Курс иши иқтисодиёт назарияси фан сифатида ривожланиши

Sana01.01.1970
Hajmi
#152779
Bog'liq
Курс иши иқтисодиёт назарияси фан сифатида ривожланиши



Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши ва ундаги асосий таълимотлар


Режа:

Кириш
1. Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи.
2. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши.
3. Иқтисодий қонунлар ва иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг услублари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Кириш
Олдимизга қўйган улкан марраларга эришиш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг барча куч ва имкониятлари сафарбар этилмоқда.
Айниқса, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, самарали ташқи сиёсат олиб боришдек устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шавкат Мирзиёев
Кишилик жамияти ва унинг таррақиёти босиб ўтган даврлар иқтисодиётнинг шаклллантириш ҳамда уни барқарорлигини таминлаб бориш йўлидаги тинимсиз меҳнат жараёнларидан иборат бўлган. Маълумки, ишчи кучи меҳнати ишлаб чиқаришни ташкил этувчи, иқтисодиётни яратувчи бош омилдир.
Инсон меҳнати туфайли ишлаб чиқариш воситалари ёрдамида моддий неъматлар яратилади ва у кишиларни ҳамда жамиятни истеъмолини ўзлуксиз таъминлаб боради.
Моддий ва номоддий неъматларни ишлаб чиқаришни кўпайтириб бориш инсонларни билими, малакаси, тажрибаси ва иқтисодий тафаккўрини етуклик даражасига бевосита боғлиқдир.
Хусусан, мулкчиликни турли шаклларига асосланган бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий билим ва иқтисодий тафаккурни ривожлантириш объектив заруриятга айланади.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритишнинг янги шакли бўлган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти барпо этаётган ҳозирги кунда замонавий бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган кадрларни тайёрлаш долзарб вазифалардан бири сифатида диккат эътиборда турмокда.
Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юртимизда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ...“Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида мен юртимизда 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном беришни таклиф этаман. Биз 2020 йил номида белгиланган соҳаларни устувор даражада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишимиз лозим” 1деганлари ҳам сўзимизнинг ёрқин мисолидир.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, асосий вазифа иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилиши лозим. Ана шунда барча тармоқлар аста-секин иқтисодиётга боғлиқ ҳолда иш юрита бошлайди. Энг муҳими, ҳамма соҳалар табиий равишда ривожланади.
Кейинги пайтда республикамизда хориж инвестициясини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги мақтовга сазовордир, албатта. Аммо кўпчилик чел эл инвесторлари юртимиздаги мавжуд қонунчилик ҳужжатлари билан танишиб, сармоя олиб киритишга шошилишмаяпти. Боиси иқтисодиётда очиқлик кам дейишяпти. Бу борада икки-уч йилда жуда кўп иш қилинганлиги мақтовга сазовордир.
Афсуски, МДҲдаги кўпчилик респуб­ликалар иқтисодиёти асосан хомашё сотишга асосланган. Бизнес соҳаси давлат сиёсатидан келиб чиқиб, олиб борилади. Масалан, Россияда худди шундай ҳолда иш олиб борилади. Аммо дунёнинг энг ривожланган давлатлари, хусусан, Япония, Гонгонг, Сингапурда нефть, олтин, газ ва бошқа қазилма бойликлари йўқ. Лекин аҳолининг турмуш тарзи бирмунча юқори. Бунинг бир нечта сабаблари бор. Биринчидан, давлатнинг иқтисодий сиёсати бизнес ҳолатидан келиб чиқиб режалаштирилади. Иккинчидан, бу давлатларда сармоялар кўпроқ халқнинг билимини оширишга сарф қилинади ва иқтисодиёт ҳам инновацион ғоялар асосида қурилган. Шу боис, мазкур мамлакатларда аҳолининг турмуш тарзи бирмунча баланд.
Масалан, Сингапурда бир пайтлар иқтисодий аҳвол анча оғир эди. Давлат маблағ топиб, иқтидорли ёш йигит-қизларни хориждаги энг нуфузли олий ўқув юртларига ўқиш юборди. Институтларни битирган сингапурлик ёш мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига тайинлади. Натижада бугунги кунда Сингапур жаҳондаги ривожланган давлатлардан бирига айланди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки даврида бизда ҳам шундай тажриба қўлланилган. “Умид” жамғармаси тузилиб, иқтисодий аҳвол қийин бўлишига қарамасдан, 800 нафардан зиёд иқтидорли ёшлар дунёдаги энг ривожланган давлатлардаги институтларга жўнатилди. Ҳозир уларнинг айримлари республикамиздаги бошқарув идораларидаифаолият олиб боришяпти. Лекин турли сабабларга кўра, бу тажриба унчалик самара бермади. Қувонарлиси, кейинги пайтда бундай ишлар қайтадан давом эттириляпти. Хусусан, фарзандларимизни ёшлигидан билимли, етук инсон қилиб тарбиялаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилиб, соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маълумки, иқтисодиёти хомашё сотишга асосланган давлатнинг келажаги йўқ. Шу билан бирга, давр доимий равишда изланишни тақозо қилади. Жумладан, ривожланган Хитой давлати 2040 йилгача ёнилғи билан ишлайдиган автомобиллар ишлаб чиқаришга чек қўйишни режалаштиряпти. Назаримизда, Ўзбекистон ҳам келгусида юқори самара берадиган ғояларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш устида иш олиб боряпти. Илғор технологияларга асосланган корхоналар бунёд этиш бош вазифа этиб белгиланган.
Бугунги кунда республикамизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида бир жиҳатга жиддий эътибор қаратиш лозим. Хориж тажрибасини татбиқ этишда юртимизнинг ўзига хос шароити, иқлими, халқимизнинг менталитетини ҳисобга олиш лозим. Мавжуд муаммоларга ечим топиш асосий мақсад этиб белгиланиши зарур. Ана шунда кўзланган натижага эришиш осон кечади. Яна бир муаммо. Жаҳон миграция статистикаси маълумотларга кўра, айни пайтда кўплаб ўзбек ёшлари чет элларда банк, молия, тиббиёт ва информатика соҳалари ҳамда олий ўқув юртларида меҳнат қилишмоқда. Масалан, Канада, АҚШ, Англия, Франция, Испания, Италия, Португалия, Австралия, Россия, Греция, Австрия ва бош­қа давлатларни мисол сифатида келтириш мумкин.
Ҳозирги вақтда ўсиб келаётган ёш авлод ўқувчи ва талабаларга ҳаётнинг асоси бўлган иқтисодиёт илми асосларини ва назарий томонларини ўргатишда иқтисодиёт назарияси муҳим аҳамиятга эгадир. “Иқтисодиёт назарияси” фани фундаментал фан бўлиб, иқтисодиётнинг сир асрорларини, иқтисодий жараёнларни, иқтисодиётдаги ўзгаришларни билиб олишга, иқтисодиётни мохиятини англаб етишга хизмат қилади.
Иқтисодий билимлар иқтисодиётнинг ўзи каби доимо ривожланиб, янги таълимотлар, ғоялар, карашлар билан тўлдирилиб, кенгайиб бормокда. Бу билимлар қанчалик чуқурлашиб борса ва у ўқувчи-талабалар томонидан ўрганиб, ўзлаштириб борилса, бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатиш осонлашади ва самарали натижалар беради.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling