fpk12

Sana01.01.1970
Hajmi
#153972
Bog'liq
fpk12



1-КАЗУС 
Даъвогар 
Е.Е.Епископ 
жавобгар 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бош 
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар 
бошқармасига нисбатан буйруқни бекор қилиш ва ишга тиклаш ҳақидаги 
даъво аризаси билан судга мурожаат этган. 
Жавобгар вакили иш юритишни тугатиш ҳақидаги ариза билан судга 
мурожаат қилади. 
Иш судда кўрилгач, қуйидаги мазмунда ҳал қилув қарори чиқарилган: 
ҚАРОР ҚИЛАДИ: 
Даъвогар Евгений Епископ Енаевич жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар 
бошқармасига нисбатан буйруқни бекор қилиш ва ишга тиклаш тўғрисидаги 
даъво аризаси − қаноатлантирилсин. 
Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бошқармасининг 2019 йил 27 январдаги 
даъвогар Е.Е.Епископни лавозимидан озод қилиш ҳақидаги 99-сонли буйруғи 
ғайриқонуний деб топилсин ва бекор қилинсин. 
Даъвогар Даъвогар Евгений Епископ Енаевич Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига 
электр-энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш 
шўъбаси давлат инспектори лавозимига ишга тиклансин. 
???..............................Ушбу бандни Сиз тўлдиринг!.................??? 


???..............................Ушбу бандни Сиз тўлдиринг!.................??? 
Раислик қилувчи:
(имзо) 
ФИО 
Нусхаси аслига тўғри, судья имзо) ФИО 
Аммо ҳал қилув қарори устидан даъвогар Е.Е.Епископ судга дарҳол ариза 
бериб, ҳал қилув қарорининг қарор қисмига иккита масалани қўшишни 
сўрайди: 
“Ҳал қилув қарорининг ишга тиклаш қисми дарҳол ижро этилиши 
лозим”лигини киритиб беришни; 
Ташкилот айби билан мажбурий бекор юрганлик учун даъвогарга 
етказилган олти ойлик зарарни МИБ ҳисобидан ундириб бериш мажбуриятини 
юклашни қўшишни. 
САВОЛ??? 
Даъвогар Е.Е.Епископ аризасига судья қандай жавоб беради? 
Иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини таҳлил қилинг. 
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш юзасидан қандай ҳаракатлар 
амалга оширилади? 
Бюро ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнат шартлари ва ижтимоий 
кафолатларни белгилаб берувчи локал хужжат Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016 сонли “Ўзбекистон 
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси 
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарор билан 


тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги 
мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисида”ги Низом билан 
танишинг, 2020 йил 01 август ҳолатига кўра Бюрода қандай ислоҳотлар амалга 
оширилди? 
Даъво аризасини қаноатлантиришга асос бўлган далилларни кўрсатинг. 
Судга мурожаат қилган жавобгар вакилининг эътирозларини таҳлил 
қилинг. 
“Ишга тиклаш ва мажбурий бекор юрганлик оқибатида етказилган 
зарарни ундириш ҳақида”ги даъво аризаси лойиҳасини тайёрланг. 
Даъвогар Евгений Епископ Енаевич жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар 
бошқармасига нисбатан буйруқни бекор қилиш ва ишга тиклаш ва мажбурий 
прогул вақти учун ҳақ қаноатлантирилсин. Даъвогар Евгений Епископ 
Енаевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий 
ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимига электр-энергия ва табиий газдан 
фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат инспектори 
лавозимига ишга тиклансин. 
Ҳал қилув қарорининг ишга тиклаш ҳамда иш ҳақини ундириб бериш 
тўғрисидаги қисми дарҳол ижрога қаратилсин. 
Ҳал қилув қароридан норози тараф 20 кун муддат ичида шу суд орқали 
фуқаролик иш лари бўйича Тошкент вилоят судига апелляция тартибида 
шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. 
Aгар ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган
ходим меҳнат низолари комиссияси томонидан берилган гувоҳнома асосида 
комиссия қарорини


мажбурий равишда ижро еттиришни сўраб судга мурожаат қилган бўлса, суд 
меҳнат низолари
комиссияси қарорининг ижроси кечиктирилганлиги туфайли юзага келган 
мажбурий прогул вақти учун
ходимга иш ҳақи тўлаш тўғрисида ажрим чиқаради. Меҳнат низоларини 
кўрувчи органнинг
ходимга уч ойдан кўп бўлмаган муддат учун иш ҳақини тўлаш тўғрисидаги 
қарори ҳам дарҳол
ижро етилиши лозим. Меҳнат кодексининг ушбу нормаларига таянадиган 
бо`лсак, судя да`вогарнинг юқорида келтирилган талабларини қондириши 
шарт.
Бундан ташқари, ФПК 262-моддасида Қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш 
асослари ёзилган. Иш бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилган суд ишда 
иштирок етувчи шахсларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан 
қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳал қилув қарори чиқариши
мумкин, агар:
1) ҳуқуқ тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, ундириладиган сумманинг 
миқдорини, олиб
берилиши керак бўлган мол-мулкни ёки жавобгар амалга ошириши шарт 
бўлган ҳаракатларни
кўрсатмаган бўлса; 
2) арз қилинган талабларнинг бирортаси бўйича ишда иштирок етувчи 
шахслар далиллар тақдим етган ва тушунтиришлар берган бўлсаларда, бироқ 
бу хусусда ҳал қилув қарори қабул қилинмаган бўлса; 
3) ҳал қилув қарорида суд харажатларини тақсимлаш кўрсатилмаган бўлса. 


Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш тўғрисидаги масала ҳал қилув қарори 
чиқарилган кундан еътиборан ўн кундан кечиктирмай қўзғатилиши мумкин. 
Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала ишда иштирок 
етувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. 
Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги масалани кўриб чиқиш учун
тўсқинлик қилмайди. Қўшимча ҳал қилув қарори устидан асосий ҳал қилув 
қарори билан бирга шикоят қилиниши ва протест келтирилиши мумкин. 
Қўшимча ҳал қилув қарори асосий ҳал қилув қарори билан бирга қонуний 
кучга киради. Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш рад етилган тақдирда, 
ажрим чиқарилади. Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқаришни рад етиш 
ҳақидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши 
мумкин. Бундан ташқари Фуқаролик Процессуал кодексининг 25-моддасига
мувофиқ, Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётганида далилларга баҳо 
беради, иш учун аҳамиятга ега бўлган қандай ҳолатлар аниқланганлигини ва 
қандайлари аниқланмаганлигини, бу иш бўйича қандай қонун ёки бошқа 
қонун ҳужжати қўлланилиши кераклигини ҳамда арз қилинган талаб 
қаноатлантирилиши лозимлигини ёки лозим емаслигини аниқлайди. Суд, 
шунингдек суд харажатларини ҳам тақсимлайди, ҳал қилув қарорини ижро
етиш муддати ва тартибини белгилайди, бошқа қўшимча масалаларни ҳал 
қилади. Aгар иш учун аҳамиятга ега бўлган янги ҳолатларни аниқлаш ёки
янги далилларни текшириш зарур бўлиб қолса, суд ҳал қилув қарорини қабул
қилмасдан, суд муҳокамасини тиклайди, бу ҳақда ажрим чиқаради. Бундай 
ҳолда суд муҳокамаси фақат қўшимча текшириш еҳтиёжи бўлган ҳолатлар 
доирасида олиб борилади. Бунга қо`шимча равишда, Ҳал қилув қарорини 
ижро қилишда қийинчиликлар туғдирмаслиги учун, суд томонидан ФПК 251-
моддасида кўрсатилган бошқа масалалар ҳам ҳал қилиниши лозим.Қидирув 
иши бўйича қилинган харажатларни ундириш масаласи суд томонидан ФПК 
251-моддасига мувофиқ ҳал қилув қарори қабул қилинаётганда ҳал етилади. 


Суд ҳал қилув қарорини ижро етишнинг муайян тартиби ва муддатини 
белгилаган ёки ҳал қилув қарори дарҳол ижро етилишини зарур деб топган 
ёхуд унинг ижросини таъминлашга доир чоралар кўрган ҳолларда, бу ҳақда 
ҳал қилув қарорида
кўрсатилади. 
2-саволга жавоб 
Суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан 
иборат бўлади 130-модда. Даъвонинг баҳосини белгилаш тартиби.Даъвонинг 
баҳоси даъвогар томонидан кўрсатилади. Даъвогар кўрсатган баҳо талаб 
қилинаётган мол-мулкнинг ҳақиқий қийматига мувофиқ эмаслиги яққол 
бўлса, даъвонинг баҳосини судья белгилайди. Даъво тақдим этилган вақтда 
унинг баҳосини белгилаш қийин бўлса, давлат божининг миқдорини судья 
дастлабки тарзда белгилайди ва кейинчалик ишни ҳал қилиш чоғида суд 
белгилаган даъво баҳосига мувофиқ, давлат божининг тўланмаган қисми 
ундирилади ёки ортиқча олинган қисми қайтарилади. Бундан ташқари ушбу 
ҳолотда ФПКнинг 13-боби 132-моддасида ишни кўриш чогидаги чиқималар 
белгиланган бўлиб қуйдагилар шулар жумласидандир: 
1) гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга тўланиши 
лозим бўлган суммалар; 
2) жойида кўздан кечириш билан боғлиқ бўлган харажатлар; 
3) ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгарни 
қидириш учун қилинган харажатлар; 
31) суд хабарномаларини ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта 
харажатлари; 
4) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 
харажатлар; 
5) суд томонидан тан олинган бошқа зарур харажатлар. 


Почта харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма 
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак ва 
суднинг депозит ҳисобварағига киритилиши лозим. Меҳнат кодексининг 112-
моддасида қуйдагича тавсиф берилади Ишга тикланганда иш берувчига 
ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади. 
Зарарни қоплаш: 
мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш шартлигидан 
меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ёки ходим олиш, иш юритиш учун 
кетган харажатлар ва бошқалар) учун компенсация тўлашдан; маънавий зарар 
учун компенсация тўлашдан иборатдир. Маънавий зарар учун тўланадиган 
компенсациянинг миқдори иш берувчининг хатти-ҳаракатига берилган баҳони 
ҳисобга олиб, суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ойлик 
иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас. 
Бундан ташқари ходимнинг илтимос қилиши мумкин ишга тикланиш ўрнига 
унинг фойдасига камида уч ойлик миқдоридадан кам бўлмаган миқдорда 
қўшимча ҳақ ундриб бериши лозим. Давлат божини тўлашдан озод етилган 
давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан 
юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим етилган 
даъво талабларини қаноатлантириш рад етилган ёки улар қисман 
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво 
тақдим етилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад 
етилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Aгар юқори турувчи 
инстансия суди ишларни янгидан кўриб чиқиш учун юбормай, чиқарилган ҳал 
қилув қарорини ўзгартирса ёки янги ҳал қилув қарорини қабул қилса, у суд 
харажатлари тақсимотини тегишинча ўзгартиради. Ушбу моддада баён 
қилинган қоидалар апеллация, кассация ва назорат шикоятларини берганда 
тарафлар тўлаган давлат божига ҳам тааллуқлидир. Юқорида келтирилган 
нормалардан келиб чиқиб 2-саволга жавоб берадиган бо`лсак, ҳал қилув 


қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи 
тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини 
тўлашдан озод етилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни 
ундириб беради. 
3-саволга жавоб 
266-модда. Дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорлари 
Суднинг қуйидаги: 
1) алиментлар ундириш тўғрисидаги; 
2) ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш 
тўғрисидаги; 
3) майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, 
шунингдек боқувчиси вафот этганлиги натижасида кўрилган зарарнинг 
ўрнини қоплаш учун тўловлар ундириш тўғрисидаги; 
4) меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимни ёки 
ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига 
тиклаш тўғрисидаги, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш 
асосларининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги; 
5) сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига 
қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлинмасига 
ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада 
ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги; 
6) судда ишни муҳокама қилиш вақтида жавобгар даъвони бутунлай ёки 
қисман тан олганлигига қараб, тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилган талаблар 
бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши керак. 


Юқоридаги казусда ҳал қилув қарорида қуйдаги ишла амалга оширилиши 
керак булар ФПКнинг 266-моддаснинг 2 ва 4 бандларини дархол ижро қилиши 
керак булар; ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб 
бериш тўғрисидаги; меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор 
қилинган ходимни ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган 
ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги, шунингдек меҳнат 
шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини ўзгартириш 
тўғрисидаги; 
Фармонга мувофиқ, 1 августдан бошлаб Мажбурий ижро бюросининг електр 
енергияси ва табиий газ учун тўловларни ундириш, ноқонуний уланиш 
ҳолатларини аниқлаш ва бошқа ваколатлари “Ҳудудий електр тармоқлари” 
AЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” AЖнинг ҳудудий ташкилотларига ўтказилади. 
Хусусан, Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли 
ташкилотларга ўтказилади: 
електр енергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга 
олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил 
енергия манбаларини жорий етилишини ташкил етиш ва ушбу жараёнлар 
устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатлар — Енергетика 
вазирлигига; 
електр енергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ 
ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, 
шунингдек, електр енергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга 


олишга олиш бўйича вазифа ва ваколатлари — “Ҳудудий електр тармоқлари” 
AЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” AЖнинг ҳудудий ташкилотларига; 
електр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож 
ҳолатларини аниқлаш, бартараф етиш ва олдини олишга доир ваколатлар — 
“Ҳудудий електр тармоқлари” AЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” AЖнинг ҳудудий 
ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;електр
енергияси ва табиий газни еҳтиёт қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан 
истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва масъулиятини оширишга доир 
вазифа ва ваколатлар — Енергетика вазирлиги, Ҳудудий електр тармоқлари" 
AЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” AЖга; енергия ресурслари учун ҳисоб-китоб 
қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли 
муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга 
доир вазифалар — Енергетика вазирлигига. 
Даъво аризасини қанотлаштишга асос бо`лган далиллардан биринчиси меҳнат 
шартномаси. У ҳақида меҳнат кодексида қуйидагича маълумот берилган: 
Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян 
мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига 
бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги 
қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида 
ҳақ евазига бажариш ҳақидаги келишувдир Ходим ва иш берувчи меҳнат 
шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар 
Олтинчи саволга (Судга мурожаат қилган жавобгар вакилининг 
еътирозларини таҳлил қилинг) жавоб берамиз. 
Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар: 
1) иш судга тааллуқли бўлмаса; 
2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки маъмурий 
суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, 


айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан 
қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган 
талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг 
келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими мавжуд бўлса; 
3) даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул 
қилган бўлса; 
4) тарафлар келишув битими тузган ва у суд томонидан тасдиқланган бўлса; 
5) ҳакамлик судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет 
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳал қилув қарори 
мавжуд бўлса, бундан суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий 
ижро етиш учун ижро варақасини беришни рад етган ҳоллар мустасно; 
6) иш бўйича тарафлардан бири бўлган фуқаронинг вафотидан сўнг низоли 
ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса; 
7) иш бўйича тараф бўлиб қатнашаётган ташкилот тугатилган бўлса . 
Фуқаролик ишлари бўйича __ Наманган_______________
туманлараро судига 
Даъвогар: Yevgeniy Yepiskop Yenaevich 
___________________________________ 
(Ф.И.Ш) 
манзил:__BUXORO vil. G`ijduvon tuma 
телефон:_99 999 99 99_____________, E-mail
_________________ 


Жавобгар: ___________________________________ 
(Ф.И.Ш)
манзил:_______________________________________ 
телефон:_______
Қўшимча Даъво аризаси 
ишга тиклаш ва маънавий зарарни
Фуқаролик ишлари бўйича _____ Наманган______________
туманлараро судига 
Даъвогар: Yevgeniy Yepiskop Yenaevich 
___________________________________ 
(Ф.И.Ш) 
манзил:__Namangan viloyati Namangan shaxri 
телефон:_99 9650211_____________, E-mail
_________________ 
Жавобгар: ___________________________________ 
(Ф.И.Ш)
манзил:_______________________________________ 
телефон:______________, E-mail _________________ 
Mен меҳнат вазифаларимни шу кунга қадар ҳалол, виждонан бажариб 
келганман. Иш
берувчининг буйруғига асоссиз равишда Ички меҳнат тартиб 
қоидаларининг “__9__” бандини
бузганлигим олинган бўлиб, буйруқ ҳеч қандай асосга эга эмас. 


Корхона жамоа шартномасига мувофиқ, иш берувчининг ташаббуси
билан меҳнат
шартномасини бекор қилишда албатта касаба уюшмасининг розилиги 
талаб этилади. Бироқ мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор 
қилишда юқоридаги қоидага зид равишда касаба уюшмасининг ёзма розилиги 
олинмаган. Бундан ташқари иш берувчи Ички тартиб қоидаларида
кўрсатилган меҳнат вазифаларини бир маротаба қўпол тарзда бузганлигим
ҳақидаги ҳолатни исботлаб бера олмаган. 
Мутахасислигим бўйича турли лавозимларда ишлаб келганлигим,
жамоада обрў-эътиборга эга эканлигим, ишдан асоссиз бўшатилганлигим 
натижасида руҳан эзилиб, маънавий зарар кўрдим. Шунга кўра, менга 
етказилган маънавий зарарни 2000000 сўм деб баҳолайман. 
Юкорида кайд этилганларга кура куйидагиларни 
С Ў Р А Й М А Н : 
1 “Ҳал қилув қарорининг ишга тиклаш қисми дарҳол ижро этилиши 
лозим”лигини киритиб беришни; 
2 Ташкилот айби билан мажбурий бекор юрганлик учун даъвогарга 
етказилган олти ойлик зарарни МИБ ҳисобидан ундириб бериш 
мажбуриятини юклашни. 
Илова : 1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий
ижро бюроси Нукус шаҳар бошқармасибуйруғи 
2.Фукаролик паспортимни нусхаси. 


3. Турар жойидан маълумотнома
4. Даъво аризаси нусхаси
5.Давлат божи паттаси 
Даъвогар (вакил) _ YE.YE.Yepiskop _____________________ 
(имзо)
“_12_” 11_ ____2020 йил. 


FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI: 
1. O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi; 
2. O’zbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksi; 
3. O’zbekiston Respublikasi Fuqarolik protsessual kodeksi; 
4. O’zbekiston Respublikasi Oila kodeksi; 
5. Shorahmedov Sh. Sh. O’zbekiston Respublikasi Fuqarolik protsessual
huquqi. TDYI. Adolat. T. :2007. 509 bet. 
6. Mamasiddiqov M. M. Fuqarolik protsessi.-Toshkent 2014-yil. 424 bet. 
INTERNET MANBALAR: 
1. www.lex.uz 
2. www.norma.uz 
3. www.yurida.uz 



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling