4-Mavzu nazorat savollar.

Sana01.01.1970
Hajmi
#153241
Bog'liq
4-Mavzu nazorat savollar.


4-Мавзу: МАХСУС ФАНЛАРНИНГ УСЛУБИЙ ТЕХНОЛОГИИК ВА
ИНФОРМАЦИОН ТАЪМИНОТИ. МАШҒУЛОТ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ
ЎЗЛАШТИРИШ
Назорат саволлари
1. Маъруза, лаборатория ва амалий машғулотларнинг асосий мақсади нимадан
иборат?
2. Ишлаб чиқариш амалиётининг ахамияти.
3. Курс лойихани бажаришдан мақсад.
4. Давлат имтихонлари, битирув ишлари ва ҳимоя хақида қандай тушунча
бераоласиз?
5. Бакалаврлик битирув иши хақида тушунча.
6. Магистрлик диссертация хақида тушунча.
1. Олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этиш масаласи энг асосий масаладир. Фанлар кетма-кетлигига эришиш, маъруза, лаборатория ва амалий машғулотларнинг бирбирларига нисбатини белгилаш юқори сифатли мутахассислар тайёрлашнинг асосий омили. Рейтинг системасини жорий этиш талаба томонидан ўз билимини йил буйи назорат этишга имкон туғдиради.
2. Ишлаб чиқариш амалиёти - корхоналарда талабаларнинг корхона раҳбарияти иштироки билан ўтказиладиган амалий машғулот тури. Амалий машғулотлар - маърузаларнинг ажралмас бир қисми ва унинг давоми бўлиб, конкрет мисолларда ишлаб чиқилади хамда назариянинг амалиёт билан алокасини мустахкамлайди.
3. Курс лойиха - асосий фанлар бўйича талаба томонидан бажариладиган изох ёзуви ва
чизма қисмига эга бўлган тўпламдир Бакалавриатурада курс лойихаси қуйидаги фанлар бўйича белгиланган: 1 - Информатика; 2 - Амалий механика; 3 - Кимёвий ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнлари ва аппаратлари; 4 - Ускуналар ва лойихалаш асослари; 5 - Энерготехнология.
4. Бакалавриатурада ва магистратурада тахсил олувчи талабалар белгиланган тартибда
имтихонларини топширадилар, битирув иши ва химояни амалга оширадилар. Якуний Давлат Аттестацияси - бакалаврнинг Давлат имтихонлари ва малакавий битирув
иши (лойиха)ни химоя қилиш билан якунланадиган назорат. Битирув малакавий иш
(лойиха)лар мавзуси таълим муассасасининг битирувчи кафедралари томонидан кадрлар
истеъмолчилари талабларини, шунингдек замонавий фан, техника, технологиялар
ютукларини хисобга олган холда белгиланади. Битирув малакавий иш (лойиха)ларининг
мавзуси технологик, конструкторлик ёки илмий-тадкикий йуналишда бўлиши мумкин.
Талабага битирув малакавий иши (лойихаси) топшириги, одатда, учинчи курени
тугактгандан сўнг берилади. Иш умумкасбий ва махсус фанларни уРганлик меъёрига кўра
туртинчи курс мобайнида, шунингдек, мазкур стандартда бажариш учун ажратилган вакт
мобайнида бажарилади. Битирув малакавий иш (лойиха)нинг хажмини кафедра
белгилайд 5. Бакалавриатурада ва магистратурада тахсил олувчи талабалар белгиланган тартибда
имтихонларини топширадилар, битирув иши ва химояни амалга оширадилар. Бу
ишларнинг сифатини назорат қилиш: 1. Ички назорат - Олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади; 2. Ташки назорат - Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошкармаси томонидан ўтказилади;
3. Давлат - жамоат назорати-таълимни бошқарувчи ваколатли Давлат идораси, жамоат
ташкилотлари ва кадрларга талабгорлар томонидан амалга оширилади;
6.Магистрнинг Якуний Давлат Аттестацияси - магистрлик диссертациясини химоя
қилишни ўз ичига олади. Битирувчиларга давлат аттестация натижаларига кўра,
магистратура таълим датурининг охирида аник мутахассислик бўйича "магистр" академик
унвони, муносиб кўкрак нишони ва давлат намунасидаги диплом ва унинг иловаси
берилади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling