business-strategy

Sana01.01.1970
Hajmi
#159279
Bog'liq
business-strategy

Фан: Бошқарув хисоби Тингловчи: Сатторов Жаҳонгир Эссе мавзуси: Давр харажатлари хисоби

Асос бўлувчи меъёрий-ҳуқуқий хужжат

  • Ўзбекитсон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли Қарорига асосан харажатлар тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Умумий маълумот

  • «Давр харажатлари - такрор ишлаб чиқариш жараёни фаолиятини, узлуксизлигини таъминлаш, бошқариш ва корхонани умумий тартибга солиб туриш билан боғлиқ тўғридан-тўғри молиявий натижа ҳисобидан қопланадиган сарфлардир».

Миллий иқтисодиётимизда давр харажатлари бир неча гуруҳлардан ташкил топган:

  • Сотиш харажатлари савдо фаолияти жараёнлари давомида юзага келадиган сарфларни ифодалаб, бевосита сотиш билан боғлиқ харажатларни ўзида мужассамлаштиради. Уларнинг таркибига товарларни ташиб келтиришдан бошлаб, транспорт, реклама, савдо ходимлари иш ҳақлари, ижтимоий суғурта, товарларнинг норма ва ундан ортиқча йўқолишлари, газ-ёқилғи ва энергия, товарлар сифатини сақлаш, савдо ходимлари фаолияти давомийлигини таъминлаш ва уларни махсус шакл билан таъминлаш, маркетинг харажатлари киради.
  • Маъмурий харажатлар фаолият узлуксизлигини таъминлашда зарур соҳа бўлган, бошқариш билан боғлиқ сарфларни ифодалайди. Бу харажат элементи таркибига маъмурий ходимлар иш ҳақи, ижтимоий суғуртаси, хизмат автомобиллари билан боғлиқ, алоқа воситалари хизматлари, хизмат сафарлари, вакиллик харажатлари, маъмурий бинолар амортизацияси каби харажатлар киради.
  • Бошқа операцион харажатларкорхоналарнинг оператив фаолияти давомида юзага келадиган жараёнлар билан боғлиқ сарфлардан иборат. Булар асосан: кадрлар тайёрлаш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж, маслаҳат ва ахборот хизматлари, аудиторлик хизматлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар, ходимлар дам олиши, экскурсия ва саёҳат билан боғлиқ тадбирлар, компенсация тўловлари, мукофот ва такдирлаш, турли хил ҳақ тўлаш ва моддий ёрдам сарфлари, суд жараёнлари сарфлари, солиқ бўйича жарималар кабилардан иборат.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling