10-мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#165507
Bog'liq
10-мавзу


10-мавзу.1.3.1. Mashina va mexanizmlarni loyihalashda qo’yilgan talablar
1 Қурилиш машиналарига қўйиладиган талаблар
Машиналар тузилиши вазифаси буйича казиш, бузиш текислаш, ажратиш ва бошка шу каби иш жараёнларига энг мувофик тарзда жавоб берадиган булиши керак. Машинага куйиладиган талаблар даражаси ва уларни сифат жихатидан бахоси фан-техника тараккиётига боглик. Машина яратишда ва уни янгилашда конструктив, технологик, фойдаланиш талабларига, шунингдек, иктисодий ва ижтимоий талабларга риоя килиниши керакки, уларни бажарилиши машинанинг юкори сифатли булишини (иш унумдорлиги, ишончлилиги, узокка чидаши эргономика ва бошкалар) таҳминланиши зарур.
Конструктив талаблар – шундан иборатки, машина муайян иш шароитларида маҳлум вазифаларни бажара олиши, хозирги стандартларнинг курсаткичларига жавоб бериши, республикамизда ва чет элларда ишлаб чикарилган машиналарнинг энг яхши намуналари каторида туриши, унумли ишлаши, мустахкам булиши ва ишончли ишлаши керак.
Технологик талаблар – деталлар, йигиш бирликлари ва умуман машинани таёрлаш оддий, кулай ва арзонга тушишини кузда тутади. Машинанинг тузилиши уни тайрлашда ва йигишда илгор технологиядан фойдаланиш имкониятини бериш керак.
Фойдаланиш талаблари - шундан иборатки, машинадан фойдаланиш жараёнида унга техникавий хизмат курсатишда ва йигиш бирликлари, агрегатлар хамда деталларни алмаштиришда кийинчиликлар булмаслиги кузда тутилади.
Иқтисодий талаблар – машинанинг нархини ва ундан фойдаланишда кетадиган харажатларни иложи борича камайтириш. Машина режаланган иктисодий самарани беришни, уни яратишга ва жорий этишга кетган харажатларнинг тез копланишини таҳминлаши керак.
Ижтимоий талаблар – хавфсиз ишлашни ва хизмат курсатаётган ходимларнинг кулай ишлашини таҳминлаш, ишловчиларни титрашдан, чангдан шовкиндан, хароратдан ва бошка зарарли таҳсирлардан химоя килиш, бошкариш ва назорат улчов асбобларининг кулай жойлаштирилиши, атрофни яхши кузатишни ва кам чарчашни таҳминлаш.
Қурилишдаги ишларни юқори даражада механизациялаш ва қўл меҳнатини камайтиришдан иборат. Иш унумдорлиги қурилиш машиналарининг асосий кўрсаткичи бўлиб, бажарилган ишнинг хажми вақтга нисбати билан аниқланади.
Шунинг учун ҳам иш унумдорлигини ошириш, бажарилган ишнинг сифатини яхшилаш, таннархини камайтириш қурилиш машиналарига қўйиладиган асосий талаблардан ҳисобланади. Машиналарнинг иш унумдорлигини ошириш учун биринчи навбатда, иш вақтида двигатель қувватидан тўлиқ фойдаланиш, механизмларнинг ишончлилигини ошириш ва универсаллаштириш ҳамда автоматлаштириш, фойдали иш коэффициентини ошириш ва шу кабилар талаб қилинади.
Машиналарни бир ердан иккинчи ерга кўчириш қулай бўлиши ҳам уларни иш унумдорлигига сезиларли таъсир кўрсатади.
Ҳар қандай машина иш жараёнида меҳнат муҳофазаси қоидаларига тўлиқ жавоб бериши керак. Улардаги тўхтатиш ва сигнал қурилмалари юқори даражада сифатли бўлиши, ағдарилишга ва сурилишига қарши устиворлиги таoминланганлиги талаб қилинади.
Машинада иш бажарувчи-оператор иш бажариладиган майдонни ва ён–атрофини кузатиш имкониятига эга бўлиши керак. Машина конструкцияси гигиеник талабларга тўлиқ жавоб бериб, операторни толиқтирмайдиган, бошқариш қисмлари эса қулай жойлашган бўлиши керак.
Машина кабиналари герметик берк бўлиб, чанг ва шовқиндан сақланган, ундаги заҳарли газлар миқдори, шовқин ва тебраниш рухсат этилган даражада бўлиши таoминланади. Шовқин ва тебранишлар миқдорий чегаралари махсус хужжатлар орқали қонунлаштирилган бўлиши керак.
Қурилиш машиналари бажарадиган ишнинг тури, вазифаси, иш жараёнининг характери ва технолгияси, иш тартиби, юритмасининг тури, қуввати (иш унумдорлиги), юриш қисми, универсаллиги, бошқариш системасининг турига қараб тавсифланади
Вазифасига кўра қурилиш машиналари қуйидаги гурухларга бўлинади: транспорт, ташиш, юклаш тушириш, юк кўтариш машиналари; ер қазиш машиналари, устун қозиқ қоқиш машиналари, тош материалларини қайта ишлаш машиналари; бетон ва қоришмалар гуруҳ машиналар гуруҳчаларга бўлинади (масалан юк кўтариш машиналари тўрта гурухчадан иборат: домкратлар, чиғирлар, кўтаргичлар, кранлар).Ҳар қайси тур машина тур ўлчамларга (моделларга) эга бўлиб, улар тузилиши бўйича бир хил лекин (сиғими, чўмичи, юк кўтариши,ўлчамлари ва массаси билан ) билан бир биридан фарқ қилади.
Битта тур ўлчамдаги машиналар ишлаб чиқаришда стандарт деталлар ва бир хиллаштирилган йиғиш бирликларидан кенг фойдаланилади.
Ишлаш тартиби (принципи) бўйича даврий (циклик) ишлайдиган ва узлуксиз ишлайдиган машиналар бўлади. Даврий ишлайдиган машиналар навбат билан келадиган айнан бир хил иш ва салт операцияларини даврий равишда кўп марта такрорлайди ва цикл охирида маҳсулот беради ( қурилиш кранлари, бир чўмичли экскаваторлар, бульдозерлар,скреперлар ва бошқалар). Узлуксиз ишлайдиган машиналар маҳсулотни узлуксиз бериб ва ташиб туради (конвейерлар, кўп чўмичли экскаторлар,ва юклагичлар,аралашма ташишда ишлатилапдиган насослар ва бошқалар).
Куч жихозларининг тури бўйича ички ёнув двигателидан ҳаракатга келувчи электрик, гидравлик ва пневматик двигателлардан машиналар бўлади.
Кўпгина қурилиш машиналарида аралаш юритма мавжуд бўлади, масалан, электрик - дизель, гидравлик - дизель, пневматик - дизель, электрик - гидравлик, электрик - пневматик дизеллар.
Қўзғалувчанлик даражаси бўйича стационар (муқим), кўтариб юриладиган ва кўчма машиналарга бўлинади. Кўчма машиналар кўп ҳоларда тиркаладиган ва ярим тиркамали бўлиши мумкин. Улар тракторлар, автомобиль ёки тягачларга тиркаб ишлатилади. Универсаллиги жиҳатидан кўп мақсадларга мўлжалланган универсал машиналар ва ихтисослаштирилган машиналарга бўлинади. Кўп мақсадда фойдаланиладиган машиналар алмашлаб туриладиган турли иш жиҳозлари, тез олиб қўйиладиган иш органлари тўплами ва турли - туман технологик операцияларни бажариш мосламалари билан жиҳозланади.( экскатор, бульдозер, кранлар, юклагичлар). Ихтисослаштирилган машиналар бир турдаги иш жихозига эга бўлиб битта технологик операцияни бажаришга мўлжалланган (бурғулаш машиналари, устун қоқиш машиналари,тош майдалаш машиналари). Юриш қисмининг турига кўра занжирли, пневматик, рельсда ҳаракатланувчи ва одимловчи бўлади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling