Эл – она тимсоли, она – эл рамзи

Sana01.01.1970
Hajmi
#164104
Bog'liq
Эл – она тимсоли, она – эл рамзи



Эл – она тимсоли, она – эл рамзи
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Қўлига қалам тутган шоир ёки адиб йўқки, бу улуғ зотни васф этмаган бўлсин. Негаки,
она мурғак гўдакни, “Тол бешикка таяниб, тол уйқудан уйғониб…”, минг бир
машаққат билан ўстиради; бор меҳрини бериб тарбия қилади. Фарзанди вужудига
кирган тикан она қалбида оғриқ беради. Жигарбанди ногоҳ қоқилса, кўнгли қалқиб
кетади. Қисмат тақозоси билан боласи узоқроқда яшаса, кўзлари йўлда, қўллари дуода
бўлади: “Оллоҳим, нуридийдамни ўз паноҳингда асра! Жигарбандимнинг иқболини
баланд қил!” Она олдидаги қарздорлик туйғуси уни муносиб даражада қадрлашга,
эъзозлашга ундайди. Ижод аҳлида эса, бу туйғу юз чандон зиёдроқ бўлиши табиий.
Ўзбекистон халқ шоири Миртемир шеърияти бунинг ёрқин мисолидир.
“Сени, болалигим…” шеърида мана бундай ёзади:
Она чиройида барқ урган зиё
Фарзанд яноғида бўлади пайдо.
Сени, болалигим, мен кўрдим боя
Баҳор дийдорида равшан – ҳувайдо.
“Она ер”, деган нақл бор. Табиийки, бу нақлда элимизнинг образли тафаккури
мужассам. Уруғнинг гуркираб ўсиши, ҳосил бериши ер сифатига боғлиқ бўлгани
сингари фарзанд камолини кўп жиҳатдан онанинг маънан баркамоллиги, руҳан
етуклиги даражаси белгилайди. Негаки, гўдак она вужудида шаклланади, она сутидан
озиқланади. Дастлабки икки мисрада шоир худди шу теран ҳақиқатни ҳеч бир шоирни
такрорламаган ҳолда образли тасвирлашга эришган. “Она чиройида барқ урган зиё
Фарзанд яноғида бўлади пайдо” – бу сатрларда ана шу ҳикмат, ҳаётнинг чуқур
фалсафаси талқин этилган. “Сени, болалигим, мен кўрдим боя Баҳор дийдорида
равшан – ҳувайдо” сатрлари орқали шоир Онани баҳорга ташбеҳ этади. Ана шу тўрт
мисрада шоир Она – фарзанд – баҳор – болалик тушунчалари орасидаги узвий
боғлиқликни бетакрор бадиият орқали ифодалайди.


Эл – она тимсоли, она – эл рамзи
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
 
Эрта тонг салқини, қуёш кулгуси,
Шафақ латофати, булоқ дийдори,
Оналарнинг меҳри, падар суйгиси,
Ҳаёт малоҳати – жилванг диёри!
Бу мисраларда оналар меҳри қуёш кулгусига, шафақ латофатига қиёсланади. Ҳаёт
малоҳати оналар меҳри ва падар суйгисида экани ҳақидаги бадиий умумлашмага
келинади. Умуман, “Сени, болалигим…” шеъри Она образининг ўзига хос тасвири
билан алоҳида ажралиб туради.
“Холтош” шеърида шоир онаси қадрига етмаган, хизматини қилиб, дуосини олиш
ўрнига кўп азият етказган Холтош образи воситасида муштипар она кечинмаларини,
кўнгил изтиробларини, руҳий титроқларини бетакрор талқин этишга эришган:
Кони ташвиш-ку бу тилсиз чақалоқ,
Эҳ, шўрлик она.
Кечалари шундоқ ўтгандир уйғоқ,
Зору парвона…
Ижодкор бу сатрларда “кони ташвиш бўлган тилсиз чақалоқ”ни вояга етказиш
илинжида зору парвона бўлиб, кечаларни бедор ўтказган мунис она образини


Эл – она тимсоли, она – эл рамзи
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
таъсирчан ифодалайди. Чақалоқни ювиш, тараш, тунни тонгга улаб бешик тебратиш,
ўзи сўлғин чарчоқ ҳолда бўлишига қарамай, бешикка беун кулиб қараш – боласига
жону дилини бағишлаган муштипар она руҳиятини шоир ана шундай бадиий деталлар
орқали тасвирлайди. Бу мисраларда тинимсиз йиғлаётган чақалоқ, тебранаётган
бешик, ана шу бешикка таяниб, тунни бедор ўтказаётган она тимсоли ўқувчи кўз
ўнгида яққол намоён бўлади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling