pedagogika

Sana01.01.1970
Hajmi
#157354
Bog'liq
pedagogika




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ 
УНИВЕРСИТЕТИ 
 
УМУМИЙ ТИЛШУНОСЛИК фанидан
 
 
 
(5120100- ФИЛОЛОГИЯ (ТИЛЛАР БЎЙИЧА)
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ-2014 



Умумий тилшунослик фани бўйича маърузалар матни филология 
(тиллар бўйича) таълим йўналиши ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ 
ишлаб чиқилди. 
 
 
Тузувчилар:
Маджидова Р.У. 
 
– Умумий тилшунослик кафедраси мудири,
 
филология фанлари номзоди, доцент
Султонова Ш.М.
– Умумий тилшунослик кафедраси ўқитувчиси
 
 
 
 
 
 
 
 
 



1-МАЪРУЗА: КИРИШ. КУРСНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ.
ТИЛ ЭНГ МУҲИМ АЛОҚА ВОСИТАСИ.
ТИЛ – ИЖТИМОИЙ ҲОДИСА. ТИЛНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ. 
ТИЛЛАРНИНГ МУНОСАБАТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ 
Режа
1. Тилшунослик фани предмети ва унинг асосий масаласи. 
2. Тилшуносликнинг фан сифатида шаклланиши. 
3. Тилшуносликнинг асосий тармоқлари.
4. Тил – ижтимоий ҳодиса.
5. Тилнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
6. Тилшунослик фанининг вазифаси ва бошқа фанлар билан ўзаро 
боғлиқлиги 
Мақсад: Тилшунослик фанининг предмети ва билиш усуллари, унинг 
ривожланиш тарихи, бошқа фанлар билан алоқаси тўғрисида билимларни 
ҳамда тўлиқ тасаввурни шакллантириш 
Тилшунослик муайян ва умумий тилшунослик соҳаларидан иборат. 
Маълум бир тилнинг луғат таркиби, фонетик системаси ва грамматик 
қурилиши шунингдек, тарихий тараққиёт йўлларини ўрганишга асослаган 
муайян тилшунослик бир тилни ўрганиш билан чекланса, умумий 
тилшунослик ундан фарқланган ҳолда, умуман тилнинг келиб чиқиши, 
ижтимоий моҳиятини, жамиятдаги ўрни, вазифасини, тараққиёт йўлларини, 
тил билан тафаккурнинг бир-бирига узвийлигини, барча тилларнинг ўзаро 
муносабатини ўрганади ҳамда тилларни текшириш усулларининг яратади. 
Умумий тилшунослик айрим тилларни, бир гуруҳ тилларни ўрганиш, 
текшириш натижасида аниқланган тил ҳодисаларини, тил далилларини 
умумлаштириб, умумий хулосалар чиқаради ва худди шу асосда тил 
қонуниятларини аниқлаб беради. 
Биз ўрганаётган Тилшуносликка кириш курси эса, тилнинг бошқа 
ҳодисалар ичида тутган ўрни, тузилиши ва тилнинг тараққий этиш 
қонуниятлари ҳақидаги, умуман, тил хусусидаги фаннинг асосий 
тушунчаларини ўрганишда. Бу курснинг яна бир муҳим вазифаси шундан 
иборатки, тилшунослик фанида қўлланиладиган терминлар, тушунчалар 
тизими билан таништиради. Шунинг учун бу курс умумий тилшуносликнинг 
дастлабки босқичи бўлиб, умуман мураккаб тил ҳодисаларини туғри 
тушунишга, маълум бир тил ҳамда, қардош тиллар гурухини бир-бирига 



солиштириб, маълум тил ҳодисаларини, луғат тартибини, фонетик тизими ва 
грамматик қурилишини илмий асосда чукур ўрганишга учун назарий ва 
амалий жиҳатдан замин яратиб беради. 
Тилшунослик тилнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, тил ва 
тафаккур, тил ва жамият ўртасидаги муносабатлар, тилнинг жамиятдаги 
ўрни, ички тузилиши - тилнинг таснифи, уни таҳлил этиш усуллари ва шу 
каби масалаларни ўрганадиган фандир. 
Тилни тилшуносликдан ташқари, фалсафа, мантиқ каби бошқа фанлар 
ҳам ўрганади. Маълумки, тафаккурга дахлдор масалалар мантиқ илмининг 
мавзусидир. Шу туфайли мантиқчилар тафаккур қонуниятлари билан бирга, 
фикрнинг тилда акс этишини ўрганмасликларни мумкин эмас. Ундан 
ташқари, тил ва тафаккур бир-бири билан узвий богъланган. Бири 
иккинчисисиз яшай олмайдиган ҳодисадир. Тафаккур тилда яшайди, ҳар 
қандай нутқ асосида эса тафаккур ётади. Мантиқ тилни ана шу йўналишда 
ўрганади. 
Тилнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши жамият тараққиёти билан 
боғлиқлиги туфайли тил состиологлар томонидан ҳам ўрганилди. 
Маълумки, жамият тарихий тараққиёти жараёнида содир бўлган воқеа 
ва ҳодисалар тилда акс этмай қолмайди. Шунга кўра, тарихчилар тил 
тарихига, тилшунослик эса, ўз навбатида, тарих фанига мурожаат қиладилар. 
Демак, тилшунослар тилга оид масалаларни ҳал этишда этнография, 
психология, антропология, математика, география, физика ва бошқа фанларга 
оид материаллар ва хулосалардан фойдаланадилар. 
Тил фақат тилшунослик эмас, балки бошқа фанлар учун ҳам ўрганиш 
соҳаси сифатида намоён бўлади. Бу соҳадан ҳар бир фан ўз мавзусини
ажратиб олади. Ўрганиш соҳасини ажратиб олиш нуқтаи назаридан 
тилшуносликни икки турга ажратилиши қатор адабиётларни кўрсатиб 
ўтилади: 
1. Макролингвистика (катта тилшунослик) 
2. Микролингвистика (кичик тилшунослик) 
Макролингвистика тилни бошқа фанлар билан кўшиб ўрганади. У 
тилнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши босқичлари қонунлари тилнинг 
ижтимоий моҳияти, унинг тафаккур билан муносабатини, тил ва бошқа 
сигнал системалари орасидаги ўхшашлик ва фарқларни, тилнинг тарқалиши 
каби масалаларни ўз ичига олади. 
Микролингвистика эса, тилнинг фақат ички-фонетик, лексик ва 
грамматик тузилишини ўрганиши билан характерланади. 




Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling