25-30-savollar

Sana01.01.1970
Hajmi
#164325
Bog'liq
25-30-savollar


25. Сийдик хосил булиш жараёни. Сийдик хосил булиши бирин кетин келувчи учта жараённи уз ичига олади.
1 .Коптокчалардаги филтрация (ултрафилтрация), буйрак коптокчаларида қон плазмасидан сув ва паст молекулали моддаларни каналчаларга утиши- бирламчи сийдикни хосил булиши. 2.Каналчалардаги реабсорбция. Бирламчи сийдикдан сув ва филтратдаги организм учта зарур булган моддаларни конга кайта сурилиши. З.Каналчалардаги секреция- органик моддалар ва ионларни қондан каналчалар бушлигига секретор йул билан утказилиши

26. Нефрон. Нефрон буйракларнинг морфо-функционал бирлиги булиб хисобланади. Бу ерда сийдик хосил булади. Инсонни хар бир буйрагида уртача 1 - 1,3 млн нефрон булади. Нефрон мураккаб тузилишга эга булиб, бир неча узаро туташган иудсмлардан иборат. У капиллярлар турини тутган малпигий коптокчасидан бошланади. Коптокча ташци томондан икки цаватли Шумляский-Баумен капсуласи билан қопланган (расм-атласдан). Капсуланинг ички қавати эпителиал ҳужайралардан иборат. Таищи кавати эса кубсимон эпителиал ҳужайралар билан цогшанган базал мембранадан иборат. Ташқи ва ички қаватлар оралигида бушлиқ булиб, нефроннинг проксимал қисми бушлигига туташган. Нефроннинг бу сегментини ичидан қоплаган куплаб микроворсинкалар бор. Проксимал қисм бурама, сунгра тугри қимлардан иборат. Проксимал сегментнинг давоми - Генле ковузлогининг ингичка пастка тушувчи 1қисмига туташ ган булиб, эпителиал ҳужайралардан иборат. Пастга туш увчи қисми буйракнинг магиз моддасига утиб 180 0 га бурилиб, йугон юкорига кутарилувчи қисм сифатида давом этади. Генле қовузлогини давоми дистал бурама найчага давом этиб, буйракнинг пустлок моддасида йигувчи найчаларга уланади. Йигувчи найчалар пустлоқ моддадан магиз моддага утиб, чицарув йулларига қушилади ва буйрак жомчаларига очилади. Буйрак жомчалари эса сийдик йулларига улашиб, сийдик пуфагида тугалланади.


27. Коптокчалардаги филтрация. Буйракларда сийдик хосил булиши буйрак коптокчаларида қон плазмасидаги сув ва паст молекулали моддаларни каналча бушлиғига сизиб утишидан иборат. Суюқлик қон томирлар бушлигидан коптокчалар бушлигига коптокчалар девори орқали сизиб утади. Филтрловчи мембрана уч каватдан: капиллярлар эндотелийси, базал мембрана, висцерал эндотелий ёки падоцитлардан иборат. Капиллярлар эндотелийсида 50-100 нм диаметирли тешикчалар мавжуд. Иирик молекулали оқсиллар бу тешикчалар сохасида химоя каватларини хосил қилиб, глобулинлар ва албуминларни утказмайди. Тешикчалар орқали шаклли элементлар ва оксилларни утиши чегараланган, аммо қон плазмасида эриган паст молекулали моддалар эркин ута олади. Кейинги кават базал мембрана булиб, филтрланувчи моддаларни асосий қалқони хисобланади. Уларнинг тешикчалари катталиги 3,4нм га тенг. Тешикчалар молекулаларни катталиги, шакли ва қутбига қараб утишини чегаралайди. Тешикчалар ички юзаси манфий зарядланган булиб, манфий зарядли моддаларни, жумладан, оксилларни утказмайди. Подоцитлар, моддаларни филтрловчи учинчи каватни ташкил цилиб, уни оёқчалари базал мембранага тегиб туради. Подоцит оёқчалари орасидан филтрланувчи суюқлик утади. Бу тешикчалар албумин ва бошқа юқори молекулали моддаларни утказмайди. Куп каватли филтр қон оқсилларини утказмайди ва оқсилсиз бирламчи сийдик хосил қилади.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling