Узбекистон тарихи-мустакиллик даври

Sana01.01.1970
Hajmi
#152216
Bog'liq
Узбекистон тарихи-мустакиллик даври


ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ-МЕТОДИК
МАРКАЗ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИ


ДОКТОРЛИККА ТАЛАБГОРЛАР УЧУН ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА


Тошкент – 2013
Мазкур қўлланма Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик Кенгашининг навбатдан ташқари 2013 йил ... апрелдаги __ қарори асосида нашрга тавсия этилган.
Тузувчи-муаллифлар:
Кириш – А.Т. Сабиров;
I боб. – Қ.Э.Эргашев, А.Т.Замонов;
II боб. – А.Т.Замонов;
III боб. – А.Т.Замонов, Р.Шамсутдинов;
IV боб. – Н.Т.Талипова, У.В. Ғафуров;
V боб. – Н.Т.Талипова, У.В. Ғафуров;
VI боб. – Қ.Э.Эргашев;
VII боб. – Р.Р.Назаров;
VIII боб. – Р.Шамсутдинов, Э.З.Нуриддинов;
IX боб. – Т.Х.Норқобилов, А.Х.Холов.
Масъул муҳаррирлар:
т.ф.н. А.А.Абдувахитов, т.ф.н. А.Т.Сабиров
Тақризчилар:
Юнусова Х.Э. – ЎзМУ Тарих факультети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири, тарих фанлари доктори;
Бекмуродов А.Ш. – Ўзбекистон Республикази Банк-молия академияси ректори, иқтисодиёт фанлари доктори;
Қуронбоев Қ.Қ. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси проректори, сиёсий фанлар доктори;
Қирғизбоев А – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, тарих фанлари доктори;
Аширов А.А. – ЎзР ФА Тарих институти бўлим бошлиғи, тарих фанлари доктори.

КИРИШ
I-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИККА ЭРИШИШ ОСТОНАСИДА


1-мавзу. XX асрнинг 80-йиллари охирида Ўзбекистонда ижтимоий -сиёсий вазият


2 - мавзу. Мустақилликка эришишнинг шарт – шароитлари ва омиллари

II-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ҚЎЛГА КИРИТИЛИШИ


1-мавзу. Мустақил давлат асосларининг яратилиши ва мустаҳкамланиши


III-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА СИЁСИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОШЛАНИШИ ВА МИЛЛИЙ ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ҲАМДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ


1-мавзу. Ўзбекистонда демократик тамойиллар асосида миллий давлат бошқарув тизимининг яратилиши


2 мавзу. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қурилиши. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши.
3-мавзу: Ўзбекистонда хавфсизлик ва барқарорлик тизимининг шаклланиши ва ривожланиши
IV- БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА БОСҚИЧЛАРИ

1-мавзу. Маъмурий бошқарув тизимидан воз кечиш ва бозор ислоҳотлари концепциясининг шаклланиши


2-мавзу. Таркибий иқтисодий ўзгаришларнинг дастлабки босқичи

3-мавзу. Бозор иқтисодиёти институтларининг мустаҳкамланиши ва ривожланиши. Мулкдорлар синфининг шаклланиши


4-мавзу. Иқтисодий соҳани таркибий эркинлаштириш
V-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИГА ЯНГИ ЁНДОШУВЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

1-мавзу. Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолининг ижтимоий аҳволи ҳамда кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши


2-мавзу. Ўтиш даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат ижтимоий сиёсатининг асосий босқичлари
VI боб. ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАЪНАВИЙ ВА МАДАНИЙ РИВОЖЛАНИШИ.

1-мавзу. Маънавий мероснинг тикланиши.

2-мавзу. Фан, таълим тизими ва спорт
VII-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ЭТНИК ВА КОНФЕССИЯЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР

1-мавзу. Этник сиёсат ва миллатлараро муносабат: янгича ёндошувлар


2 -мавзу. Диний сиёсат ва конфессиялараро муносабатлар
VIII-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ СИЁСАТИ ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ

1-мавзу. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати ва ҳалқаро ҳамкорлиги


2-мавзу. Ўзбекистон Республикасининг минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш борасидаги фаолияти.
IX БОБ. МУСТАҚИЛЛИК МАФКУРАСИ ВА ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ ҚУРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ, МАЪНАВИЙ НЕГИЗЛАРИ ВА ИЛМИЙ АСОСЛАРИ

1-мавзу. Миллий истиқлол мафкурасининг мақсади, вазифалари ва уни амалга ошириш босқичлари.


2-мавзу. Демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари.


КИРИШ

“Янги тарих” ва “энг янги тарих” атамашунослик масалалари анчагина мунозаралидир.


Жаҳон классик тарихий адабиётларида “янги давр” XVI-XVII асрлардан бошланган, яъни янги технологиялар, денгиз йўллари, капиталистик муносабатлар ривожланиши бошланган, том маънода, дунё харитасидаги ўзгаришлар, давлат статуси ва халқаро муносабатлар ўзгарган даврдан бошланиши қабул қилинган. Энг янги даврни баъзи олимлар Биринчи жаҳон уруши, баъзилар Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврлар деб аташади. Аслида эса, геосиёсий ўзгаришлар, айрим давлатларда технологик ўзгаришларни келтириб чиқарувчи жаҳон урушлари бутунлай дунё ҳамжамиятида “кучли” ва “кучсиз”муносабатларга олиб келади. Лекин, замонавий тарихшуносликда Совет иттифоқининг парчаланиши ва унинг ҳудудида мустақил давлатларнинг ташкил топиши тарихига бағишланган даврлаштиришни аниқлаб, қайта тақсимлашга таъсир этувчи глобал омилларга кам эътибор қаратилади. Шу аснода, кўп халқларнинг мустақилликни қўлга киритиши, минтақада янги ташкил топган давлатларнинг ички аҳволи, шу билан бирга, уларнинг халқаро статусидаги ўзгаришлар “энг янги тарих”нинг таърифини аниқлаш учун муҳим омиллардан бири бўла олади. Бошқа томондан, терроризм ва диний экстремизмнинг кучайиши ва Европа, Осиё ҳамда Яқин Шарқдаги “рангли” инқилоблар, глобал молиявий инқироз – янги даврга хос воқеалардир.
Ўзбекистондаги ички жараёнларга нималар алоқадорлиги 1991 йилда бошланган давлат ва жамият қурилишини ислоҳ этиш бўйича ноёб тажриба тўпланганлиги билан характерланади. Бир давлатнинг сиёсий ва ижтимоий тарихида шу қадар тез глобал ва туб ўзгаришлар оқими бўлганлиги ҳақида бирорта қўлёзма мавжуд эмас. Маълумки, мустабид совет тузуми ўз мавжудлигининг сўнгги ўн йиллигида ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий инқирозга юз тутди. Бу ҳолат Ўзбекистонда бутун совет тузумининг ўзига хос марказлаштирилган режалаштириш ва тақсимлаш механизми аҳоли генофонди, экология, иқтисодга вайронкорона таъсири, пахта ишлаб чиқаришнинг тўлиқ монополияси, республика иқтисодининг хом-ашё манбаига айлантирилганлиги билан характерланади. СССР аҳолиси бўйича олинган 1989 йилги статистик маълумотларнинг тасдиқлашича, Республика улкан табиий, минерал-хом-ашё, меҳнат ва инсон потенциалига эга бўлган ҳолда собиқ СССРда аҳоли турмуш даражаси, ижтимоий ва иқтисодий соҳа ривожи бўйича энг охирги ўринлардан бирини эгаллайди.
1984-1989 йиллар Ўзбекистондаги “Пахта иши” (“Ўзбеклар иши”) деб номланган қатағонликнинг навбатдаги босқичи аҳволни янада ёмонлаштирди. Бу давр КПСС МК қарорига кўра, жамиятнинг ҳамма жабҳаларида ўсиб бораётган коррупцияни йўқотиш учун Ўзбекистонга жўнатилган “десантчилар” томонидан ташкил этилган қонунсизлик йиллари эди.
Биринчи навбатда, ёшлар ўртасида радикал кайфиятларнинг ўсиши, миллатлараро, динлараро, регионлараро қарама-қаршиликларнинг тўлқини ва ўсиши хавфи, ички ва ташқи хавфсизликни таъминлаш тизими барбод бўлган шароитдаги ҳуқуқий бўшлиқ ҳолати жиддий хавф туғдирди. Янги бўғиннинг сиёсий лидери сифатида, республиканинг биринчи Президенти лавозимидаги Ислом Каримовнинг шарофати билан Ўзбекистон тарихидаги бундай мураккаб вазият енгиб ўтилди, унинг республика манфаатларини ҳимоя қилиш қобилияти ва саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакат ички ва ташқи келишмовчилардан сақланди, инфляциянинг ўсиши ва иқтисоднинг инқирозга юз тутиши тўхтатилди.
Совет фанига хос бўлган тарихда етакчиларнинг ролини ерга уриш аллақачон ўзининг долзарблигини йўқотди. Сўнгги 20 йиллардаги воқеалар, сиёсий жараёнларнинг бориши раҳбарнинг характери, ақл-идроки, иродасига боғлиқлигини кўрсатди.
Сиёсий, ижтимоий, маданий-маънавий характердаги воқеаларнинг кейинги бориши, шаклланиш ва ривожланишнинг янги, шу билан бирга, оғир шароитларда енгиб чиқиш, фуқаролик жамияти асослари, бозор иқтисодиётига асосланган тараққиётнинг бешта тамойилига асосланган демократик ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг “ўзбек модели”ни яратиш, халқнинг маданий ва маънавий ҳаётидаги туб ўзгаришлар, тарихий хотира ва тарихий-маданий мероснинг тикланиши – бу далилларнинг барчаси ўз моҳияти билан “энг янги” деб номланишига асос бўладиган мамлакат тарихидаги алоҳида бир даврни шакллантирди.
Энг янги тарихни ўрганишнинг муҳимлиги унинг замонавий ҳаётга бевосита таъсир ўтказувчи воқеаларни англаб етишга йўналтирилганлиги билан белгиланади. Бундай воқеаларнинг моҳияти нимадан иборат ва уларнинг тарихий аҳамияти қандай, уларда у ёки бу сиёсий арбобнинг роли қандай, ушбу ҳодисалар ривожланишида амалга оширилиши мумкин бўлган қандай режалар бўлганлиги ва бу воқеалар замонавий жараёнлар билан қай тарзда боғлиқ? каби саволлар энг янги тарих жавоб бериши лозим бўлган саволларнинг бир қисмини ташкил этади. Бундан ташқари, модомики, энг янги тарих замонавийлик билан узвий боғлиқ экан, унинг замирида келажак билан боғлиқ ғояларни кўриш имконини берувчи истиқболли куч ётади.
Давлатимиз раҳбари мустақилликка эришиш тарихини чуқур ўрганиш доимо долзарб бўлиши кераклигини кўп бора таъкидлаб ўтган. Жумладан, 2012 йил 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Президентимиз Ислом Каримов қилган чиқишларида бугунги тинч осойишта кунларнинг қадрига етиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш масалалари ҳақида тўхталар экан, ўсиб келаётган ёш авлод истиқлолимиз тарихини чуқур ўрганиши, бундай кунларга осонлик билан эришилмаганини тушуниб, англаб етиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.1
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бу тарих фанининг нисбатан янги йўналишидир. Шу боис, у ҳали институционал характерга эга эмас, яъни ўз методологиясига, тадқиқот изланишларига ва ўқув-методик таъминотига эга бўлган фан сифатида ажралиб чиққан эмас. Ўтган чорак аср мобайнида мамлакатимиз тарихидаги воқеалар кўлами ва ўсиш суръати фан ва таълим олдига уларни тизимли равишда тушуниб етиш вазифасини қўяди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик Кенгашини тузиш тўғрисидаги” Қарорининг қабул қилиниши ҳамда Кенгашнинг ишчи органи бўлган Мувофиқлаштирувчи методик марказнинг ташкил этилиши бундай тизимли англашнинг нақадар муҳимлигидан далолат беради.
Кенгашнинг вазифаларига Ўзбекистоннинг янги тарихини тизимли ўрганишни ташкил этиш, тарихийлик ва объективлик тамойилларига асосланганлик, шу билан бирга, ўзбек халқининг ўтмиши ва бугунини тарихий баҳолашда догматизм, бир томонлама ёндашувларга йўл қўймаслик, дарслик, илмий, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва нашр қилиш ишларини мувофиқлаштириш кабилар киради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий давлатчилигининг вужудга келиши ва тараққий топишининг энг янги тарихи бўйича ўқув-методик, илмий-оммабоп, маърифий адабиётларни ўрганиш, тайёрлаш ва чоп этиш борасида илмий, маданий, таълим, жамоат муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш, ёшларда, авваламбор умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчиларида, олий ўқув муассасалари талабаларида мамлакат тарихи ҳақидаги чуқур билимларни шакллантириш масалалари долзарб муаммо сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистон Президенти Қарорида Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тизимли равишда тарихийлик ва холислик принципларига асосланган ҳолда ўрганишни ташкил этиш, шунингдек буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймасликка йўналтирилган бўлиб, унда Ўзбекистон илмий жамоатчилиги олдига ўқув, илмий, ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш ва янги авлод нашрларини чоп этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан, шунингдек ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш каби вазифалар белгилаб қўйилди.Ушбу масаланинг яна бир жиҳатини алоҳида таькидлаш жоиз. Мафкура ва миллий ғоя, маънавият ва маърифат бўйича илмий мақолалар, нашрлар ва телевидениедаги кўрсатувлар, маърузалар таҳлили шуни кўрсатдики, замонавий ҳаёт (энг янги тарих) масалаларининг, воқеалар ва жараёнларнинг муҳокамаси кўп ҳолларда мафкурага йўғрилган қолиплар ва шиорлар билан, ижодий ёндошув эса расмий ва бир томонлама ёндошувлар билан алмаштирилган. Муаммоли таҳлил, янги тадқиқотларнинг натижалари ва янгича услублар ушбу муҳокамадан четда қолиб кетмоқда.
Энг янги тарихни ўрганишда яна бир муҳим омил борки, у бугунги кун бутунжаҳон тадқиқотлари тизимида устивор ўринни эгаллаб келмоқда. Бу “тарихдаги Инсон” мавзусини тадқиқ қилиш, бошқача айтганда, шахснинг, тарихий сиймонинг ҳамда оддий инсоннинг уни ўраб турган дунёдаги ролини ўрганиш. Бунинг ҳам илмий, ҳам сиёсий маънога эга эканлиги давлатимиз раҳбари кўп таъкидлаб ўтганидек, инсон – барча нарса ва қадриятларнинг бош мезони. Биз муаммонинг айнан мана шу жиҳатини – ижтимоий муносабатлар тизимида инсон масаласини ўрганишимиз даркор. Энг муҳим вазифа энг янги тарихни жиддий методологик ва илмий асосга қуриш. Агарда биз методологик асосни чуқур англаб етсак, бу бир вақтнинг ўзида тарихни сиёсийлаштириш, қалбакилаштириш ва бузиб кўрсатишнинг олдини олади.
Бизнингча, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлининг мазмун-моҳиятини объектив баҳолаш ҳамда ўз ўрни ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг энг янги тарих даврини қуйидаги бир қатор босқичларга бўлиб илмий ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling