биохимя 14

Sana01.01.1970
Hajmi
#165614
Bog'liq
биохимя 14

М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факултети Биокимё ва молекуляр биология фанидан лаборатория машғулоти Мавзу: Моносахаридларга хос сифат рекциялари

Бажарди: Хамдамова Н.А.

1. α- нафтол ёки тимол билан борадиган реакция

  • Бу реакция углеводларга хос энг сезгир реакция ҳисобланади. Углеводлар сульфат кислота билан реакцияга киришиб, фурфурол ва 5-оксиметилфурфурол ҳосил қилади ва бу ҳосил булган бирикма α-нафтол ёки тимол билан қўшилади, бунда триарилметан хромогени ва охирида аса сульфат кислота билан оксидланган, бўялган хиноид бирикмаси ҳосил бўлади.

Реактивлар:

Ишнинг бажарилиши:

  • 2 та пробирка олиб, уларнинг ҳар бирига 2 мл дан глюкоза эритмасидан солинади ва 1-пробиркага 3-4 томчи тимолдан, иккинчисига эса шунча миқдорда α -нафтолдан солиб, яхшилаб чайқатилади. Шундан сўнг, ҳар иккала пробиркага констентрланган сульфат кислотадан 1-2 мл пробирка девори орқали қуйилади. Биринчи пробиркадаги суюқлик қизил рангга, 2-пробиркадаги суюқлик эса бинафша-қизил рангга киради. Бу ранг икки қатлам чегарасида яққол намоён бқлади.

2. Антрон билан борадиган реакция

  • Реакция давомида сульфат кислота углеводлар билан бирикиб, фурфурол, метилфурфурол ёки оксиметилфурфурол ҳосил қилади. Бу бирикмалар антрон билан коденсатланиб, яшил, ҳаворанг ёки кўк ранг беради.
  • Реактивлар:
  • а) 0,5% ли глюкоза,
  • б) 0,5% ли фруктоза,
  • в) Антрон реактиви.

Ишнинг бажарилиши:

  • Пробиркага глюкоза эритмасидан 4-5 томчи солинади ва унга 2 мл антрон реактивидан қўшилади. Пробирка яхшилаб чайқатилади ва 30 дақиқа хона ҳароратида қолдирилади. Шундан сўнг конденсациянинг маҳсулоти бўлган яшил ёки ҳаворанг бирикма ҳосил бўлади.

3. Фруктозага хос бўлган Селиванов реакцияси.

  • Фруктоза хлорид кислота билан қайнатилганда оксиметилфурфурол ҳосил бўлади ва бу бирикма резортсин билан олча рангли қизил ранг ҳосил қилади. Алдозалар билан реакция жуда секин боради, шунинг учун Селиванов реакциясини кетогексозалар учун хос бўлган реакция деб юритилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling