tasvirij sanat togarak dasturi

Sana01.01.1970
Hajmi
#161598
Bog'liq
tasvirij sanat togarak dasturi




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ 
“БАРКАМОЛ АВЛОД” РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР
БАДИИЙ ИЖОДИЁТ МАРКАЗИ
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
“ТАСВИРИЙ САНЪАТ” ТЎГАРАК
ДАСТУРИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ-2015 



Муаллиф:
Ў.Расулов – “Баркамол авлод” Республика болалар 
бадиий ижодиёт маркази тўгарак раҳбари 
Тақризчилар:
Р.Шоабдурасулова-Республика рассомчилик коллежи 
кафедра мудири 
Н.Шомансурова - “Баркамол авлод” Республика болалар 
бадиий ижодиёт маркази директор ўринбосари 
Ушбу тўгарак ўқув дастури “Баркамол авлод” Республика болалар 
бадиий ижодиёт маркази Услубий кенгашининг 2015 йил 28 августдаги
3-сонли Услубий кенгаш йиғилиш қарори билан тасдиқланган.



 “ТАСВИРИЙ САНЪАТ” ТЎГАРАК ДАСТУРИ 
 
КИРИШ. 
 
Ёш авлодга бадиий таълим-тарбия беришда тасвирий санъат муҳим
аҳамиятга эгадир. Теварак-атроф, борлиқни эстетик жиҳатдан идрок этиш ва 
ўрганишда тасвирий санъат турларининг (қаламтасвир, рангтасвир
композиция, графика, ҳайкалтарошлик, халқ миллий амалий санъати ва ҳ.к) 
моҳияти каттадир. Тасвирий санъатнинг бу турлари бўйича тўгарак 
аъзоларига чуқурроқ билим бериш жараёни эса мактабдан ташқари таълим 
муассасаларида амалга оширилади ва ўз навбатида уларга нафосат тарбияси 
бериш 
муаммосининг 
муваффақиятли 
ҳал 
этилишида 
савияли 
мутахассисларнинг етарли бўлиши талаб этилади. 
Тўгарак фаолиятиининг асосий мақсади - тўгарак аъзоларининг 
тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг ички оламини, 
дунёқарашларини, орзуларини қоғозда акс эттиришга ўргатишдан иборат.
“Тасвирий санъат” тўгарагига 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар 
жалб қилинади. 
Ушбу тўгарак ўқув дастурида кўрсатилган ўқув режалар ҳудуднинг ва 
тўгаракларга жалб қилинган болаларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан 
ҳолда тўгарак раҳбарлари томонидан 25 фоизгача ўзгартиришлар 
киритилиши мумкин. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling