Ўзбекистон Республикаси номидан


Download 152.68 Kb.
Pdf ko'rish
Sana18.06.2023
Hajmi152.68 Kb.
#1579063



Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳ У К М 
2023 йил май ойининг 2 куни, жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар 
суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, шу суднинг судьяси 
А.Бойбиловнинг 
раислигида, 
судья 
ёрдамчиси 
Ж.Мусаевнинг 
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Термиз шаҳар 
прокурорининг ёрдамчиси Э.Нуриддинов, судланувчи ХХХ ва унинг 
ҳимоячиси “Сурхон ҳақиқат маскани” адвокатллар ҳайъати адвокати 
К.Шарипов ҳамда жабрланувчи ХХХлар иштирокида, ХХХни айблаш 
ҳақидаги 1-1901-2302/144-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра: 
ХХХ 1987 йил 23 май куни Сурхондарё вилояти 
Термиз шаҳрида туғилган, миллати тожик, ўзбек 
тилини яхши билади, Ўзбекистон Республикаси 
фуқароси, 
оилали,
2 нафар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, 
муқаддам судланмаган, Термиз шаҳри, Сурхон 
соҳили” маҳалласи, Олмазор кўчаси, 1-бурилиш, 
14-уйда яшайди, унга нисбатан “Муносиб хулқ- 
атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт 
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз 
вақтида олган, 
Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” бандида 
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини 
эшитиб, 
жиноят 
ишида 
тўпланган 
ҳужжатларни 
текшириб, 
тарафларнинг музокара нутқларини ва судланувчиларнинг охирги 
сўзини тинглаб, далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни 
А Н И Қ Л А Д И : 
Судланувчи ХХХ Термиз шаҳри, Сурхон соҳили” маҳалласи, Олмазор 
кўчаси, 1-бурилиш, 14-уйда яшаб келиб, 2022 йил 28 сентябрь куни соат 
тахминан 19:30 да жамоат жойи ҳисобланган Термиз шаҳар “Саховат” 
маҳалласида жойлашган “Афруз” тўйхонасида жамиятда юриш-туриш 
қоидаларини қасддан менсимасдан, Термиз шаҳар «А.Жомий» 
маҳалласида яшовчи фуқаро ХХХ билан Термиз шаҳар “Каттабоғ” 
маҳалласида яшовчи фуқаро Ниёзалиев Шералини ўзаро тортишиб 
турганлигини кўриб, ҳеч бир сабабсиз қўлининг мушт соҳаси билан 
Ҳужжат имзоланган: Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович, 22.05.2023
1-1901-2302/144



ХХХнинг юз қисмига бир неча маротаба уриб, унга ўртача оғир шикаст 
етказган.
Судланувчи ХХХ 2022 йил 28 сентябрь куни амакиси Ниёзалиев 
Шералининг катта қизи Ниёзалиева Шахлонинг катта ўғли 
Шахзодбекнинг суннат тўйи бўлаётганлиги муносабати билан шу куни 
соат тахминан 08:00 ларда турмуш ўртоғи Чориева Ситора, онаси ва 
фарзандлари билан бирга дастлаб Ниёзалиева Шахлонинг яшаш уйига 
бориб, ўша ерда оила аъзолари билан бирга хизмат қилганлиги, соат 
18:00 ларда Термиз шаҳар “Боғишамол” маҳалласида жойлашган 
“Афруз” тўйхонасига бориб, келган меҳмонларни жойлаштириб, соат 
тахминан 20:00 ларда бир яшар ўғли Имомалиев Шавкатни қўлида 
кўтариб юриб, шу ердаги мехмонлар билан кўришиб, даврани айланиб 
юрган вақтида шу ердагилардан бири амакисини кимдир ураётганини 
айтганлиги, шунда у амакисининг ёнига югириб борганида поччаси ХХХ 
маст ҳолатда амакиси Ниёзалиев Шералини қўли билан қисиб 
турганлиги, у унинг ёнига бориб, ХХХнинг қўлидан ушлаб уни 
тўхтатмоқчи бўлганлиги, ХХХнинг қўли унинг бир яшар ўғли 
Шавкатнинг юз қисмига тегиб кетганлиги, шунда у ўғлини давранинг 
четида турган бир аёлга ўғлини берган вақтида ХХХ унинг ортидан 
келиб, елкасидан ушлаганлиги, шунда у унинг қўлини қайириб итариб 
юборганлиги, шундан сўнг ХХХ унинг ёнига келганида у унинг юз 
қисмига бир марта уриб юборганлиги, уларни атрофдагилар бизни 
ажратишганлиги, лекин ХХХ шундай бўлса ҳам тинчланмасдан, уни 
урмоқчи бўлаверганлиги, шу ердаги одамлар ХХХни олиб чиқиб 
кетишганлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бугунги 
кунда жабрланувчидан кечириш сўраганлиги, унга етказилган 
зарарларни қоплаганлиги ҳақида кўрсатув бериб, суддан ўзига нисбатан 
қонуний енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи ХХХ судда, турмуш ўртоғи Имамалиева Зулхумор 
билан бирга узоқ йиллардан буён яшаб келишлиги, Имамалиев 
Қахрамонни унинг укаси Шавкатнинг фарзанди бўлганлиги сабабли 
яхши танишлиги, унга нисбатан шахсий адовати ва ўрталарида олди-
берди бўлмаганлиги, 2022 йил 28 сентябрь куни соат тахминан 18:00 
ларда “Афруз” тўйхонасига турмуш ўртоғи З.Имамалиева билан бирга 
турмуш ўртоғининг акаси Ниёзалиев Шералининг набирасининг тўйи 
бўлганлиги сабабли бориб, у ерда божаси Имомалиев Мирхон ва унинг 
ўғли Имомалиев Ғайратлар билан бирга столга ўтирганлиги, 
овқатланиб бўлганларидан сўнг таниши М.Имамалиев кетмоқда 
бўлганини айтганлиги, шунда у унга шошмай туришини айтиб, ўзи эса 
турмуш ўртоғининг акаси Ниёзалиев Шералини бир ўзи ўтирганини 
кўриб, унинг ёнига бориб, уни тўй билан табриклаб кетаётган вақтида 
унга қайнакаси Ш.Ниёзалиев қўпол муносабатда бўлиб, уни жиркиб 
ташлаганлиги, у унга нима сабабдан бундай муносабатда бўлаётганини
айтиб, унинг ўпкасига қўлини қўйиб, унга ўзини босиб олишини айтган 
Ҳужжат имзоланган: Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович, 22.05.2023
1-1901-2302/144



вақтида унинг ёнига Имамалиев Қаҳрамон келиб, ундан нима бўлганини 
сўраб ҳам ўтирмасдан, тўсатдан унинг юз соҳасига қўлини мушт қилиб 
ура бошлаганлиги, у ушбу зарбалардан ҳушини йўқотганлиги, у ўзига 
келган вақтида турмуш ўртоғини кўрганлиги, ўша вақтда унинг жағ 
соҳаси жудаям қаттиқ оғриётганлиги, оғзидан тинимсиз қон 
келаётганлиги, кейинчалик билишича унинг иккала жағ соҳаси синган 
бўлганлиги, жанжал вақтида ХХХ дастлаб унинг кўз соҳасига, сўнгра жағ 
соҳасига қўлининг мушти билан бир неча маротаба уриб тан жароҳати 
етказганлиги, тўйхонадан кўпчилик меҳмонлар бўлганлиги, Тошкент 
шаҳрида жараҳлик амалиёти ўтказилганлиги, бугунги кунда ХХХни 
кечирганлиги, у унга етказилган зарарларнинг бир қисмини 
қоплаганлиги, қолган қисмидан воз кечиши, улар ўзаро ярашишганлиги, 
унга нисбатан бошқа даъвоси йўқлиги ҳақида кўрсатув бериб, 
судланувчига нисбатан қонуний енгиллик беришни сўради.
Гувоҳ Ниёзалиева Шахло Шералиевна судда, 2022 йил 28 сентябрь 
куни кечки пайтда ўғиллари Зухриддинов Шахзод ва Зафарларнинг 
суннат тўйини Термиз шаҳар “Афруз” тўйхонасида ўтказиш
белгиланганлиги, у ўша куни тўйхонага соат тахминан 18:00 ларда 
бориб, тўйхонада келган меҳмонлар билан бирга ўйнаётган вақтида 
отаси Ниёзалиев Шерали билан поччаси ХХХни ўзаро гаплашиб 
ўтиришганини кўрганлиги, шундан сўнг уларнинг ёнига қариндоши 
Имомалиев Қахрамон қўлида ўғли Шавкатни кўтариб турганлиги, 
отаси ўтирган столга борган вақтида уларнинг учаласи ўзаро гаплашиб 
туришганлиги, шундан сўнг у тўйхонадан четроққа ўтаётган вақтида 
тўсатдан Қ.Имомалиев унинг ёнига югириб келиб, қўлидаги йиғлаб 
ётган ўғли Шавкатни унинг қўлига тутқазаётган вақтида унинг ортида 
ХХХ Панжи келиб, уни урмоқчи бўлганида Қ.Имомалиев унга чап бериб, 
қўлининг мушти билан бир маротаба унинг юз қисмига урганлиги, 
шундан сўнг атрофдагилар уларни ажратишганлиги ҳақида кўрсатув 
берди.
Гувоҳ Ниёзалиев Шерали Ниёзали ўғли судда, 2022 йил 28 сентябрь 
куни кечки пайтда Термиз шаҳар “Афруз” тўйхонасида катта қизи 
Ниёзалиева Шахлонинг ўғиллари Зухриддинов Шахзод ва Зафарларнинг 
суннат тўйини ўтказиш белгиланганлиги, у тўйхонага соат тахминан 
18:00ларда бориб, бошқа вилоятдан келган меҳмонлар ва ўзининг 
дўстлари билан бирга ўтирганлиги, соат таҳминан 20:00 ларда куёви 
Вохидов Панжи маст ҳолатда унинг ёнига келиб, нима сабабдан Термиз 
шаҳар, Шахзода кўчаси, 12-уйнинг жанжалини бошлаганлиги, нимага 
судга бориб юрганини айтганлиги, у унга ушбу уйда рўйхатда турганини 
айтганлиги, ХХХ унга ушбу уй турмуш ўртоғига тегишли эканини, уйни 
турмуш ўртоғига қайнонаси совға қилганини айтиб, у билан тортишиб 
қолганлиги, шундан сўнг унинг кўкрак соҳасига қўли билан муштлаб 
урганлиги, шу вақтда Имамалиев Қахрамон ушбу ҳолатни кўриб, унинг 
ёнига югириб келиб, ХХХга жойига ўтиришини айтганлиги, шунда ХХХ 
Ҳужжат имзоланган: Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович, 22.05.2023
1-1901-2302/144



қўлининг мушти билан укасининг ўғли ХХХни урмоқчи бўлганлиги, шу 
вақтда ХХХнинг қўлида ўғли Шавкат бор бўлганлиги, ХХХнинг зарбаси 
Шавкатга тегиб кетганлиги, шунда ХХХ қўлидаги ўғлини четроққа 
ташлаб келиб, қўлининг мушти билан ХХХнинг юз соҳасига бир марта 
урганлиги, шундан сўнг шу ердаги одамлар тўпланиб қолишиб, уларни 
ажратишганлиги ҳақида кўрасатув берди.
Сурхондарё вилоят суд тиббий экспертиза бюросининг 2022 йил
30 сентябрдаги 1162-сонли суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 
ХХХнинг танасида чап кўз пастки қовоқ соҳасида, ўнг елка ўрта учлиги 
ички юзасида конталашлари, пастки жагнинг ўнг томонлама ва чап 
томонлама ости ён синтези каби тан жароҳатлари мавжудлиги, 
соғлиғининг узоқ муддатга, яъни йирма бир кундан ортиқ, аммо тўрт 
ойдан кўп бўлмаган муддатга бузилиши олиб келган ўртача 
оғирликдаги шикастланишлар тоифасида кириши аниқланган. 
Бундан ташқари, судланувчи ХХХнинг айби жабарланувчининг 
аризаси, ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси, чизмаси, 
фотосуратлар, шунингдек, тушунтириш хатлари ва сўроқ баённомалари 
ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз 
тасдиғини топади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил
17 апрелдаги 11-сонли “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти
ҳақида”ги қарорининг 1-бандида, безорилик жамоат тартибига қарши 
қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан 
менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга 
енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда 
шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ 
ҳолда содир этилиши, қилмишни Жиноят кодекси 277-моддасининг
1-қисми билан квалификация қилиш учун юқорида кўрсатилган 
оқибатларнинг барчаси бир вақтда мавжуд бўлиши талаб этилмаслиги, 
жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик деганда, 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, одоб ва ахлоқ нормалари, урф-одат, 
анъаналар билан белгиланган жамоат тартибини (одамлараро 
муносабатлар, юриш-туриш қоидалари, шаклланган ижтимоий турмуш 
тарзини) қўпол тарзда бузиш тушунилиши, жамоат тартиби қўпол 
тарзда бузилиши шахс томонидан ЖК 277-моддаси биринчи 
қисми диспозициясида назарда тутилган ҳаракатлардан бирортаси 
содир этилишида ифодаланиши, қонун мазмунига кўра айбдор ўзининг 
ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганлигини англаши 
лозимлиги, бунда мазкур хатти-ҳаракатлар билан жамоат тартибини 
бузиш ўртасида сабабий боғланиш бўлиши шартлиги, сабабий боғланиш 
аниқланмаган ҳолда қилмиш шахсга ёки мулкка қарши қаратилган 
жиноят деб баҳоланиши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи ХХХнинг жамоат жойида ХХХнинг баданига ўртача 
оғир шикаст етказиб безорилик қилганликда ифодаланган жиноий 
Ҳужжат имзоланган: Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович, 22.05.2023
1-1901-2302/144



ҳаракати 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ЖК
277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация 
қилинган деб ҳисоблайди. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8-моддасида, 
жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган 
жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни 
жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий 
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги; 
54-моддасининг иккинчи қисмида, суд жазо тайинлашда содир 
этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, 
қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, 
айбдорнинг 
шахсини 
ҳамда 
жазони 
енгиллаштирувчи 
ва 
оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши лозимлиги кўрсатилган. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти 
тўғрисидаги”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, жазо адолатли бўлиши, 
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва 
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек 
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ 
бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилган. 
Суд, судланувчи ХХХга нисбатан ўз айбига тўлиқ иқрор ва 
пушаймонлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, Термиз шаҳар 
“Сурхон соҳили” МФЙ томонидан кафолат хати берилганини, муқаддам 
судланмаганлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, 
жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқлигини эътиборга олишни, 
шунингдек унинг шахсини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва 
ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, қонун санкцияси 
доирасида озодликни чеклаш жазоси тайинлашни, унинг зиммасига 
озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида сутканинг соат 22:00 дан 
06:00 гача бўлган вақт оралиғида ўзи доимий рўйхатда туриб яшаётган 
уйдан чиқишини чеклашни, унинг зиммасига назорат қилувчи 
органнинг (Ички ишлар органлари Пробация бўлимининг) розилигисиз 
яшаш жойини ўзгартирмаслик, кафе, бар ва ресторанларда бормаслик
каби қўшимча тақиқлар (чеклашлар)ни юклашни, жазо ижросини 
таъминлашни Термиз шаҳар ИИБ Пробация гуруҳига юклашни, жазони 
ўташ муддати у мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органларда 
рўйхатга олинган кундан бошлаб ҳисоблашни, унга нисбатан 
қўлланилган “Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги 
эҳтиёт чорасини ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилишни 
лозим топди. 
Суд, жабрланувчи ХХХнинг даъвоси йўқлигини эътироф этишни 
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
453-457, 460, 462-463, 465-468, 471-473-моддаларини қўллаб, суд
Ҳужжат имзоланган: Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович, 22.05.2023
1-1901-2302/144



Ҳ У К М Қ И Л Д И : 
ХХХ Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” 
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб 
топилсин. 
ХХХга 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ЖК 
277-моддаси
2-қисмининг “а” банди билан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга 
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. 
ХХХнинг зиммасига озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида 
сутканинг соат 22:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида ўзи доимий 
рўйхатда туриб яшаётган Термиз шаҳри, “Сурхон соҳили” маҳалласи, 
Олмазор кўчаси, 1-бурилиш, 14-уйдан чиқиши чеклансин.
ХХХнинг зиммасига назорат қилувчи органнинг (Ички ишлар 
органлари Пробация бўлимининг) розилигисиз яшаш жойини 
ўзгартирмаслик, кафе, бар ва ресторанларда бормаслик каби қўшимча 
тақиқлар (чеклашлар) юклансин. 
Жазони ўташ муддати ХХХ мазкур жазо ижросини назорат қилувчи 
органларда рўйхатга олинган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Жазо ижросини таъминлаш Термиз шаҳар ИИБ Пробация гуруҳига 
юклансин. 
ХХХга нисбатан қўлланилган “Муносиб хулқ-атворда бўлиш 
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга 
киргандан сўнг бекор қилинсин. 
Жабрланувчи ХХХнинг даъвоси йўқлиги эътироф этилсин. 
Ҳукмдан норози томонлар ҳукм эълон қилинган кундан, маҳкумлар 
ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб бошлаб 
йигирма сутка муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг 
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят 
қилишга, прокурор эса протест билдиришга ҳақлидир. 
Раислик қилувчи А.Бойбилов 
Ҳужжат имзоланган: Бойбилов Абдиҳофиз Ибрагимович, 22.05.2023
1-1901-2302/144

Download 152.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling