1 falsafa

Sana01.01.1970
Hajmi
#160157
Bog'liq
1 falsafa



1
Ҳар бир фан шу фанга тегишли бўлган,, биринчи тушунчани.,
яъни унинг номини ифода
атамани энтимологик маъносини
очиб бериш билан бошланади0,
“Философия–,атамаси в у ифода этадиган,,билимлар мажмуаси
Қадимги Юнонистонда эрамиздан аввалги,bKK/KKK, асрларда Пифагор
ва Платон томонидан биринчи бор эътироф этилган0,Қадимги Юнон
тилида,*•фило–,˜, севаман–.,•софия–,˜, донолик., донишмандлик+, ни
англатади0,
Қадимги Юнонистонда барча фанлар философия номи биланаталган0,Олимларни философлар,,деб аташган0,
Шарқда философия сўзини,•Ҳикматни қадрлаш–,, деб таалқин
этилган0, Абу Наср Форобий Юнон,, философиясини Шарқдаги
Tарғиботчиси сифатида,, философия сўзини маъносига олам
сирларнини,, билиш., ҳаёт ва инсонни қадрлаш., ҳаётни мазмуни
ҳақидаги қараш ва ҳикматларни,,эъзозлаш маъносида ишлтгн0,
вужудга келгандан бошлаб то ҳозирги,,кунгач ҳам ҳаёт,,юзага келтирган турли-туман,, масалалр., инсон ва инсониятни
қизиқтириб келган муаммолар билан шуғулланган0, Шу боис ҳаёт
фалсафа фанини мабан десак,,хато бўлмайди0,
Ҳозирги кунда фалсафий ғояларнинг эскирмаслиги., уларнинг
инсон дунёқарашини шакллантириш ва ривожлантиришдги роли
тобора ортиб бориши ҳам бу фаннинг ҳаёт билан узвий
боғлиқлигидадир0, Фалсафа қадимдан инсон ва,, инсониятни яшаш
мазмуни билан боғлиқ,,бўлган,,муаммоларни ечимини топишга ёрдам
берган0,
Фалсафа инсониятнинг бир неча минг йиллик тарихий
тараққиёти давомида яратилган маданиятнинг жралмас таркибий
қисми бўлиб., илмий билимлар,, орасида муҳим ўрин тутади0, У
борлиқнинг умумий ривожланиш қонуниятларнини ўрганиб.,
кишилрда олам ҳақида яхлит илмий тасаввур хосил қилади0,
Фалсафа дунёқараш характеридаги фан ҳисобланади0,Уни бошқа
фанлардан фарқи ҳам илмий,, дунёқараш,, масалалари билан
шуғулланишидадир0,,
Бу фаннинг олдига қўйилган вазифаларига ва унинг ҳаётидаги
ўрирнга қараб., инсоният тарихини турли даврларида унга бўлган
уносабат ҳам ўзгариб борган0,Бу муносабатлар дастлабки жамиятни,,
мънавий ҳаётини ўзагини ташкил этувчи сиёсий., диний., ҳуқуқий.,
мафкуравий.,ахлоқий.,эстетик.,илмий санъат ва унинг,, турларида ўз
ифодасини топган0,
Фалсафанинг жамият ва шахс ҳаётидаги аҳамияти нимадан
иборат., деган масала ҳамма даврлард ҳам долзарб бўлган0,Айниқса.,
тарихий,, тараққиётнинг туб бурилиш даврида бир қадриятлар
тизимини ўрнига бошқаларнини келиши бу фанни асл моҳиятини
билиш.,,унинг усул ва ғоялари кучидан фойдаланиш муҳим аҳамият
касб этади0,,
Фалсафий қадриятлар тизими,,бошқа,,фанлардаги ғоялар тизими
билан уйғунлашганда ҳамд,,жамиятни сиёсий в мафкуравий ҳаётидан
муҳим ўрин эгаллаганда,, у буюк дунёни ўзгартирувчи кучга
айланади0,
Ҳар бир фалсафий ғоя., мафкура., билимлар,, тизими асосан ўз
даври хусусиятларнини,, акс эттиради0, Шу маънода,, жамиятни
маънавий эхтиёжлари,, талбларига муайян тарихий тараққиёт
босқичидн туриб жавоб излаб топишига харакат қилади0,
Фалсафани олий мақсади фан сифатида дунёни яхлит бир бутун
илмий мафкурасини,, яратиш0, Бу фаннинг илмий хулосаларнини инсоният учун хизмат қилдиришдан иборат0,
2
Борлиқ фалсафасининг предмети. Онтология тушунчаси. Борлиқ категорияси.
Фалсафа тарихида борлиқ муаммоси. Борлиқ масаласида фалсафа ва дин синтези.
Ноклассик фалсафада борлиқ муаммоси. Борлиқ ва мавжудлик. Борлиқ тушунчасининг
этимологияси. Бориқ ва йўқлик диалектикаси. Борлиқнинг шакллари: табиат борлиғини
фалсафий тушуниш. Инсон борлиғининг ўзига хос хусусиятлари. Маьнавий борлиқ:
индивидуаллаштирилган ва обьективлаштирилган борлиқ. Ижтимоий борлиқ. Оламнинг
пайдо бўлиши ва эволюцияси. Ер тарихи. Инсоннинг пайдо бўлиши ва эволюцияси.
Бирламчи ва иккиламчи табиатнинг ўзаро муштараклиги. Тирик табиат ёки ҳаётнинг
пайдо бўлиши. Ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақидаги фалсафий оптимизм. Жонли нарсанинг
жонсиз нарсага боғлиқлиги. Жонли нарсаларнинг ўзига хос хусусиятлари.
Субстанция муаммоси. Субстанция ва субстрат тушунчаси. Субстанция ва
Aксиденция. Фалсафа тарихида субстанцияга монистик, дуалистик, плюралистик
ёндашувлар. Материалистик ва идеалистик монизм. Материя тушунчаси ва унинг
функциялари. Материянинг ташкил топиш даражалари: микро-макро-мега оламининг
тавсифи.
Дунёнинг фазо ва вақтдаги чексизлиги. Интенсив ва экстенсив, актуал ва потенциал
чексизлик. И.Кантнинг космологик антиномиялари ва уларнинг ҳозирги талқини.
Оламнинг чексизлиги ғоясининг фалсафий асослари. Релятивистик космологияда
оламнинг чексизлиги муаммоси. Оламнинг космологик моделлари. Геоцентрик ва
ногеоцентрик моддий тизимлар. Кенгаювчи олам гипотезияси.
Фазо ва вақт борлиқнинг фундаментал шакллари. Фазо ва вақтнинг субстанциал,
реляцион, динамик ва статистик концепциялари. Борлиқнинг турли даражаларидаги
(жонсиз ва жонли табиатда, жамиятда) фазо ва вақтнинг ўзига хос хусусиятлари.
Микродунё, макродунё ва мегадунёда фазо ва вақт. Фазо ва вақтнинг метрик ва топологик
хусусиятлари.
Фалсафа тарихи ва табиатшуносликда фазо ва вақтга нисбатан ёндашувларнинг
ривожланиши. Ижтимоий фазо ва ижтимоий вақт. Тарих вақти ижтимоий вақтнинг олий
даражаси. Даврнинг руҳи ва ижтимоий вақт уйғунлиги.
Ҳаракат тушунчаси. Материя ва ҳаракат бирлиги. Қадимги дунё фалсафаси ҳаракат
ва сокинлик ҳақида. Гераклитнинг абадий ҳаракат ва ривожланиш ғоялари. Платон,
Аристотель ва Ибн Синонинг ҳаракат мавжудлиги ҳақидаги ғоялари. Зеноннинг ҳаракатни
инкор этувчи апориялари.
“Материя ҳаракатининг шакли” тушунчаси. Материя ҳаракати шакллари
классификацияси. Материя ҳаракат шаклларининг сифатий хусусиятлари ва ўзаро
алоқаси. Ҳаракатнинг маънавий шакли ҳақида. Онг – маънавий ҳаракат шакли сифатида.
тушунчаси. Табиат тушунчасининг кенг ва тор маъноси. Фалсафа тарихида
табиатга муносабат. Географик муҳит ва географик муҳит предметлари тушунчаси.
Географик мактаблар. Географик детерминизм, ижтимоий детерминизм, геосиёсат.
Табиий қонунлар концепцияси. Экологик онг ва инвайроментализм тушунчаси.
Биосферанинг ривожланиши ҳақида. Инсон биосфера ривожланишининг зарурий
босқичи. Экодинамикани глобал, митақавий ва маҳаллий миқёсларда ривожлантириш.
Экодинамиканинг айрим усуллари. Сунъий эҳтиёжларни қондиришга қаратиган хўжалик
фаолияти. Ген инженерияси ва унинг ижтимоий маънавий оқибатлари.
Ноосфера – инсоният геологик куч сифатида. Ноосфера – дунё ва коинот
ривожланишидаги эволюцион сакраш. Уни англашда гуманизмга асосланган илмий
тафаккурнинг аҳамияти.
3
Яқин ва Ўрта Шарқда қадимги давр маданияти ва фалсафаси. Қадимги
Миср маданияти.Миср дини. Тил, ёзув, таълим тизими ва адабиёт. Тасвирий
санъат ва меъморчилик. Илк табиатшунослик илмларининг пайдо бўлиши. Илк
ҳуқуқий кодексларнинг яратилиши. Эҳромлар қурилиши. Қадимги Мисрда
фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши.Мисрликлар тасаввурида инсон табиати,
ўлими ва нариги дунёдаги ҳаёт. «Исмга эга бўлмаган нарса, мавжуд бўлмайди»
тамойили. «Арфа чалувчининг қўшиғи» асарининг мазмуни. «Ҳаётдан
ҳафсаласи пир бўлган кишининг ўз руҳи билан суҳбати» қўлёзмасининг
моҳияти.
Месопатамия ва қадимги Эрон, Марказий Осиё, Кавказбўйи ва Шарқий
Ўртаер денгиз бўйлари халқлари маданияти. Қадимги Месопотамия.
Месопотамия ривоятларининг ўзига хослиги. «Гилгамеш ҳақида афсона» ва
унинг бошқа халқлар маданиятларига кўрсатган таъсири.
Қадимги Марказий Осиё халқлари маданияти. Қадимги Турон ва Эрон
халқлари тафаккури. «Авесто»даги фалсафий ғоялар. Буддавийлик диний-
фалсафий таълимотининг Марказий Осиёга ёйилиши. Буддавийликнинг икки
жиҳати. Нарсалар табиати ҳақидаги ва билиш йўллари тўғрисидаги таълимот.
Драхмалар – «ўзининг белгиларига эга бўлган заррачалар» ёки «унсурлар»
ҳақидаги тушунча. Буддавийликнинг Моҳаяна фалсафий тизими. Ахлоққа оид
муаммолар ва халқни сабр-қаноатга даъват этиш. Тарки дунёчилик ғояси.
Марказий Осиёда монийлик таълимотининг вужудга келиши. Монийчилик-
нинг фалсафий-илоҳий таълимоти. «Зулмат ва зиё дунёси»нинг мавжудлиги.
Зулмат дунёсида адолатсизлик, зулм, зўравонликнинг ҳукм суриши, зиё дунёси-
да эса абадий, емирилмайдиган, қадриятлар борлиги. Монийликнинг «Хуас-
туанифт» ёдгорлиги. Қадриятлар мавзуси Маздак таълимотида. Асосий ёвузлик
– бойликка хирс қўйишдир. Адоват ва ҳасадни йўқ қилишга қаратилган тадбир-
лар ва ижтимоий адолатсизликка қарши курашиш муқаддас вазифа эканлиги
ҳақидаги ғоялар.
Қадимги туркий битиклар фалсафаси. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону
луғотит турк» асари. Халқ оғзаки ижоди ва афсоналарда миллий қадриятларнинг
акс этиши. Туркий халқлар ёзуви. Култигин, Билга хоқон, Тўнюқуқ, Унгин,
Куличур, Моюнчур битиктошлари. Суғд, уйғур, моний ёзувлари.
Яқин, Ўрта Шарқ ва Марказий Осиёда ўрта асрлар маданияти ва
фалсафаси.Ислом дини ва дунёвий илмлар ривожи. Илм-фан, фалсафа ва
дин. Каллиграфия. Меъморчилик. Адабиёт. Исломда белги ва маъно. Араб
халифалиги маданиятининг шаклланиши.
Марказий Осиё халқларининг исломгача ва Ўрта асрлар даври мадани-
яти. Ислом маданияти. Маказий Осиё Уйғониш даври маданиятида исломий
қадриятлар. Ислом динида маънавият ва шахс маънавий қиёфасининг талқини.
Ислом илоҳиёти – калом фалсафасининг вужудга келиши.(VIII-IХ аср).
Мутакаллимлар (калом илми вакиллари) ва файласуфлар орасидаги фарқ.
Муътазила оқими (Ҳасан ал-Басрий, Восил ибн Ато). Абул Ҳасан ал-Ашъарий
мактаби. Ашъарий ва унинг издошлари илк исломни мантиқий ва фалсафий
далиллар ёрдамида сақлаб қолишга ҳаракат қилганликлари. Абу Мансур
Муҳаммад ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий (Х аср) мактаби.
Ислом дунёсига юнон фалсафанинг кириб келиши. Абу Юсуф Ёқуб ибн
Ишоқ ал-Киндийнинг фалсафий қарашлари. Ибн Равандийнинг фалсафий
қарашлари. Абу Бакр Муҳаммад Закариё ар-Розийнинг фалсафий қарашлари.
Исмоилийларнинг фалсафий таълимоти. Исмоилийларнинг ақидаси
Афлотун, Арасту, янги афлотунчилик, янги пифагорчилик, христиан
гностицизми таълимотлари таъсирида шаклланган мураккаб тизим эканлиги.
Ўрта аср тафаккурининг йирик намояндалари Абул Ало ал-Маърий, Рудакий,
Iбн Сино, Носир Хисрав ва бошқаларга қарматийлар мафкураси таъсир
кўрсатганлиги.
Ислом дунёсида янги афлотунча фалсафий қарашлар. Абу Наср Форобий
фалсафий қарашлари. Абу Абдуллоҳ Хоразмий(ваф.997)нинг илмлар таснифи
ва фалсафий қарашлари.
Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси ва фалсафий қарашлари. Абу
Али ибн Синонинг фалсафий қарашлари.
«Ихвон ас-сафо» («Соф биродарлар») фалсафий мактабининг фалсафий
таълимоти.
Абу Ҳайён Тавҳидий, Ибн Мискавайҳ ва Яҳъё ибн Адийларнинг
фалсафий ва ахлоқий қарашлари. Умар Хайёмнинг табиий-илмий ва фалсафий
қарашлари.
Тасаввуф фалсафаси ва унинг Марказий Осиёдаги оқимлари. Тасаввуф
илмини назарий жиҳатдан шакллантиришда Абу Ҳомид Ғаззолий ва Ибн
Арабийларнинг ўрни.
Мусулмон Испанияси (Андалузия)да фалсафий тафаккурнинг равнақи.
Абу Бакр бин Яҳё ибн Бажжа, Ибн Туфайл, Ибн Рушд.
Фалсафа, калом, мантиқ ва ахлоқ фалсафасининг ўзаро муносабати:
Фаҳриддин Розий ва Насириддин Тусийнинг фалсафий қарашлари.
Темур ва Темурийлар даврида табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий
тафаккур ривожи. Саъдуддин бинни Умар Тафтазонийнинг фалсафий
қарашлари. Мир Саййид Шариф Журжонийнинг (1339-1413) фалсафий
қарашлари ва мантиғи.
Мифологик дунёқараш. «Миф» тушунчаси юнонча mythos сўзидан келиб чиққан
бўлиб, афсона, ривоят деган маънони англатади. Миф – бу турли халқларнинг дунёнинг
келиб чиқиши, табиат ҳодисалари, фантастик мавжудотлар, худолар ва
қаҳрамонларнинг ишлари ҳақидаги тасаввурини ифодаловчи муайян тарзда тизимга
солинган дунёқарашдир.
Мифда билимлар, диний эътиқодлар, маънавий маданиятнинг турли элементлари,
санъат, ижтимоий ҳаёт куртаклари бирлашган бўлиб, шу тариқа ибтидоий одамлар
дунёқараши маълум даражада тартибга келган, уларнинг дунё ҳақидаги қарашлари эса
муайян тизимга солинган. Мазкур тизимга солишнинг муҳим шакллари эпос, эртаклар,
афсоналар, ривоятлар бўлиб, мифлар аввало улар орқали ифодаланади. Шу тариқа
тўпланган билимлар ва тажриба кейинги авлодларга ўтиши ҳам таъминланади.
Мифологияга шу нарса хоски, унда ҳамма нарса бир, яхлит, ажралмасдир; табиат
нарсалари ва ҳодисалари инсон билан айни бир қонунларга мувофиқ яшайди, инсон билан
бир хил сезгилар, истаклар, майлларга эга бўлади.
Диний дунёқараш. Дунёқарашнинг тариҳан иккинчи шакли диндир. Дин сўзи
арабчадан таржимада эътиқод, ишонч, ишонмоқ деган маъноларни англатади. Миф каби,
дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмоциялар ётади. Гарчи дин куртаклари «ақлли
одам» дунёқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40-60 минг
йил муқаддам пайдо бўлган бўлса-да, умуман олганда у дунёқарашнинг мустақил шакли
сифатида кейинроқ, жумладан миф таъсирида инсоннинг абстракт фикрлаш қобилияти
сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган.
Диний дунёқараш одамларнинг ғайритабиий нарсалар (худолар, «олий ақл», қандайдир
абсолют ва ш.к.)га бўлган эътиқодига асосланувчи тегишли хулқ-атвори ва ўзига хос
ҳаракатларидир. Агар мифологияда анъанага, ривоят қилувчининг, яъни оқсоқолнинг
обрўсига эътиқод кучли бўлса, динда ғайритабиий нарсаларга эътиқод биринчи ўринда
туради, олий кучлар номидан ривоят қилувчи руҳонийлар обрўси эса иккинчи даражали
рол ўйнайди.
Хуллас, дин мураккаб маънавий тузилма ва ижтимоий-тарихий ҳодиса бўлиб, унда
эътиқод муқаррар тарзда биринчи ўринга қўйилади ва ҳамиша билимдан устун туради.
Диннинг асосий функциялари. Миф билан таққослаганда, дин функциялари
мураккаброқдир. 1) дунёқарашни шакллантириш функцияси бутун борлиқ қачон ва нима
учун пайдо бўлган ва бунда ғайриоддий кучнинг оламшумул роли қандай намоён бўлган,
деган саволларга жавоб беради; 2) коммуникатив функцияси мулоқот ва шахслараро
алоқаларнинг муайян типини таъминлайди, жамиятнинг жипслашуви ва яхлитлигига
кўмаклашади; 3) тартибга солиш функцияси одамлар хулқ-атворини тартибга солувчи
тегишли меъёрлар ва қоидаларни белгилайди; 4) компенсатор функцияси етишмаётган
ахборот, диққат-эътибор, ғамхўрлик ўрнини тўлдиради, ҳаёт маъноси, истиқболлар ва шу
кабиларнинг йўқлигини сездирмайди, яъни инсоннинг кундалик ҳаётда қондирилмаган
эҳтиёжлари ўрнини тўлдиради. Диннинг асосий илдизлари. Дин қонуний ҳодиса сифатида вужудга келган бўлиб, у инсоннинг ғайриоддий нарсалар ва ҳодисаларга бўлган эътиқодини тўйинтирувчи чуқур илдизларга эгадир. Диннинг 1) психологик; 2) гносеологик илдизлари; 3) ижтимоий; 4) сиёсий илдизлари мавжуд. Диний эътиқодларнинг тарихий шакллари. Инсоният тарихига кўп сонли турли-туман динлар маълум. Хусусан, инсон ўзига қудратли, ёт ва сирли бўлиб туюлган табиатнинг фавқулодда кучларига қаршилик кўрсата олмаган ибтидоий жамоа даврида диннинг анча содда шакллари: фетишизм, анимизм, тотемизм, магия ва бошқалар юзага келган. 1) Фетишизм у ёки бу предметни мўжизакор хислатларга, одамлар ҳаётига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга деб ҳисоблайди. Бундай предмет илоҳийлаштирилади, сиғиниш ва топиниш объектига айланади. 2) Анимизм (лот. anima – жон) – нафақат одамлар, балки ҳайвонлар, предметлар ва борлиқ ҳодисаларини ҳам гўё руҳ, жон бошқариб туришига ишониш. Фалсафа ва фан ўртасидаги фарқ шунда намоён бўладики: 1) фалсафа доим у ёки бу файласуф номи билан боғланади, унинг ғояларига қўшилиши ёки қўшилмаслик масалаларига боғлиқ бўлиши мумкин. Фан эса, щз моҳиятга кўра жамоа меҳнати маҳсулидир; 2) фалсафада (муайян фандан фарқли ўлароқ) ягона тил ва ягона тизим мавжуд эмас. Бу ерда фикрлар ранг-баранглиги меъёр саналади. Фанда эса монизм ҳукм суради, чунки ҳеч бўлмаса фаннинг у ёки бу муайян соҳасидаги асосий тамойиллар, қонунлар ва категориялар тизимига нисбатан ёндашувлар бирлиги мавжуд бўлади; 3) фалсафа илмий билимлар ва далиллардан кенг фойдаланади, бироқ унинг узил-кесил хулосалари ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас, Асосан файласуфларнинг субъектив фикрлари ва мулоҳазаларига асосланади. Фан эса моҳият эътибори билан исботланган ва синалган билимлар олишга ҳаракат қилади; 4) фалсафий билимларни тажрибада синаш Mумкин эмас; 5) фалсафа аниқ прогноз бера олмайди, яъни у ишончли билимларни келажакка татбиқ этишга қодир эмас, зеро унда бундай билимлар йўқ. Айрим файласуф фалсафий қарашларнинг муайян тизими ёрдамида фақат башорат қилиши мумкин, лекин у олим каби прогноз қилиш ёки моделлаштиришга қодир эмас.Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти. Бугунги кунда, тезликлар ва юксак технологиялар асрида фалсафа керакми, у эскиргани йўқми? Узлуксиз ахборот оқими ва сурункали вақт танқислиги шароитида муайян билим фалсафани сиқиб чиқармайдими? Бундай саволлар мутлақо ўринлидир, лекин уларга жавобни ҳаётнинг ўзи беради, у ҳозирги замон одами олдига кўп сонли, шу жумладан илгари ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, бутунлай янги фалсафий муаммоларни қўяди. Жаҳон ҳамжамияти III минг йилликнинг бошланишини ўз бирлигини, биосфера ҳолати ва Ерда ҳаётнинг давом этиши учун ўз жавобгарлигини тобора теранроқ англаган ҳолда қарши олди. Айни шу сабабли инсоннинг баркамол ривожланиши, одамлар, халқлар ўртасида, шунингдек жамият ва табиат ўртасида инсоний, яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш масалалари азалий фалсафий мавзулар билан бир қаторда фалсафий тадқиқотларда биринчи ўринга чиқмоқда. Шу муносабат билан файласуфлар аввало Ер юзида таълимнинг ҳолати ва ривожланиш даражасидан қаттиқ ташвишда эканликларини билдирмоқдалар. Кўпгина файласуфлар фикрига кўра, ҳозирги муаммоларнинг аксарияти замирида айнан қониқарсиз таълим ва лозим даражадаги тарбиянинг йўқлиги ётади. Бу муаммоларни ечишда фалсафа ҳам ўз ролини ўйнаши лозим. Фалсафа дунёни англаш усули сифатида. Бугунги кунда нафақат айрим халқлар, балки бутун жаҳон ҳамжамияти фалсафага ва ўзини, ўзининг ҳаётдаги ўрни ва вазифасини фалсафий англаб етишга айниқса муҳтождир. Фалсафа реал ҳаёт билан узвий боғлиқ ва доим инсон борлиғининг энг муҳим муаммоларини англаб етишга қараб мўлжал олади. Шу сабабли ҳозирги даврнинг муҳим муаммоси – глобаллашув ва уни фалсафадаги бутунлай янги мавзу сифатида фалсафий англаб етиш муҳим аҳамиятга эга. Фалсафа предмети ва муаммоларини муҳокама қилишда алоҳида диққатга лойиқ бўлган бошқа бир мавзу инсонни шахс сифатида тарбиялаш ва камол топтиришда фалсафанинг роли ва аҳамиятидир. Ҳозирги замон файласуфлари бундай муаммоларни ечиш устида ишни давом эттирар эканлар, «Фалсафа нима? У кимга ва нима учун керак?», «Фалсафанинг вазифаси нимадан иборат?», «Фалсафадан қандай, қайси ёшдан ва нима мақсадда таҳсил бериш лозим?» қабилидаги бир қарашда аллақачон ўз ечимини топган масалаларни яна кун тартибига қўймоқдалар. Бу ҳақда кўп ва атрофлича сўз юритилган жаҳон конгресслари дунёда фалсафа предметига, шунингдек у ижтимоий ривожланишга изчил таъсир кўрсатишга қодир ёки қодир эмаслигига, агар қодир бўлса, буни у қай тарзда амалга ошириши мумкинлигига нисбатан ягона ёндашув аввалгидек мавжуд эмаслигини тасдиқлайди. Фикрларнинг бундай ранг-баранглиги, юқорида қайд этиб ўтилганидек,
фалсафанинг ўзига хос хусусияти, яъни у фикрлар плюрализми, ҳар хил фикрлаш имконияти бор жойдагина мавжуд бўлиши мумкинлиги билан белгиланади. Хулосалар. Инсоният тарихида дастлаб мифологик дунёқараш шаклланган бўлиб, унда инсон атроф муҳит билан бирлашади ҳамда на табиат ва на ўз уруғидан ажралмаган ҳолда намоён бўлади. Диний дунёқарашга оламни бу дунё, у дунё ва ғайри табиий дунёга бўлиш хос. Диннинг асоси ғайритабиий кучларга ишонч билан йўғрилган. Фалсафа мифологик ва диний дунёқарашдан ўзининг атроф муҳитга танқидий муносабати асосидаги дунёқарашли функциясини бажаради, гносеологик ва онтологик категорияларга мурожаат қилиб мантиқий хулосалар чиқаради.Фалсафа назарий асосланган дунёқараш, умумий категориялар, инсоннинг оламга фаннинг табиат ва жамият ҳақидаги ютуқларига таянилган назарий муносабати. Фалсафанинг аҳамияти, унинг инсонни ўз - ўзини, оламни англашга, ижодий баркамолликка йўналтира олишидадир..


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling