1-7 ELektr mashinalari

Sana01.01.1970
Hajmi
#158889
Bog'liq
1-7 ELektr mashinalari


ТАЖРИБА ИШИ № 1


Мавзу: БИР ФАЗАЛИ ТРАНСФОРМАТОРНИ ТЕКШИРИШ.


Ишнинг мақсади. Икки чулғамли бир фазали трансформаторнинг тузилиши, вазифаси ва асосий характеристикалари билан танишиш; трансформаторнинг трансформация коэффициентини ўлчаш ҳамда салт ишлаш, қисқа туташиш ва ташқи характеристикаларини олиш.
Назарий қисм. Бир фазали трансформатор листли трансформатор пўлатидан йиғилган магнит ўтказгич бўлиб, магнит ўтказгичга ўрамлари сони w1 ва w2 бўлган иккита чулғам жойлаштирилган (1.1-расм,а). Номинал кучланишларга қараб трансформаторлардаги чулғамларни юқори ва паст кучланиш чулғамларига ажратиш қабул қилинган. Бир фазали трансформатор бир фазали ўзгарувчан ток кучланишини шундай частотали бошқа кучланишга айлантириш учун хизмат қилади. 1.1-расм, а да асосий магнит оқим Ф ҳамда сочилиш магнит оқимлари ФS1 ва ФS2 кўрсатилган. Кучланиш бўйича трансформасия коэффициенти ne бирламчи чулғамнинг ўрамлари сони w1 ни иккиламчи чулғамнинг ўрамлари сони w2 дан (бирламчи чулғамнинг ЭЮК иккиламчи чулғамнинг ЭЮК идан) неча марта катталигини кўрсатади:
Тажриба ишини утказиш учун керакли жиҳозлар.

5 А ли ўзгарувчан ток амперметри ...................................... 2 та


20 А ли ўзгарувчан ток амперметри .................................... 1 та
250, 150 ва 30 В ли ўзгарувчан ток вольтметри ................... 2 та
Қуввати 0,5 кВ·А бўлган 380г127 В ли бир фазали
трансформатор ...................................................................… 1 та
Қуввати 300 В·А бўлган 220г12 В ли бир фазали
пасайтирувчи трансформатор ...........................................….1та
Шипга ўрнатиладиган тўртта патронли панел ....... .........…1та
12 В, 50 Вт ли чўғланма лампалар .........................................1та
40 А ли бир қутбли улагич ................................................….1та
Кесимининг юзи 2,5 мм3, узунлиги 1,5 м бўлган кўп
томирли улаш симлари ......................................................….14та
380 В кучланишли ва 50 Гц частотали ўзгарувчан ток манбаи.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling