keys

Sana01.01.1970
Hajmi
#157430
Bog'liq
keys


1 Кейс баёни
Болалар богчасидаги расм дарсида тарбиячи ёзув тахтасига иккита расм
чизиб, болалардан расмнинг қай бири уларга ёққанини сўради. Болалар расмлар
хақидаги фикрларини кетма-кет ифодалай бошлашди. Навбат Бобурга (4 ёш)
келганда, у иккиланиб қолди. Тарбиячи: - Вақтимиз кам. Агар у сенда бўлса,
миянгни ишлатгинда, тезрод жавоб бер! Бобур жавоб бера олмади. Тарбиячи
унга “Ўтир ўрнингга!”, деди ва машғулотни давом этгирди. Болалардан бири:
“Вой, билмасвой”, -деди.
Кейсга савол-вазифа: Тарбиячининг хатти-ҳаракатларини баҳоланг.
Таҳлил: психологик характерига кўра айрим болалар тезкор фикрлай
олмайди ёки бирор-бир нарсага баҳо беришга иккиланади. Тарбиячи
болаларнинг характерини яхши билмайди, ёки билса ҳам унинг муомаласи
қўрс, қўпол. Бундай тарбиячининг хатти- ҳаракатлари болаларга салбий таъсир
кўрсатади.
Ўқитувчининг ечими. Болани тенгдошлари олдида кулгига қўйиш
педагогик жиҳатдан нотўғри. Фикрлаш тезлиги суст бўлган болани кулгига
қўйиш, камситиш боланинг умумий ривожланишига салбий таъсир этади.
Бундай холат тез-тез такрорланса, у ҳолда болада тарбиячига нисбатан нафрат
ҳиссини уйғотади. Бундай тарбиячи болалар орасида дўстона, соғлом муҳитни
ярата олмайди.
2. Кейс баёни
Катта гуруҳда байрам муносабати билан уюштириладиган тадбирда
тарбиячи Ботирдан ўзига берилган шеърни ўқишни сўради. Ботир шеърни
тутилиб ўқиди. Тўғри ўқишга қанчалик ҳаракат қилмасин, ифодали ўқий
олмади. Тарбиячи бироз кутиб турди ва Ботирга “Шеърни ёд олмабсан! Сенга
қачон берган эдим. Эртага ойинг билан гаплашаман! Сенинг таъзирингни
беришим керакка ўхшайди”, - деди. Ўртоклари кулиб юборишди.
Кейсга савол-топшириқ: Тарбиячи Ботирни ўринли койидими?
Таҳлил. Шеърни ёд олган бўлса-да, айни вақтдаги руҳий холати
туфайли болалар баъзан уни ёддан чиқаришади. Тарбиячи ана шу вазиятни
инобатга олгани ҳолда Ботирга яна бир кун тайёргарлик кўриб келишини,
эртага албатта, ифодали ўқиб берасан!”, дея рухлантира олиши зарур. Балки
Ботирнинг нутқида дудуқланиш бордир. Агар шундай бўлса, тарбиячи буни
билиши ва бундай вазиятда болага эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши
зарур эди. Ботирнинг ўзи фаол, бирок, камчилиги туфайли ўзини тўла намоён
эта олмайди. Ўқитувчининг ечими: Тарбиячи баланд овозда болани койиши, унта
дўқ-пўписа қилиши мумкин эмас. Айникса, гап тутилиб (дудуқланиб)
гапирадиган тарбиячилар ҳақида борганда. Бўлсама, Ботирнинг ўзига бўлган
ишончи сўнади, фаоллиги пасаяди ва одамови бўлиб қолади.
3-Кейс баёни
Абдусамад (3 ёш) доимо онасига суйкалиб қўлидан тутишини,
қучишини истайди. Агар онасининг олдига биров келса, уни итариб юборади ва
бақириб йиғлайди.
Кейсга савол-вазифа: Сизнинг ҳаракатларингиз қандай бўлади?
Таҳлил: баъзи болалар меланхолик темпераментга эга бўлиб,
атрофдагиларнинг ҳимоясига мухтож бўлишади, уни яхши кўришларини, ўзига
меҳр беришларини истайди. Тарбиянинг тўғри ташкил этилиши улардаги бу
ҳолатнинг бархам топишини таъминлайди.
Ўқитувчининг ечими: она фарзандини койимаган ҳолда аста- секин
уни ҳам бошқаларни ҳам бирдек яхши кўришини, уни силаб - сийпалаб
қўйишнини, бироқ, бу ишни фақатгина кечқурун уйқуга ётишдан аввал ва
уйқудан уйғотиш вақтидагина амалга ошира олишини тушунтириб бориши
лозим.
4-Кейс баёни
Икки ёш она кўчада болалар боғчасига қатнайдиган ўз қизларининг
хулқ-атворлари ҳақида бир-бирлари билан ўртоқлашмокда: “Менинг қизим
осуда фаол, мустақил ўсяптими, демак, хозирдан уни спорт, мусиқа, рақс
тўгаракларига беришим, деб уйлайман”, иккинчи она: “Менинг қизим хали ҳам
бола. Катта бўлгандан кейин хамма нарсани ўзи секин-аста қилишга ўрганади”.
Кейсга савол-вазифа: Ҳар иккала онанинг ўз қизлари тарбиясига ёндашувини
таққосланг.
Кўрсатма: Ушбу муаммони ҳал этиш учун тарбиянинг турли
усулларини таҳлил ва боланинг фаоллиги ҳамда унинг мустақил бўлишининг
аҳамияти ҳақида хулоса қилиш зарур.
Манба: Ўзбекистон Республикасида “Давлат мактабгача Таьлим
муассасаси тўғрисида”ги Низом, “Мактабгача таълим “Болажон” таянч
дастури, “Мактабгача таълим педагогикаси”, “Мактабгача ёшдаги болаларни
мактабга тайёрлаш методикаси”.
Ўқитувчининг ечими. Ҳар иккала она ҳам ноҳак. Биринчи она
вазиятида, фаол болаларга кўп даражада мустақиллик хос. Она шунга мулжал
оляпти, шунингдек, бундай болалардан катталардан сўралгандек сўраш керак
деб, фикр қилмоқда. Мактабгача ёшдаги болалар болалигича қолади, улардаги
хис-туйғунинг эркин ривожланиши тенгдошлариникидек эканлиги маълум-ку,
ахир Ошириб юборилган талаблар болалар томонидан ҳар доим ҳам
бажарилавермайди. Биринчи ўринда шахсий қизиқиш қолади. Боланинг
ривожланишини фаоллик ва қизиқувчанлик олдинга томон ҳаракатлантиради.
Оналарнинг бундай гаплари ўз болалари билан турлича усулда мулоқот
қилишлиридан гувохлик беради. Бир холатда, қиз хис-туйғулик, илиқликни
сезмаслиги мумкин, бунинг оқибатида уни “қулфланганлик" ёки бефарқлик,
балки қандайдир қўполлик томонга ҳаракатланишига олиб келади. Бошқа
холатда эса болада мустақиллик, масъулиятлик ривожланмайди.
5-Кейс баёни
Болалар боғчасининг ўрта гуруҳига шу кунга қадар болалар боғчасига
қатнамаган 4 ёшли Анвар қабул қилинди. Анвар машиначасини ўйнаб
бўлгандан кейин уни хона ўртасида қолдириб кетди.
Кейсга савол-вазифа: Ушбу вазиятда тарбиячи қандай йўл тутиши
керак? Манба: “Мактабгача таълим педагогикаси”, “Мактабгача ёшдаги
болаларни мактабга тайёрлаш методикаси”.
Ўқитувчи ечими: Бундай вазиятда тарбияси боланинг боғчада
янгилигини инобатга олиши зарур. У хозирча болалар боғчасининг тартибқоидаларини билмайди. Бунинг устига, унинг безовталанишини ҳам инобатга
олиш даркор. Тарбиячи Анварга аста- секин тушунарли қилиб, болалар
боғчасидаги тартиб-қоида ҳақида гапириб бериши лозим, сунгра очик
кўнгиллик: “Кел, сен билан машиначани турадиган жойи, яъни унинг гаражига
олиб бориб қўямиз", дейиши керак. Шунда бола хоҳиш билан тарбиячи, қўйган
талабни амалга оширади.
6-Кейс баёни
Боғча болалари ота-оналарини болалар майдончасида кутиб оладилар.
Ота-оналарини келгунларига қадар болалар “қувлашмачоқ” ўйнашади. Шохрух
ва Мухлиса югуриш мобайнида тўқнашиб кетиб, бир-бирларига урилиб
кетишди. Мухлиса йиғлаб тарбиячи олдига келади ва Шохрух уни итариб
юборганини айтади.
Кейсга савол-вазифа:
1- вариант. Болаларга аввалдан ўйин қоидаларини, шунингдек, ўйин
мобайнида риоя этиладиган хавфсизлик қоидаларини тушунтириш лозим.
Югураётган болалар олдиларига қараб югуришлари ва бошқа болалар билан
тўқнашиб кетмасликлари улардан ўзларини олиб қочишларини айтиш керак.
2- вариант. Агар тўқнашув содир бўлган бўлса, айбни бошқага тўнкаш
керак эмас. Иккалангиз айбдорсиз, чунки олдингизга қарамагансиз, деб
ўйинини тўхташиши ва болаларни дўстлашишишга ундаш лозим.
3- Вариант.Бу ҳолат қандай содир бўлганлигини аниқлаш учун ўйнаётган
бошқа болаларга мурожаат қилиш лозим. Болаларни тинчлантириш ва юпатиш,
сўнгра югуриш мобайнида риоя этиладиган ўйин хавфсизлигини эслатиш
лозим. Бу вазиятда қайси жавоб варианти тўғри.
Манба: Ўзбекистон Республикасида "Давлат мактабгача Таьлим
муассасаси тўғрисида”ги Низом, “Мактабгача таълим “Болажон” таянч дастури,
“Мактабгача таълим педагогикаси”, “Мактабгача ёшдаги болаларни мактабга
тайёрлаш методикаси”.
Ўқитувчининг ечими: 2-вариант. Агар тўқнашув содир бўлган бўлса,
айбни бошқага тўнкаш керак эмас. Иккалангиз айбдорсиз, чунки олдингизга
қарамагансиз, деб ўйинини тўхташиши ва болаларни дўстлашишишга ундай
лозим.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling