III. Хотин-қизлар ўринбосар тезис

Sana01.01.1970
Hajmi
#163574
Bog'liq
III. Хотин-қизлар ўринбосар тезис


МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТУМАН (ШАҲАР)ЛАР МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЛИМЛАРИ ҲАМДА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ ХОДИМЛАРИ
УЧУН ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎҚУВ СЕМИНАРЛАР БЎЙИЧА
ТЕЗИСЛАР ТЎПЛАМИ


Т О Ш К Е Н Т – 2020


III. ТУМАН (ШАҲАР)ЛАР МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЛИМЛАРИ МУТАХАССИСЛАРИ ВА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ ОИЛА, ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРЛАРИ ҲАМДА ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАР УЧУН


Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этиш ҳақидаги ПФ-5938-сонли Фармони ва ПҚ-4602-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда уларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда оила ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлар ва мутахассисларнинг ўрни


Ёритиладиган масалалар: “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимнинг мазмун-моҳияти, йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари, маҳалла тизими зиммасига юклатилган вазифалар, уларнинг самарали ижросини таъминлашда оила ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлар ва мутахассислар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар.
Фармонда белгиланган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар, фуқаролар йиғинлари тузилмасидаги ўзгаришлар, жамоатчилик тузилмалари бўйича янгиликлар ва уларни жорий этиш механизмлари.

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кўп қиррали, шиддатли ислоҳотлар маҳаллаларни янада ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлашни тақозо этмоқда. Чунки ҳозирги янгиланишлар даврида маҳалла жамият учун ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши лозим. Шу сабабли Давлатимиз Раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мутлақо янги тизимни – “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш зарурлигини илгари сурган эди.


Обод ва хавфсиз маҳалла” деганда нима тушунилади? Президентимиз 2020 йилнинг 12 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида:
1) Обод маҳалла деганда, кўз олдимизга аввало фаровон оилалар, қадриятлар бешиги бўлган маҳаллада ўсиб-улғаётган маънавий ва жисмоний баркамол ёшлар, кўркам қишлоқларимиз, замонавий ва файзли маҳаллаларимиз келишини;

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling