МТТ маълумот

Sana01.01.1970
Hajmi
#166690
Bog'liq
МТТ маълумот


Гулистонтуманимактабгачатаълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Гулистон туманида 19 та давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, 2019-2020 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан мактабгача таълим ташкилотларимиздан 1 та 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти 2019 йил инвестиция давлат дастури асосида, 7 та (11,12,15,17,19,21,23-сонли) мактабгача таълим ташкилотлари 2019-2020 йил Жорий таъмир давлат дастурига, 2 та (8,14-сонли) мактабгача таълим ташкилотлари 2019-2020 йил Обод қишлоқ давлат дастурига тушган. Жорий таъмир давлат дастурига тушган 7 та мактабгача таълим ташкилотлари учун жами 1 млрд 581.51 млн сўм маблағ имзоланган шундан 1084,4 млн сўм маблағ молиялаштирилган. Обод қишлоқ давлат дастурига тушган 2 мактабгача таълим ташкилотлари учун 2 млрд 659 млн сўм маблағ имзоланган. Хозирги кунда жорий таъмир давлат дастурига тушган ташкилотларда қурилиш ишлари якулланганиб, ташкилотлар ўз иш фаолиятларини бошлаган.
Тумандаги 19 та мактабгача таълим ташкилотларидан 9 таси кўмир ёқилғиси ҳамда 6 таси газ/кўмир ёқилғиси билан иситилади.
2019-2020-йиллар куз-қиш мавсумида мактабгача таълим ташкилотларининг иссиқлик тизимлари барқарор ишлашларини таъминлаш мақсадида туман мактабгача таълим ташкилотларига жами биринчи босқичда 210 тонна кўмир ёқилғиси олиб келинган бўлиб, шундан 170 тонна брикет ҳамда қолган 40 тоннаси БР русумли кўмир ёқилғисидир. Иккинчи босқичда жами 152 тонна “Караганда” русумли импорт кўмир ёқилғиси туман мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган.
Тумандаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида 4 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, кўмир ёқилғисида иситишга мўлжалланган. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 37 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Аммо иккинчи босқич кўмир ёқилғиси келгунига қадар тумандаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотидан 600 кг брикет русумли кўмир ёқилғиси далолатнома асосида ажратиб берилди. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 9 март кунига қадар сарфланди. Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилди.
Тумандаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида 3 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, газ/кўмир ёқилғисида иситишга мўлжалланган. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 32 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Аммо иккинчи босқич кўмир ёқилғиси келгунига қадар тумандаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотига 600 кг брикет русумли кўмир ёқилғиси далолатнома асосида ажратиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 13 март кунига қадар сарфланиши аниқланди.Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилиши режалаштирилди.
Тумандаги 3-сонли мактабгача таълим ташкилотида 3 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, кўмир ёқилғисида иситишга мўлжалланган. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 25 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 11 март кунига қадар сарфланиши аниқланди. Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилиши режалаштирилди.
Тумандаги 4-сонли мактабгача таълим ташкилотида 4 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, кўмир ёқилғисида иситишга мўлжалланган. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 37 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Аммо иккинчи босқич кўмир ёқилғиси келгунига қадар тумандаги9-сонли мактабгача таълим ташкилотига 2 тонна брикет русумли кўмир ёқилғиси далолатнома асосида ажратиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 10 март кунига қадар сарфланиши аниқланди. Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилиши режалаштирилди.
Тумандаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми даврида “Обод қишлоқ” дастури асосида таъмирланаётганлиги сабабли мазкур ташкилот иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Шу сабабли ушбу ташкилотга ажратилган кўмир ёқилғиси сарфланмади ҳамда тўлиқлигича сифатли сақланиб келинмоқда.
Тумандаги 9-сонли мактабгача таълим ташкилотида 5 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, аммо барча иситиш қозонлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги боис мазкур ташкилот қўлбола (буржавейка) печлари ёрдамида иситилади. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 22 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Аммо иккинчи босқич кўмир ёқилғиси келгунига қадар тумандаги 1-сонли ҳамда 4-сонли мактабгача таълим ташкилотларидан 2 тоннадан жами 4 тонна кўмир ёқилғиси далолатнома асосида ажратиб берилди. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кунгача етиши аниқланди.
Тумандаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида 2 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, қўшимча бир дона қўлбола (буржавейка) печи ёрдамида кўмир ёқилғисида иситишга мўлжалланган. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 25 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 12 март кунига қадар сарфланиши аниқланди. Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилиши режалаштирилди.
Тумандаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида 8 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, газ/кўмир ёқилғисида иситишга мўлжалланган. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 40 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кунгача етади ҳамда 35 кг ортиқча кўмир ёқилғиси қолиши аниқланди.
Тумандаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилотида марказлашган (модул печ) иситиш тизими мавжуд бўлиб, кўмир ёқилғисида иситишга мўлжалланган. Ушбу ташкилот 2019 йил Инвестиция давлат дастури асосида мукаммал таъмирланаётганлиги сабабли фақатгина 2 та қисқа гуруҳи фаолият кўрсатаётганлиги боис 2 та қўлбола (буржавейка) печларидан фойдалиб келмоқда. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 13 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Аммо иккинчи босқич кўмир ёқилғиси келгунига қадар тумандаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилотига 4 тонна брикет русумли кўмир ёқилғиси далолатнома асосида ажратиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кунгача етади ҳамда 1740 кг ортиқча кўмир ёқилғиси қолиши аниқланди.
Тумандаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми даврида “Обод қишлоқ” дастури асосида таъмирланаётганлиги сабабли мазкур ташкилот иш фаолиятини туман ҳокими ва туман ДСЭНМ томонидан берилган ҳулоса асосида бошқа биноларда олиб бормоқда. Ушбу биноларда иситиш тизими мавжуд бўлмаганлиги сабабли, қўлбола (буржавейка) печлари ёрдамида кўмир ёқилғисида иситилмоқда. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 15 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 11 март кунига қадар сарфланиши аниқланди. Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилиши режалаштирилди.
Тумандаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида иситиш тизими мавжуд бўлмаганлиги сабабли, ушбу ташкилот қўлбола (буржавейка) печи ёрдамида кўмир ёқилғисида иситилади. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 27 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 10 март кунига қадар сарфланиши аниқланди. Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилиши режалаштирилди.
Тумандаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 3 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, қўшимча филлиалида икки дона қўлбола (буржавейка) печи ёрдамида кўмир ёқилғисида иситилади. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 31 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 10 март кунига қадар сарфланиши аниқланди. Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилиши режалаштирилди.
Тумандаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилотида 2 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, кўмир ёқилғисида иситишга мўлжалланган. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 17 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Аммо иккинчи босқич кўмир ёқилғиси келгунига қадар тумандаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилотидан 4 тонна брикет русумли кўмир ёқилғиси далолатнома асосида ажратиб берилди. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 14 март кунига қадар сарфланди. Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилиши режалаштирилмоқда.
Тумандаги 19-сонли мактабгача таълим ташкилотида 5 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, аммо жорий таъмир асосида жорий йилнинг 15 январидан ушбу иситиш қозонларига кўмир ёқилғиси сарфлана бошлади. Мазкур кунга қадар ташкилот қўлбола (буржавейка) печи ёрдамида кўмир ёқилғисида иситилган. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 22 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 6 март кунига қадар сарфланиши аниқланди. Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилди.
Тумандаги 23-сонли мактабгача таълим ташкилотида 2 та иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, газ/кўмир ёқилғисида иситишга мўлжалланган. Мазкур ташкилотга 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 5 тонна “Караганда” импорт кўмир ёқилғиси етказиб берилган. Шунингдек қолган кўмир ёқилғиси жорий йилнинг 12 март кунига қадар сарфланиши аниқланди. Кунларнинг исиганлиги боис бошқа мактабгача таълим ташкилотларидан қўшимча кўмир ёқилғиси ажратилмади ҳамда далолатнома асосида иситиш қозонлари куз-қиш мавсуми тугатилиши белгиланган кундан эртароқ тугатилиши режалаштирилди.
Юқорида келтириб ўтилган маълумотлар асосида Гулистон тумани мактабгача таълим ташкилотларида жами 11775 кг қолдиқ кўмир ёқилғиси қолганлиги аниқланди.
Маълумотнома тайёрловчи: Д.Бойтураев
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling