jpk 2

Sana01.01.1970
Hajmi
#152869
Bog'liq
jpk 2



10. 2020 йил 10 сентябрь куни фуқаро Сатторов ўғли Рафиқ Сатторовни 
тайинли иши йўқлиги ва рўзғорга умуман қарашмаслигини пеш қилиб, уни 
уятли сўзлар билан ҳақорат қила бошлади. Натижада Сатторов кучли руҳий 
ҳаяжонланиш ҳолатида отасининг кўкрак қисмига ўткир пичоқ билан 
жароҳат етказди. Рафиқ Сатторовга нисбатан ЎзР ЖКнинг 25 моддаси орқали 
98-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов давомида унинг 
содир қилган жиноятига аниқлик киритиш мақсадида жиноят шоҳиди бўлган 
жабрланувчининг вояга етмаган кичик ўғли Малик Сатторов гувоҳ сифатида 
сўроқ қилинди. Тергов жараёнида жабрланувчи тўнғич ўғлини 
кечирганлигини ва унга нисбатан айблилик масаласини ҳал қилмай туриб 
жиноий ишни тугатишни сўраб, терговчига ёзма равишда мурожаат қилди.
Терговчи Рафиқ Сатторовга нисбатан суд-психиатрия экспертизасини 
тайинлади. Зарурат туфайли ўзининг қарори билан экспертиза учун 
айбланувчини тиббий муассасага жойлаштирди. 
Мазкур ҳолатга жиноят-процессуал қонунчилигига асосланган ҳолда ҳуқуқий 
баҳо беринг.
Ушбу муаммоли вазиятни ҳал қилишда қуйидаги қонун ҳужжатларидан 
фойдаланишни зарур деб топдик: 

Ўзбекистон республикасининг Конституцияси 

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 

Ўзбекистон Республикасининг Олий суд Пленум қарорлари 
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 24-моддасида ,,Яшаш 
ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсос ҳаётига суиқасд қилиш 
енг оғир жиноятъъ лиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий 
суди Пленумининг «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд 
амалиёти тўғрисида»ги қарорига муофиқ қасддан одам ўлдиришга суиқасд 
қилиш фақат тўғри қасд билан содир этилиши мумкин, чунки, бунда айбдор 


ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, жабрланувчининг 
ўлимига кўзи етган ва унинг ўлимини истаган бўлади, бироқ ўлим айбдорга 
боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра (жабрдийданинг фаол қаршилиги, бошқа 
шахсларнинг аралашуви, жабрланувчига ўз вақтида тиббий ёрдам 
кўрсатилганлиги ва ҳ.к туфайли) юз бермайди
Гувоҳ — муайян жиноий ёки фуқаролик иши учун аҳамиятли ҳолатлар 
тўғрисида маълумотга ега бўлган ва гувоҳлик бериш учун суд ёхуд тергов 
органларига чакирилган шахс. Гувоҳ қонунда белгиланган тартибда сўроқ 
қилинади. У ўз она тилида кўрсатувлар беришга, тергов ва судда банд 
бўлгани учун ишлаб турган жойидан ўртача иш ҳақи олишга, йўлкира ва 
бошқа чиқимларни ундириб олишга ҳақли. Гувоҳнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 
тегишли моддасида белгиланган. У кўрган-билганларини яширмай, холисона 
сўзлаб бериши лозим, акс ҳолда Ўзбекистон Республикаси Жиноят 
Кодексининг моддаларига биноан жавобгарликка тортилади. Жисмоний ёки 
руҳий камчиликлари сабабли воқеаларни англай ва ифодалай олмайдиган 
шахслар, шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчининг вакиллари ҳамда 
ҳимоячилари шу иш бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниши мумкин емас.
Жиноят Процессуал Кодексининг 65-моддасига кўра гувоҳ жиноят иши 
бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолатни билиши мумкин бўлган ҳар 
қандай шахс гувоҳ сифатида кўрсатув бериш учун чақирилиши мумкин. 
Юқоридаги муаммоли вазиятда гувоҳ вояга йетмаган шахс еканлиги 
кўрсатиб ўтилган. Жиноят Процессуал Кодексига муофиқ вояга йетмаган 
шахсни сўроқ қилиш тартиби қуйидагича баён етилган: 
. Вояга етмаган гувоҳни сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин 
қариндоши, педагог ёки жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг
рухсати билан гувоҳгина саволлар беришлари мумкин 


Малик Сатторов жабрланувчининг ва айбланувчининг яқин қариндошил 
еканлигига еътибор қаратиш лозим . ЖПКнинг 116 - моддасида гувоҳ 
тариқасида фақат ўз розилиги билан сўроқ қилиниши мумкин бўлган 
шахслар сифатида : гумон қилинувчининг , айбланувчининг , 
судланувчининг яқин қариндошлари гумон қилинувчига , айбланувчига 
тааллуқли ҳолатлар ҳақида гувоҳ тариқасида фақат ўзларининг розиликлари 
билан со`роқ қилинишлари мумкинлиги келтирилган . Ушбу казус 
мазмунида еса . Терговчи Рафиқ Сатторовни фақат ( айнан ушбу ҳолатда 
гувоҳнинг розилиги олинганлиги қайд етилмаган ) гувоҳи сифатида сўроқ 
қилганлиги келтирилган. Ушбу ҳолатда жабрланувчи айбланувчини 
кечирганлиги ва ишни тугатишни сўраб мурожаат қилган , лекин ярашганлик 
муносабати билан Жиноят кодексининг 98 моддаси ( Кучли руҳий 
ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш ) билан қўзғатилган жиноят 
иши Жиноят кодексининг 66 прим 1 - моддаси ( Ярашилганлик муносабати 
билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш ) билан тугатиш учун асос 
бўлолмайди. Мазкур модда бўйича қўзғатилган жиноят иши 
жабрланувчининг аризасига кўра очиладиган ишлар тоифасидан ҳам емас . 
Демак , фуқаро Сатторов ўғли Рафиқ Сатторовни ўзи истаса ҳам унга 
нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кечирганлиги , ярашилганлиги 
муносабати билан мурожаат қилса ҳам тугатиш учун асос бўлмайди.
Aгар суд - тиббиёт ёки суд - психиатрия експертизасини ўтказишда 
айбланувчини стационар кўрикдан ўтказиш зарурати вужудга келса , улар 
тегишли тиббий муассасага жойлаштирилиши мумкинлиги ЖПКда 
келтирилган . ЖПКнинг 266 - моддасида Ишни судга қадар юритиш 
босқичида шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома 
қўзғатиш ҳагида баён етилган унга кўра , Шахсни тиббий муассасага 
жойлаштириш учун асослар мавжуд бўлганда прокурор терговчи ва 
суриштирувчи шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғ рисида 
илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини 
қўллаш асосларини баён етган ҳолда қарор чиқаради Шахсни тиббий 


муассасага жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги 
қарорда : тиббий муассасага жойлаштириладиган шахс ҳақидаги 
маълумотлар ва унинг процессуал ҳолати шахсни тиббий муассасага 
жойлаштириш асослари , шахс жойлаштириладиган тиббий муассасанинг 
номи еҳтивот чораси тўғрисида таклиф етилаётган қарор кўрсатилади 
Қарорга илтимосномани асословчи зарур матеналлар илова қилинади 
Суриштирувчининг ёки терговчининг шахсни тиббий : муассасага 
жойлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарор ва зарур 
материаллар прокурорга юборилади Прокурор шахсни тиббий муассасага 
жойлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб унга 
рози бўлган тақдирда , шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида 
илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга 
юборади. Ушбу вазиятда терговчи суд психатрия експертизасини тайинлаш 
бўйича қарор чиқариш ҳуқуқига ега. Лекин зарурат туфайли фуқарорни 
тиббий муассасага жойлаб қўйиш ваколатига ега емас фақатгина шахсни 
тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида илтимоснома киритиш ҳуқуқига 
ега. Жиноят процессуал кодексида терговчининг ваколатларида белгилаб 
қўйилган 
Ушбу муаммоли вазиятга хулоса қиладиган бўлсак, кучли руҳий 
ҳаяжонланиш натижасида Рафиқ Сатторов дадасини пичоқ билан жароҳатлаб 
қўйганлиги маълум. Гувоҳ сифатида вояга йетмаган ўғли сўроқ қилинган. 
Вояга етмаган гувоҳни сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин 
қариндоши, педагог ёки жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг 
рухсати билан гувоҳгина саволлар беришлари мумкин. Сатторов бўлса 
айблилик масалалари тугамай туриб тўнғич ўғлини кечирганлигини айтиб 
ёзма равишта терговчига мурожат қилганлиги маълум бўлди. Aммо 
жабрланувчи Жиноят кодексининг 66/1-моддасида назарда тутилган 
жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи
судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу кодекснинг 62-бобида 
белгиланган тартибда суд томонидан айблилик масаласи ҳал қилинмасидан 


тугатилиши мумкин. Жиноят кодексининг 66/1-моддасида 98-модда назарда 
тутилмаган. Шундан келиб чиқиб жабрланувчининг илтимоси қабул 
қилинмайди. Терговчи Рафиқ Сатторовга нисбатан суд-психиатрия 
экспертизасини тайинлади. Зарурат туфайли ўзининг қарори билан 
экспертиза учун айбланувчини тиббий муассасага жойлаштирди. Терговчи 
суд психатрия експертизасини тайинлаш бўйича қарор чиқариш ҳуқуқига ега. 
Лекин зарурат туфайли фуқарорни тиббий муассасага жойлаб қўйиш 
ваколатига ега емас фақатгина шахсни тиббий муассасага жойлаштириш 
ҳақида илтимоснома киритиш ҳуқуқига ега. Жиноят процессуал кодексида 
терговчининг ваколатларида белгилаб қўйилган 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling