Педагогик test

Sana01.01.1970
Hajmi
#153562
Bog'liq
Педагогик test


Педагогик-психологик тайёргарлик


Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган. Шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш
Жавобларнинг қайси бирида ўқитувчининг раҳбар сифатида жамоани бошқариш йўллари кўрсатилган? Авторитар, демократик, либерал;
Ёш ўқитувчи ўзининг иш фаолиятида қандай психологик муаммоларга дуч келади? Ижтимоий муносабат, гуруҳдан қўрқиш, талаба ва ўқитувчи ўртасида зиддиятнинг ҳосил бўлиши;
Педагогик фаолият деганда қандай жараён тушунилади? Ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш, таълим-тарбия бериш учун махсус тайёрланган одамларнинг меҳнат фаолияти.
Қобилият нима? Қобилият – шахснинг муайян фаолият юзасидан лаёқати ва ўз ишини муваффақиятли бажаришдаги субъектив шарт-шароитини ифодаловчи индивидуал психик хусусиятдир;
Узлуксиз таълим тизими қайси жавобда тўғри кўрсатилган? Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълим, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим.
Ўқитиш усули нима? Ўқитиш усули – ўқитиш методини амалга ошириш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро ҳамкорликда бажарадиган операция
Шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий тамойилини кўрсатинг? Таълим марказига ўқувчи (талаб қўйилади;
Оғзаки таълим методлари қайси жавобда кўрсатилган Ҳикоя, суҳбат, маъруза;
Кўргазмалилик тамойилини амалга оширишда қандай методик талабларга риоя қилиниши керак? Жавобларнинг ҳаммаси тўғри;
Дарс жараёнида янги билимларни беришда асосий ўринни нима белгилайди? Янги мавзу баёни;
Ўқув материалини танлашда қайси принципга риоя қилинади? Ўқув материалини соддадан-мураккабга томон ривожлантириб бориш;
Ўқитиш жараёнида назоратнинг ривожлантирувчи функциясини топинг. Ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш
Бошқа одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдарлик қобилиятнинг қайси турига киради? Эмпатик.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling