бийим бизнес режа

Sana01.01.1970
Hajmi
#153680
Bog'liq
бийим бизнес режа





ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
УРГАНЧ ТУМАНИ









БИЗНЕС РЕЖА



ТАСДИҚЛАЙМАН Якка тартибдаги тадбиркор
_______ С. Саида
«____» ___________ 2020 йил

Урганч тумандаги якка тартибдаги тадбиркор томонидан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш фаолиятларини ташкил қилиш максадида 3 йил муддатга йиллик устамаси 14% бўлган 30,0 млн сўм кредит маблағидан фойдаланиш бўйича ишланган



Лойиха 3 йил муддатга ишланган.

Урганч 2020


МУНДАРИЖА.


1.

КИРИШ (Резюме)

2.

Лойиҳа ташаббускори (қарз олувчи) маълумотлари

3.

Лойиҳада пул маблағларини сарфланиши

4.

Лойиҳа асосий мақсади ва йўналиши

5.

Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати

6.

Лойиҳани амалга оширишда қонуний ва меъёрий ҳужжатлар

7.

Бозор ҳолати тахлили

8.

Хом-ашё харажатлари

9.

Амартизация харажатлари

10.

Иш хаки фонди

11.

Махсулотлар хизмат кўрсатиш таннархи

12.

Тадбиркор томонидан хизмат кўрсатиш режаси

13.

Банкдан олинган кредит маблағини қайтариш

14.

Таваккалчилик ва лойиҳанинг самарадорлиги

15.

Молиявий натижа

16.

Ҳулоса.








1. КИРИШ (РЕЗЮМЕ).

Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида Республикамиз ҳукумати томонидан хизмат кўрсатишва хизмат кўрсатиш соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Жумладан, биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 - июльдаги ПФ-5490 сонли “Тадбтркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимин янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2016 йилнинг 05 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Фармонлари буларга мисол бўла олади.
Тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган тикувчилик хизматлариганинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун ҳукуматимиз томонидан салмоқли имтиёзлар ҳамда молиявий кўмаклар берилмоқда. Шу сабабли ушбу имкониятлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини ривожлантириш орқали жамият ва халқ манфаатларини кўзлаб харакат қилмоқдалар. Ҳозирги кунда маҳсулот ишлаб чикариш ҳамда хизматлар кўрсатиш қанчалик унумли ва арзон бўлса, тадбиркор, ташкилот ҳамда аҳолини ушбу маҳсулот ва хизматларга бўлган талабини қондириш шунча яхши бўлади.
Урганч туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Саидова Севара яратилаётган имконятлардан келиб чиққан ҳолда айнан давр талабига мос ва бозор шароитини ўрганган ҳолда вилоят ахолиси учун мухум бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш хамда даромад топишни ўз зиммасига олган.
Хизмат кўрсатиш жараёнида бозорни арзон озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан таъминлаш аҳоли эхтиёжини қондириш, шунингдек кўрсатилган хизматлар билан бозор шароитида ўз ўрнини топиш имкониятларини излаб топишни ҳар бир тадбиркор ўз олдига мақсад қилиб олиши керак. Ҳар бир тадбиркорнинг маҳсулоти ҳамда кўрсатаётган хизмати қанчалик арзон ва сифатли бўлса ҳамда бу хизматлар билан бозорга чиқса, кўрсатаётган хизмати реализациясидан даромад олиб ўзининг ва жамоасининг ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондира олса, бу ёш давлатимизнинг равнақига қўшган хиссаси хисобланади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling