш талаб этилади.
III. АННОТАЦИЯ 
6 ECTS. 60 аудитория соати.
Маъруза Амалий
машғулот
Лаборатория 
Баҳолаш 
Мустақил 
таълим
Жами
20 
36 


90 
150 
Ўқув курси индивидуал ва жамоавий вазифаларнинг уйғунлиги асосида 
назарий ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган 
машғулот тарзида ташкил этилган. Ўқув курси давомида талабалар бевосита 
ҳуқуқий муҳофаза учун топширилган интеллектуал мулк объектлари 



экспертизаси ва низоларни кўрувчи Апелляция кенгашида иштирок 
этишлари мумкин. Мазкур ўқув курси асосан интеллектуал мулк ҳуқуқи, 
фуқаролик ҳуқуқи ҳамда халқаро ҳуқуқ соҳасидаги ҳуқуқий билимларини 
чуқурлаштиришни ўзига мақсад қилган миллий ва хорижий талабалар учун 
фойдали бўлади. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling