Turdaliyev Jasurbek.610-19 MT va A 26-labaratoriya

Sana01.01.1970
Hajmi
#166637
Bog'liq
Turdaliyev Jasurbek.610-19 MT va A 26-labaratoriya



Laboratoriya ishi - 26 
Mavzu : Ikkilik qidirish 
  
Ишдан мақсад: Ушбу лаборатория ишининг мақсади талабалар қандай 
иккилик қидириш усуллари, алгоритмлари мавжудлигини ва уларнинг 
самарадорликларини баҳолашни ўрганишлари керак. Шу асосда иккилик 
қидириш усулларини қиѐсий таҳлил қилишлари ва уларга оид дастурлар 
тузишни ўзлаштиришлари керак.
Қўйилган масала: Талабалар топшириқ вариантига мос қидирувни 
мукаммаллаштириш усуллари ѐрдамида масалани ечиш дастурини яратиш 
кўникмасига эга бўлишлари керак.
Иш тартиби:  
• Тажриба иши назарий маълумотларини ўрганиш;
• Берилган топшириқнинг алгоритмини ишлаб чиқиш;
• C++ дастурлаш муҳитида дастурни яратиш;
Натижаларни текшириш; Ҳисоботни тайѐрлаш ва 
топшириш.  
Маълумки, ахборот технологиялари жадал суратлар билан
ЭХМда маълумотларни қайта ишлашда қидирув асосий амаллардан 
бири бўлиб ҳисобланади. Унинг вазифаси берилган аргумент бўйича массив 
маълумотлари ичидан мазкур аргументга мос маълумотларни топишдан 
иборат.
Ихтиѐрий маълумотлар мажмуаси жадвал ѐки файл деб аталади. 
Ихтиѐрий маълумот (ѐки тузилма элементи) бошқа маълумотдан бирор бир 
белгиси орқали фарқ қилади. Мазкур белги калит деб аталади. Калит ноѐб 
бўлиши, яъни мазкур калитга эга маълумот жадвалда ягона бўлиши мумкин. 
Бундай ноѐб калитга бошланғич (биринчи) калит дейилади. Иккинчи калит 
бир жадвалда такрорлансада у орқали хам қидирувни амалга ошириш 
мумкин. Маълумотлар калитини бир жойга йиғиш (бошқа жадвалга) ѐки ѐзув 
сифатида ифодалаб битта майдонга калитларни ѐзиш мумкин. Агар калитлар 
маълумотлар жадвалидан ажратиб олиниб алоҳида файл сифатида сақланса, у 
ҳолда бундай калитлар ташқи калитлар дейилади. Акс ҳолда, яъни ѐзувнинг 
бир майдони сифатида жадвалда сақланса ички калит дейилади.
Калитни берилган аргумент билан мослигини аниқловчи алгоритмга 
берилган аргумент бўйича қидирув деб аталади. Қидирув алгоритми 
вазифаси керакли маълумотни жадвалда топиш ѐки йўқлиги аниқлашдан 
иборатдир. Агар керакли маълумот йўқ бўлса, у ҳолда иккита ишни амалга 
ошириш мумкин: 1. маълумот йўқлигини индикация (белгилаш) қилиш 2. 
жадвалга маълумотни қўйиш.


Фараз қилайлик, k – калитлар массиви. Ҳар бир k(i) учун r(i) – 
маълумот мавжуд. Key – қидирув аргументи. Унга rec - информацион ѐзув 
мос қўйилади. Жадвалдаги маълумотларнинг тузилмасига қараб қидирувни 
бир неча турлари мавжуд.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling