1-мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#162528
Bog'liq
1-мавзу


ФАН: Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларнинг назарий концептуал масалалари
1-мавзу. Ўзбекистоннинг мустақилликка киришиш даври, истиқлолга эришишининг сермашаққат йўли ва таҳликали даври
МАЪРУЗАЧИ: с.ф.д., профессор МУМИНОВ АЛИШЕР ГАФФАРОВИЧ
Режа:

  1. Истиқлол арафаси ва Ўзбекистон мустақилликка эришиш йўлига ўтиши.

  2. Демократик давлат қуришнинг турли назариялари ва моделлари. Ўзбекистонда демократик тараққиёт йўлини танлашда жаҳон тажрибасининг чуқур ўрганилиши

  3. Мамлакатни ислоҳ этиш стратегияси асосларини ишлаб чиқиш, миллий давлатчилик ва барқарор тараққиёт пойдеворини барпо этиш йўлидаги дастлабки қадамлар.

Башарият тарихи шундан далолат берадики, ҳар бир халқ фақат эркин ва озод бўлган тақдирдагина, ўз ҳаёти ва келажагини мустақил барпо этиш ҳуқуқига эга бўлади. “Ҳақ берилмас, ҳақ олинур!” деб миллат озодлиги йўлида жонини фидо қилган улуғ аждодларимизнинг буюк мақсади ҳам шу эди.


Халқимизнинг беқиёс жасорати ва матонати билан Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги ана шу асрий орзумизни амалда таъминлаган оламшумул воқеадир.
Биз қандай таҳликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, қандай ютуқ ва натижаларга эришган бўлмайлик, мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда.
Ҳap қандай давлат бopки, юкcaк дapaжaдaги тараққиётгa эpишиш, pивoжлaнгaн дaвлaтлap қаторидa мyнocиб ўpингa эгa бўлиш, ўз фуқаролapи yчyн фapoвoн тypмyш тapзини яpaтиш мақсадидa мyaйян ислоҳотлapни aмaлгa oшиpaди. Давлатнинг энг муҳим функцияларидан бири ҳам айнан ислоҳотчилик функциясидир. Ислоҳотлap мaзмyн-мoҳиятигa кўpa бир қанча турлapгa бўлинaди. Улap жyмлacигa иқтисодий, ижтимoий, cиёcий, мaънaвий, мaдaний вa ҳ.қ coҳaлapдaги ислоҳотлapни киpитиш мyмкин.
Ватанимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган мураккаб йўлига яна бир бор назар ташлаш, шу йиллар ичида амалга оширилган ишлар, улкан ютуқларга эришишда қандай мураккаб жараёнлардан ўтилганлиги ҳақидаги маълумотларни аҳолига, жумладан ёшларга етказиш ниҳоятда муҳимдир.
Бу борада собиқ иттифоқ парокандаликка юз тутганда Ўзбекистонда юзага келган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазиятни эслаш мақсадга мувофиқдир
Советлар даврида Республиканинг ортда қолиб кетишига асосий сабаблардан бири унинг хом ашё етказиб берувчи ўлкага айланиб қолганлиги ва пахта якка ҳокимлигидир.1930 йиллардан бошлаб шўролар пахта мустақиллигига эришиш мақсадида Ўзбекистонни пахтага ихтисослаштириш сиёсати натижасида республика иқтисодиёти бирёқлама ривожланиб, Иттифоқнинг хом ашё базасига айланиб қолди. Натижада Ўзбекистон энг оддий саноат маҳсулотларига бўлган ўз эҳтиёжининг ярмини ҳам қондиришга қодир эмас. Бир қанча вилоят ва районларда экин майдонлари нисбатида пахтазорлар 75-80 фоизни ташкил қилди
1980 йилларда Ўзбекистон Иттифоқда етиштириладиган пахтанинг 70 фоизини тайёрлашига қарамасдан,етиштирилган жами пахта толасининг атиги 7 фоизи ўзимизда қайта ишланар эди. Бу кўрсаткич бугунги кунда 44 фоизни ташкил этмоқда.
Пахта етиштиришда меҳнатнинг 84 фоизи Ўзбекистон зиммасига тушган, уни дастлабки қайта ишлашдан тушадиган даромаднинг атиги 16 фоизи республикага теккан.
Мустақилликка қадар саноатда тайёр маҳсулотнинг улуши бор-йўғи 50 фоизни ташкил этарди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 80 фоиздан кўпроғи мутлақо қайта ишланмасдан республика ташқарисига чиқарилган. Республикадан олиб кетилаётган маҳсулотнинг учдан икки қисми хом ашё, материаллар ва чала тайёр маҳсулотлар бўлиб, Республикага келтирилаётган товарларнинг 60 фоизи эса машиналар, асбоб-ускуналар, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларидир.
Ўзбекистон ғалла ва ун маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжнинг 80 фоиздан ортиғи четдан келтирилган маҳсулотлар ҳисобидан қопланар эди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида республикамизда халқ истеъмоли молларининг 60-70 фоизи четдан олиб келинар эди. Ўша йиллари мамлакат импорти таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 73,8 фоизни ташкил этар эди.
Республика барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича Иттифоқдаги ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлиб, мамлакатда охирги ўринлардан бирида эди. Ўзбекистон киши бошига ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда 12-ўринда, аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш бўйича эса кўрсаткич Иттифоқдаги ўртача даражадан икки ҳисса паст эди.
Ўзбекистон аҳолиси ўрта ҳисобда гўшт маҳсулотларини, сут ва сут маҳсулотларини, тухумни, мамлакат аҳолисига нисбатан икки баробар кам истеъмол қилган.
Масалан, Ўзбекистонда гўшт истеъмол қилиш ҳар бир одамга ўртача 29 килограммдан тўғри келса, бу кўрсаткич РСФСР да 71 кг ни, Украинада 67 кг ни, қўшни Қозоғистонда 63 кг ни ташкил этган.
Ўзбекистон болалар ўлими бўйича Иттифоқда биринчи ўринда турган.Бу ерда 1980 йилларда ҳар минг боладан 31 таси бир ёшга етмасдан нобуд бўлган, бу кўрсаткич Украинада 17 тани, Белоруссияда 18 тани, Литвада 19 тани, Латвия ва Эстонияда 17 тани ташкил этган.
1990 йилда давлат бюджети ҳаражатларининг атиги 31 фоизи ижтимоий соҳаларни молиялаштиришга йўналтирилган. 1992 йилда маданий-ижтимоий тадбирлар учун давлат бюджетининг 35,43 фоизи сарфланган, бу рақам 1993 йилда 37,79 фоиз, 1994 йилда 43,03 фоиз, 1995 йилда 45,29 фоизни, 2008 йилда эса 50 фоиздан ошиқни ташкил этган. 2016 йил бюджетида ижтимоий соҳага қарийб 60 фоиз маблағлар йўналтирилди. Унинг 34 фоизи таълим, 15 фоизи соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилган.
Шуни ҳам назарда тутиш зарурки, Мустақилликка эришган пайтда юртимизда ўта қалтис ижтимоий вазият вужудга келган эди. Аҳолининг ўсиш суръатлари ўртача собиқ иттифоқ кўрсаткичдан 3 баробар юқори эди. Бунинг устига, меҳнат ресурслари аҳолининг ўртача ўсиш кўрсаткичидан 2 баробар тез ўсаётганди. Охир-оқибатда ишсизлик даражаси ортиб, аҳоли даромадлари кескин тушиб бормокда эди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Республикадаги аҳолининг социал аҳволи, уларни социал таъминоти ва ижтимоий ҳимоя қилиш мутлақо қониқарсиз эди.
Соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача болалар муассасалари жуда оғир аҳволга тушиб қолган, мактаб ва касалхоналарнинг 60 фоизи нобоп биноларда жойлаштирилган, Республикада 1700 та мактаб вайрон ҳолда, қурилаётган мактаблар сони эса аҳолининг кўпайиш суръатини аранг қондирарди. Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича мамлакат энг охирги поғоналардан бирида эди. Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборат эдики, Собиқ Иттифоқ даврида маълум қадриятларга эга бўлган кишиларнинг муайян ижтимоий онги шаклланганлигини ҳам эътиборга олмаслик мумкин эмас эди.Собиқ Иттифоқ даврида хусусий мулкни йўқотиш ғояси амалиётга татбиқ этилди.
80-йилларнинг ўрталарида турли оломончилик митинглари, баъзи норасмий ташкилотларнинг бош кўтариши оқибатида узоқ тоталитар даврда тўпланиб қолган муаммолар “қайта қуриш” даврида пайдо бўлган муаммолар билан қўшилиб, ижтимоий-сиёсий бўхронларнинг аломатлари очиқдан-очиқ кўрина бошлади.1989-1990 йилларда Фарғона вилояти, Паркент туманида ва Андижон шаҳрида миллатлараро можоролар ва тўқнашувлар бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган можоролар ва тўқнашувлар сабаблари йиллар давомида ичида тўпланиб қолган ижтимоий муаммолар, иқтисодий тушкунлик, маънавий беқарорлик, шунингдек, узоқ йиллар якка ҳокимлик бир мафкура остида,қуллик руҳияти остида яшаган одамларнинг оломончилик ҳаракати билан ўзининг ҳис-туйғуларини қондиришга интилиши каби омиллар эди. Ўзбекистонда рўй берган воқеалар 1989-1990йиллар давомида Иттифоқдаги барча марказий нашрлар-журналлар ва газеталарда босилди. Телевединие ва радиода махсус кўрсатув ва эшиттиришлар берилди. Уларнинг барчаси бир ғояни илгари сурар эди:Ўзбекистонда чуқур инқирозлар бошланган; халқнинг кайфияти тушиб кетган; республикада коррупция авжига чиққан; русийзабон халқ Ўзбекистонни ташлаб чиқиб кетмоқда; миллатчилик ва миллатлараро зиддиятлар кучайган; марказнинг ёрдамисиз бу ердаги муаммоларни ҳал этиш мумкин эмас ва ҳаказо. Албатта, бундай хатти-ҳаракатларнинг мақсади аниқ эди. Ўз мустақиллигига интилаётган Ўзбекистонни йўлдан қайтариш.
1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Кенгашининг иккинчи сессияси бир овоздан “Мустақиллик Декларацияси”ни қабул қилди. Бошқача айтганда, республика қонунлари Иттифоқ қонунларидан устуворлиги тамойили қарор топди. Эътиборли томони шундаки, Ўзбекистондаги ана шу тарихий воқеалардан кейингина, яъни 1990 йилнинг охирига келиб Литва, Латвия, Эстония, Грузия, Озарбайжон республикалари Иттифоқ таркибидан чиқиб кетишга доир ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилдилар. 1991 йилнинг 31 августида чиқарилган Ўзбекистон Олий Кенгашининг сессиясида депутатлар бир овоздан Президент илгари сурган мустақиллик ғояларини қўллаб-қувватладилар. Натижада, сессияда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Қонун қабул қилинди. Қонунда 1 сентабрь Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни деб белгиланди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling