Ҳурматли талаба!

Sana01.01.1970
Hajmi
#151766
Bog'liq
Ҳурматли талаба!


Ҳурматли Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали
талаба-ёшлари!

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги «Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўгрисида»ги 233-сонли буйруғи асосида, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб талабалар учун масофавий таълимни олий таълим муассасаси хусусиятига мувофиқ метод ва технологияларда жорий этиш мақсадида https://dist.edu.uz/navdkinf модул платформасида ўқитиш ташкил этилган.


Таълим йўналишлари бўйича ўқув режаларда 2020-2021 ўқув йилининг кузги семестрида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларига ажратилган соатларни талабалар томонидан масофавий ўзлаштириш шароитларини яратиш мақсада масофавий курслардан фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган ва филиал модул тизимига https://dist.edu.uz/navdkinf/mod/folder/view.php?id=2127 жойлаштирилган.
Ўқув жараёнини масофавий таълим платформасида жорий этиш ҳамда талабаларнинг тизимдан фойдаланиши бўйича олиб борилган назорат натийжалари ва йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тавсиялар бериб бориш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги «Олий таълим муассасаларига ўкишга қабул қилиш ва, талабалар ўкишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳаққида»ги 393-сон қарорининг 3-илова 5-бобида олий таълим муассасалари талабаларини ўқишдан четлатиш ҳолатлари белгиланганлиги ҳаққида огоҳлантирамиз.
Ҳурматли филиалимиз талабалари, короновирус пандемияси шароитида олий таълим тизимда таълим жараёнларини карантин талаблари асосида пўхта ўйланган режа асосида амалга оширишингизни ва масофавий таълим жараёнларида фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Филиал дирекцияси
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling