йиллик хисобот 2019 2020

Sana01.01.1970
Hajmi
#151707
Bog'liq
йиллик хисобот 2019 2020


Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани 169-умумтаълим мактабининг “Хорижий тиллар” метод бирлашмаси “Хорижий тиллар” ўтказилгани юзасидан
Йиллик хисоботи

Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 169-умумтаълим мактаб “Хорижий тиллар” метод бирлашмасининг 2019-2020 ўқув йилида амалга оширган ишлари шундан иборат:


2019-2020 ўқув йили ХТБ томонидан август кенгаши олиб борилди. Амалий фанлар методисти Рахимова Г. томонидан 2019-2020 ўқув йилида амалга оширилган ишлар билан таништирилди.
Амалий фанлар метод бирлашмасига йиллик режалар билан таъминландилар. Ўқитувчиларга Вазирлар Махкамасининг 139-сонли, 666-сонли қарорлари билан таништирилди.
2019 йил 25 август ойида хорижий тиллар метод бирлашмаси 2019-2020 ўқув йилида амалга ошириладиган ишлари ва вазифалари бўлиб берилди.
Фан ўқитувчилари ВМнинг 139, 666-сонли қарорлари билан таништирилди. Тўгарак рахбарлари фан ўқитувчиларининг фаолиятлари режалаштирилди. Фан хоналари ўқув йилида тайёргарлиги ўқитувчиларни дарслик билан таъминланиши назорат остига олинди. Ўқитувчиларнинг иш юкламалари мухокама қилиб тасдиқланди. Дарс мавзуларига компетенцияларни тадбиқ этиш тайинланди. ДТСдаги ўзгартиришлар ва унинг муҳокамаси бўлиб ўтди.
2019-2020 йил август ойидан бошлаб ХТБ томонидан ўқитувчилар учун семинар тренинглар ишлари йўлга қўйилди. Режага асосан мактабларда бўлиб ўтадиган бўлди. Семинар ўтилишидан мақсад, таълим сифатини янада ривожлантириш, ўқитувчиларга турли методлар билан дарсларни самарасини ошириш ва ўқувчиларни компетентлик онгини ошириш мақсад қилиб қўйилди.
Сентябрь ойида 2019-2020 ўқув йили Халқ таълими Вазирлиги томонидан “Соғлом мухит, соғлом жамоа”, “Мураккаб фанларни ўрганаман” мавзуларида дарс ишланмалар топширилди. Устоз шогирд мактабининг тажрибали ўқитувчиларини ёш мутахассислар билан бириктириб қўйилди. Дарс жараёнида ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш, таълимга оид янгиликлар билан танишилди.
“Дарс тахлиллари” ишларини режалаштирилди. Малака ошириш курсларига борадиган ўқитувчиларни олдиндан режалаштириб, ЎИБРЎ мониторинги топширилди.
Октябрь 2019-2020 ўқув йилида илғор ўқитувчиларни иш тажрибасини ўрганиш, устоз шогирд мактабини йўлга қўйиш, “Инглиз тилини ўрганамиз” тадбири асосида ўқувчиларга чуқур билим беришни янги усулларидан фойдаланиш. Ўз-ўзини ва хамкасбини бахолаш, ўзаро дарс кузатишни тахлил қилиш. Фан тўгараклари ишини ташкиллаштирилди Адилова Гулчехра. Инглиз тили дарсларида 5-8-синфларда амалий халқ хунармандчилик мавзусида медиа дарс билан метод бирлашма ўқитувчиларини таништирди. Ҳар бир ўқитувчиларни слайдлардан ёки кластерлардан фойдаланиб дарс ўтишларини таъкидлаб ўтилди.
Инглиз тили фанни мукаммал ўрганиш йўллари ўқувчиларни фанга қизиқтириш, ўқувчига педагогик таъсир орқали, ўқувчига психологик таъсир орқали, ўқувчиларни фанларга қизиқтиришларини уйғотиш.
Ноябрь ойи 2019-2020 ўқув йили “Дарс муқаддас”, “Яхши муаллим” сифатли таълим тавсиялар асосида дарс ишланмалар методик жихатдан тўғри ёзилиши кўриб чиқилди. Метод бирлашма ўқитувчилар ўқувчиларни БКМларини ДТС талабларига мослигини мониторинги ўтказилди. Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.
2019-2020 ўқув йилида мактаб босқичли “Инглиз тили”фанлари билимлар беллашуви ва олимпиадаси ўтказилди. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 169-сонли умумтаълим мактабидаги 4-8, 11.2019 йил соат 7ва 8 декабр кунлари 2 кун давомида 3 боскичда инглиз тили фанидан 9-11-синфлар ўртасида олимпиада бўлиб ўтди. Хакамлар хайъати 1-босқич олимпиадасини 2019 йил 8 декабрдаги қарорига кўра 2-босқич олимпиадасида қатнаштириш учун қуйидаги ўқувчилар юборилди:
1. 9 синф- Тулаганов Нодир 76 балл.
2. 10 синф- Абдухамидов Абдулазиз 76 балл
3. 11синф Самариддинов Салохиддин 76 балл
билан буюртма берилди.
Декабрь ойи 2019-2020 ўқув йили инглиз тили фани ўқиутвчиси Кариева Д. томонидан дарслар компетенциявий ёндошувининг натижалари тўғрисида амалий маслахатлар берилди. Таянч ва фанга оид умумий компетенцияларни қўллаш тавсиялар берилди.
Инглиз тили фанидан хар чоракда график асосида 2-9 синфлар ташқи ва ички назорат текширувларига тушдилар. Хар бир синф кесимида укувчилар билимига ДТС талабларибуйича тест банкларини тайёрлаш ва ўқувчилардан ички назорат олиш. Бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишларни ташкил этиш. Синфлар кесимида бўш ўзлаштирувчи билан ўқитувчилар ишлашини ташкил қилинди.
Январь ойи 2019-2020 ўқув йили 1-ярим йиллик ва 2-чорак якунлари, 3-чоракдаги вазифалар ҳақида айтиб ўтдилар. Январ ойигача бажарилган ишлар хакида Метод бирлашма аъзоси Муратова Дилдора хисобот топшириб сўзлаб бердилар. 3-чоракда ҳар бир ўқитувчига ўз фани юзасидан мусобақалар, кўрик танловлар, кўргазмалар ташкил этилиши айтилди.
Февраль ойи 2020 ўқув йили Халқ таълими тизимида “Маҳорат мактабларини ташкил этиш” бўйича йўриқномалар билан таништиришни бошладилар. Умумий ўрта таълим тарбия самарадорлигини ошириш ўқувчиларни чуқур билим олишини таъминлашда ўз фани бўйича кенг билимга эга, замонавий педагогик ва ахборот технологияларни, интерфаол дарс усулларини мукаммал ўзлаштирилган, усулларидан ўқув тарбия жараёнида фойдалана оладиган мохир педагогларнинг ўрни катта. Шу мақсадда, ўқитувчилар билан биргаликда “Йўл харитаси” жадвали тақсимоти билан таништирилди.
Ҳар бир ўқитувчилар тадбирга пухта тайёрланиб намунали ўтказдилар.
Метод бирлашма раиси томонидан 3-чорак якунлари ва 4-чоракдаги вазифалар тайинланди. Инглиз тили фани ўқитувчиси Адилова Г ва Холиярова Ш кадрларни пед аттестациядан ўтказиш, тест жараёнида 70 балл билан 1-тоифага ўтиб қайтдилар. Феврал ойида Исаева Доно ва Исмоилова Мунира 5 ва 6 синфларда очик дарслар утказдилар. Бундан ташкари Эргашева М ва Холиярова Ш нинг дарслари мактаб кесимида оммалаштиришга куйилди
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling