Tabiatshunoslik 20

Sana01.01.1970
Hajmi
#154315
Bog'liq
Tabiatshunoslik 20


Tabiatshunoslikdan o'quv ishlarini chorak va mavzuli rejalashtirish.
Дарс - ўз жараёнининг асосий шаклларидан бири ҳисобланади, бу ўқув жараёнининг шундай бирлигики, унда таълимнинг тузилиши, тамойил ва методлари мужассамлашган бўлади.

Дарснинг таълимий вазифаси: маххсус мактаб дастури бўйича эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни назарий билим ва амалий маҳоратга ўргатишни ўз ичига олади.

Дарснинг тарбиявий максади: эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларда шахс сифатларини тарбиялаш, қизиқишларини ривожлантиришни лаёқат, мустақиллик ва ижодни намойиш қилишни кўриб чиқишни ўз олдига қўяди. Ўқувчилар тарбияси учун керак бўлган бой икониятлар ўқув фанларининг ўзида мужассамлашмоғи лозим.

Ўқитувчининг вазифаси ушбу имкониятларни қўллашдан иборат. Масалан: Табиат дарсларида «Табиатга қишнинг келиши» ёки «Табиатга баҳорнинг кириб келиши» мавзуларида (3-синф) ўқитувчи ўқувчиларга ўсимликларни парвариш қилишни ўргатади, шунингдек ҳайвонлар у ёки бу йил фаслидаги инсон меҳнатига бўлган ўқувчилар муҳаббат, унинг сақлашга истакни пайдо бўлиши, ўзининг давлатини бойлигини кўпайтириш ҳисси шаклланади.

Географик ёки тарихий материални ўзлаштириш ўқувчиларга Ватанимизнинг ўтмиш билан танишиш имкониятини беради. Дарснинг тарбиявий имкониятлари ўқув жараёнининг ташкил этилишида бир-бирини тушунтириш, бир-бирига ёрдам бериш, нафақат ўзи учун, балки бошқалар омманинг ишига жавобгарликни ўз ичига олади. Дарснинг тарбиявий мақсади ўқитувчи томонидан аниқ дарснинг ташкиллаштирилиши ва ўқув материалининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилиб олинади. Дарснинг мақсади ва мазмуни хар хил, аммо уларнинг барчасида умумий мақсад - ўқувчиларнинг комплекс тарбияси ва уларга тушунарли бўлган билимларни баён қилиш, бирлаштиришдир. Ўқитувчи ўқувчилар шундай ташкил қилиши керакки, улар шу дарсда ўрганиладиганларни илгари ўтилганлар билан боғланишини тушунсинлар, материални онгли ўзлаштирсинлар.

Дарс ўтишда ўқитувчи эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг фаол ишлари учун шароит яратишга уларда жонли қизиқиш уйғотишга интилиши керак. Бу фақат дарсга тайёрланишда қизиқарли, мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ бўлган, ўқувчиларга яқин бўлган материалдан фойдаланилганда бўлиши мумкин. Дарсга тайёрлана туриб, фақат янги тема мазмунигина эмас, балки ўқувчиларнинг ёши, ривожланаши ва тайёргарлигини илгари ўрганишларни ўзлаштириш даражаси, олинган билимларнинг пухталиги ҳам хисобга олиниши лозим.

Дарс кўргазмали қурол ва тажрибаларни намойиш қилиш билан берадиган ҳикоя, суҳбат, амалий иш методлари қўлланиши тўлиқ ва равшан ёритишга имкон беради, ўқувчиларни камроқ чарчатади, улар фаоллигини оширади.

Мақсади ва мазмуни жиҳатидан ҳар хил бўлган дарслар турлича схемада тузилиш мумкин.


Дарс куйидагича схемада тузилади:

1. Ташкилий момент (қисм) (саломлашиш, давомат, ишга тайёрланиш).

2. Уй вазифасини бажарилишини текшириш (қурол ва тажрибалардан фойдаланиб, ўқувчиларга маълум бўлганларини сўраш).

3. Янги материални ўрганиш; янги мавзу бўйича кириш суҳбати; амалий иш; ўқитувчининг ҳикояси ёки ўқувчиларга маълум. Ўқитувчи ҳар бир табиатшунослик дарсига тайёрланишда дастурга ва методик қуролларга таяниб, шу дарсда ўқувчиларда қайси асосий билимлар, ўқув ҳамда кўникмалар шакллантирилишини, қандай тарбиявий ғоялар улар онгига етказилишини, дарс уларнинг идрокий қизиқишларини ривожлантиришга қандай ёрдам кўрсатилишни синчиклаб ўйлаб олиши керак.

Табиатшунослик дарсларида, ёш авлодга эстетик тарбия бериш кенг имкониятлар очилади. Табиат инсонни руҳан бойитади, унинг билан мулоқотда бўлиш кишиларда юқори маънавий сифатларнинг шаклланишига ёрдам беради. Болаларни табиат гўзаллигини кўра олиш ва қадрлашга ўргатиш зарур.

Дидактик талаблар: Табиатшунослик дарсларини ўтказишнинг аниқлиги вақтдан оқилона фойдаланиш, дарс мавзуси мақсади ва вазифаларини тўғри қўйиш билан таъминланади.

Дарс вазифаларини белгилачач, ўқитувчи унинг муваффақ структурасини танлашга киришади, яъни сўраш, тушунтириш, мустаҳкамлаш, янги ва илгари ўзлаштирилганларини назорат қилиш, билимларни умумлаштириш ва системалаштиришларни қандай изчилликда ўтказиш кераклигини, сўрашнинг қайси туридан-якка сўраш ва фронтал сўрашдан фойдаланишни ўйлаб чиқади.

Янги материални ўрганиш вақтини тўғри белгилаш катта аҳамиятга эга. Яхши дарс шу билан фарқ қиладики, унда янги материални ўрганиш ўқитувчи ва ўқувчиларнинг диққат марказида туради. У кенгайтирилган сўраш ёки такрорлаш билан тўсиб қолинмайди. Янги материал мазмунида ўқувчилар эътибори марказлаштирилиши зарур бўлган моментлар алоҳида ажралиб туради. Янги материални ўргана туриб, ўқитувчи илгари ўрганилганларга албатта таянади, бошка мавзулар билан энг муҳимларини ажратади. «Чўллар» мавзуси мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу мавзуни ўргана туриб, ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида чўл иқлимининг белгиларини: атмосфера ёғинлари миқдорининг озлигини, ёзнинг иссиқлигини хафо ва тупроқнинг йиллик ўзгаришнинг жуда катталигини санаб чиқадилар.

Харита ва суратлар билан ишлаш ўқувчиларга чўл юзасининг хилма-хиллиги, дарёлар ва кўлларнинг камлиги тупроқнинг асосан қумли ва лойлиги эканлиги, ўсимликларнинг сийрак бўлган фактларга таянувчи ёки янги нарсаларни қараб чиқиш билан, дарсда ўрганилиши қутилган ҳодисалар билан боғлиқ бўлган дарс давомида дафтарга ёзиш ва чиқиши; дарсда олинган билимларни мустаҳкамлаш бўйича дарслик билан ишлаш; дарсда олинган билимларни мустаҳкамлаш бўйича дарслик билан ишлаш; ўқитишнинг техника воситаларидан фойдаланиш;

4. Дарсда ўрганилган материални текшириш ва мустаҳкамлаш. Бунда янги материал билан илгари ўтилганлар ўртасида боғланиш ўрганилади, янги мавзуни тушуниб олиш учун зарур бўлган билимлар аниқланади.

5. Қизиқарли дидактик материаллардан фойдаланиш; (табиатшуносликка доир таълимий уйинлар, табиат тўғрисидаги асарлардан олинган парчалар, топишмоқ ва ҳ.к).

6. Уйга вазифа бериш.

Табиатшунослик дарсларига қўйиладиган умумий талаблар қуйидаги вазифалардан келиб чиқади:

-ўқувчиларни табиатдаги мавсумий ўзгаришлар тўғрисида, ўз ўлкасининг табиати тўғрисида, Ватанимиз табиатининг хилма-хиллиги тўғрисида, ернинг шакли ва рельфи тўғрисида одам организми ва унинг саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида билимлар билан қуроллантириш.

-ботаника, география юқори синфларда антомия бўйича ўқув материалини ўзлаштириб олишга тайёрлашга ёрдам берувчи пухта ўқув ва кўникмаларни шакллантириш;

-ўқитишнинг тарбиявий самарадорлигини ошириш;

-ривожланишнинг ҳар томонлама гармоник беришнинг эришиш;

-табиатшунослик характеридаги китоб ва журналлардан билимлар ва ола билиш ўқувчиларни ҳосил қилиш;

-табиатшунослик ўрганишга қизиқишни шакллантириш;

-меҳнатсеварликка, мактабда ва ўқув-тажриба участасида меҳнат қилиш хохишини тарбиялаш;

Тарбиявий талаблар. Табиатшунослик дарслари катта тарбиявий аҳамиятга эга, ўқувчиларнинг ғоявий-сиёсий, меҳнат, ахлоқий, эстетик ва жисмоний таъминлайди.

Кўпинча ўтсимон эканлиги ҳақида хулосалар чиқаришга имкон беради.

Энг муҳим маълумотларни ажратиш билимларни яхшироқ ўзлаштириб олишга ёрдам беради ва уй вазифасини бажариш вақтида ўқувчиларга оғир бўлишини олдини олади. Ўқитувчи уй ишининг ўқувчилар вақтини мўлжалланганга қараганда кўп олмаслиги тўғрисида ғамхўрлик қилмоғи лозим.

Табиатшунослик дарсларини ўтишда ўрганишни рағбатлантирувчи методларга алоҳида эътибор ажратмоқ керак, бунинг учун қизиқарли масала ва машқлар, идрокий ўйинлар, кўргазмали қуроллардан фойдаланилади. Бироқ ҳар бир дарс ҳам қизиқарли бўлавермайди. Олдинда турган қийинчиликларни ҳисобга олиб ўқувчиларда ирода ва астойдилликни ҳосил қилмоқ керак.

Агар дарс олдиндан ўйланган ва унинг режаси тузилган бўлса, табиатшунослик дарсига бўлган таърифлашган талабларни амалга ошириш осон бўлади. Ўқитувчи режа туза туриб, дарснинг асосий мақсадини, унинг структурасини, мазмунини (ўқув материалини, метод ва услубларни, дарснинг ҳар бир қисми учун жиҳозлаш) ташкил қилиниши шаклларини белгилайди.

Табиатшунослик дарсининг самарадорлиги ўқитиш методлари тўғри танланганда ва уларни кўрсатув воситалари билан уйғунлаштирилганда сезиларли даражада ортади. Ўқитишнинг замонавий техника воситаларидан моҳирона фойдаланиш ўқув меҳнати интенсивлигини ва ўқув жараёни техник маданиятини оширади. Лекин бу воситалардан муваффақиятли фойдаланиш учун ўқитувчининг методик ва техник билимларини, ўқув ва кўникмаларини такомиллаштириб бориш керак.

Дарсни муваффақиятли ўтиш учун ўқитувчи режадан ташқари унинг мазмунини ифодаловчи конспектини тузиши керак, унда дарсда бериладиган саволлар рўйхати берилган бўлади, қизиқарли материалдан фойдаланиб, ҳосил қилинган конкрет вазиятлар кўрсатилади. Энди иш белгиланган ўқитувчи дарсда сўрайдиган ўқувчининг фамилиясини кўрсатиш ва сўраш турини ва бажариладиган ишни мўлжаллаши керак.

Психологик талаблар: Табиатшунослик дарсининг режа ва конспектини туза туриб, ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг психологик хусусиятларини:

-тафаккурини;

-хотира;

-диққат;


-иродасини ҳиссий фаоллигини ҳисобга олиши керак.

ЭШИТИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН ўқувчиларнинг табиатга бўлган муносабатига уларнинг психологик ҳолати ҳам таъсир кўрсатади, бундай психологик ҳолат экскурсиялар, кузатишлар, амалий ишлар ўқитувчининг ҳикоялари вақтида вужудга келади. Шунга кўра ўқувчилар шахсига таъсир кўрсатиш, уларни бажарган ишларидан идрокий хурсандчилик ва қаноатланиш берувчи ўқув фаолиятига жалб қилиш дарсда ўқитувчи фаолиятининг аниқ, синчиклаб ва ўз вақтида назорат қила бориб, ўқитувчи талабчан, аммо хайрихоҳ ва адолатли бўлиши, бола шахсини хурмат қилиши керак.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, ўқитувчининг психологик ҳолати дарҳол ўқувчиларга таъсир кўрсатади. Ўқитувчининг кайфияти, унинг саранжомлиги, эътиборли бўлиши берилади. Шунга кўра педагогик одобга риоя қилиш дарснинг педагогик муваффақиятини таъминловчи муҳим талаблардан биридир.

Гигеник талаблар. Синфда тегишли ҳарорат тартибга, ёритиш нормасига ва бошқа гигиеник талаблар риоя қилиш ўқувчилар саломатлигининг гаровидир. Шунинг учун ҳам ўқитувчи уларга риоя қилинишини кузатиб бориши, болаларнинг на жисмоний, на ақлий жиҳатдан чарчаб қолмасликларига эришиши керак.

Ақлий жиҳатдан чарчашини олдини олиш учун ўқув ишидаги бир хилликдан, баённи бир оҳангда бўлишидан эҳтиёт бўлиши, назарий материални ҳар хил сезги органларига жалб қилиш имконияти берувчи амалий топшириқлар билан алмаштириб бориш керак.

Дарс – ўқув жараёнининг асосий шаклларидан бири ҳисобланади. Бу ўқув жараёнининг шундай бирлигики, унда таълимнинг тузилиши тамойил ва методлари мужассамлашган. Дарс масаласи кўришда нуқсони бўлган ўқувчиларни ўқитиш мақсади билан белгиланади.


Дарснинг таълимий вазифалари:

Мактаб дастури бўйича ўқувчиларни назарий билим ва амалий ишларни ўрганишни ўз ичига олади. Масалан; 4-синфда ўқиш дастурида «Болалар гурунги» ҳикояси берилган. Ҳикояни мазмуни билан, матн билан таништириш дарснинг таълимий вазифасидир.

Дарснинг тарбиявий мақсади.

Ўқувчиларда шахс сифатларини тарбиялаш, қизиқишларини ривожлантиришни, лаёқат, мустақиллик ва ижодни намойиш қилишни кўриб чиқишни ўз олдига қўяди. Ўқувчилар тарбияси учун керак бўлган бой имкониятлар ўқув фанларнинг ўзида мужассамлашиши лозим.

ЭШИТИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН болалар таълимида битта эмас, балки бир нечта дидактик масалани хал қилувчи дарс бир мунча самаралидир.

Ушбу дарс структураси:

1. Дарсни ташкил этиш;

2. Уй вазифасини текшириш ва ўқувчиларни янги материални ўзлаштиришга ўргатиш;

3. Аввал ўзлаштирганларни такрорлаш;

4. Янги билимларни баён этиш;

5. Янги мавзуни мустаҳкамлаш;

6. Дарснинг якуни.

Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги.

Ўқитувчини дарсга муваффақиятли кўриши қатор шартлар билан аниқланади.

Ўқитувчи ўз фанини аниқ ва тўлиқ билиши зарур. Курснинг мазмуни ва дарсликлар тузилишини билиши зарур. Самарали натижа берувчи ўқитиш метод ва методларидан фойдаланиш, илмий методик адабиётлардан фойдаланиш.

Ўқитувчи ҳар бир ўқув чорагига календар режа тузиб чиқади. Режа таркибига мавзу, берилган мавзу бўйича дарсларнинг дидактик мақсади, асосий тушунчалар, методлари, жиҳозланиши, мустақил ва ёзма иш намуналари, уларни ўтказилиш муддати, мавзуга оид экскурсия кабилар киритилган бўлади.

Дарснинг тахлили.

Дарсни чуқур ва ҳар томонлама тўлиқ бажариш муҳим аҳамиятга эга. Айнан таҳлил қилиш натижасида ўқув жараёнини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш мумкин. Дарснинг таҳлили ўқитувчига илғор иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштиришга ҳамда ўзининг педагогик фаолиятида қўллашга имкон беради.

Дарснинг алоҳида бўлакларини таҳлил қилиш давомида умумдидактик таҳлил ўтказиш мумкин. Унинг таҳминий кўриниши қуйидагача:

1. Дарс мавзуси.

2. Дарснинг вазифалари (таълимий, тарбиявий, коррекцион, ривожлантирувчи).



3. Дарснинг тили, унинг тузилиши, дарс компонентларининг тузилиши.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling