1-MARUZA

Sana01.01.1970
Hajmi
#154058
Bog'liq
1-MARUZA


Мавзу I. Катталиклар ва уларнинг ўлчаш бирликлари.
РЕЖА:
1. Халқаро бирликлар тизими ва уларни тузишнинг асосий тамойилари.
2. Ўлчанадиган катталикларнинг миқдор ва сифат тавсифлари. Метрологиянинг асосий постулатлари ва аксиомалари.
3. Физик катталикларнинг бирлик ўлчашларини ўзатиш назарияси.
Таянч иборалар:
1. Ўлчашлар бирлилиги;
2. Ўлчашлар бирлилиги таъминлаш тизими;
3. Халқаро бирликлар тизими (СИ);
4. Конунлаштирилган бирлиглар;
5. Физик катталиклар;
6. Асосий бирлик;
7. Ҳосилавий бирлик.


Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш муаммосининг ёшини инсоният ёши билан қиёслаш мумкин. Инсон ўз меҳнати маҳсулини айирбошлашни ёки сотишни ният қилиши биланоқ бу меҳнатнинг эквиваленти қанчалик юқори ва алмаштиришга ёки сотишга қўйилган маҳсулот қанчалик қийматли деган савол туғилди. Бу катталикларни тавсифлаш учун маҳсулотнинг турли хусусиятлари – ҳам чизиқли, ҳам ҳажмий ўлчамлари, массаси ва оғирлиги, кейинчалик эса ранги, таъми, таркиби ва ҳ.к. лардан фойдаланила бошланди.
Ўлчашлар бирлилиги - ўлчашлар натижаси расмийлаштирилган катталиклар бирликларида ифодаланган ва ўлчашлар хатолиги берилган эҳтимоллик билан белгиланган чегараларда жойлашган ўлчашлар ҳолати.
Дастлабки ўлчашлар бирлилигини таъминлаш воситалари бўлиб инсоннинг ёнида ҳамиша бирга бўлган объектлар хизмат қилган. Шундай қилиб илк бор инсон қўли ва оёғи ўлчамига таянган узунлик ўлчови пайдо бўлди. Турли одамлар қўли ва оёқларининг ўлчамлари турлича бўлганлиги сабабли, керак бўлган ўлчашлар бирлилигини ҳамма вақт ҳам таъминлаш имкони бўлмаган.
Инсоният ва фаннинг, айниқса физика ва математиканинг тараққий этиши билан, ўлчашлар бирлилигини таъминлаш муаммосини ҳал қилиш масаласи кенг миқёсда ҳал қилина бошланди. Ўлчашлар борасида давлат хизмати ва анжомларни сақлаш жойлари ташкил этилиб, савдо – сотиқ қилувчиларга қонунчилик доирасида ўз ўлчагичларини қиёслаш бўйича расмий кўрсатмалар берилди.
Вақт ўтиши билан ўлчамлари ўзгармайдиган объектларнинг ўлчамлари ўлчов бирлигини аниқлаш учун танлаб олинди. Масалан узунликнинг ўлчов бирлигини аниқ қилиш учун Ернинг меридиани, массанинг ўлчов бирлигини аниқ қилиш учун бир литр сувнинг массаси ўлчаб олинди. Вақтнинг ўлчов бирлиги азалдан ҳозирги вақтгача Ернинг Қуёш атрофида ва ўз ўқи атрофида айланиш вақти билан боғлиқ.
Махсус Халқаро комиссия томонидан халқаро илмий - техник ва савдо соҳасидаги ҳамкорликка манфаатдор давлатлар учун Халқаро бирликлар тизими ишлаб чиқилган. Бу тизимга асосан 1960 йил ўлчовлар ва тарозилар бўйича ўтказилган XI Бош конферециясида Халқаро бирликлар тизими СИ қабул қилинган. Тизим универсаллиги, ўлчашларнинг барча соҳалари учун унификацияланганлиги, қулайлиги, асосий бирликларни катта аниқлик билан қайта тиклаш мумкинлиги ва ҳосилавий бирликларнинг когерентлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳозирги вақтда бу тизим барча соҳаларда, доимо қўлланилади. Мазкур тизим барча давлатлар учун ягона ҳисобланади, шу боис “Физик катталиклар бирлиги” Халқаро стандарт қабул қилинган.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling