Курс ишига услубий кўрсатма 2020

Sana01.01.1970
Hajmi
#168180
Bog'liq
Курс ишига услубий кўрсатма 2020


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАXСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
УМУМИЙ ФИЗИКА кафедраси

5140200-Физика, 5141500 – Биотиббиёт физикаси таълим йўналишлари учун


Физика ўқитиш методикаси фанидан курс
иши ёзиш бўйича

УСЛУБИЙ КЎРСАТМА


Тошкент -2020


Мазкур услубий кўрсатма 5140200 – Физика, 5141500 – Биотиббиёт физикаси бакалавриат таълим йўналишлари талабаларига Физика ўқитиш методикаси фанидан курс ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш учун услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланди.
Тузувчи: Бегматова Д.А. - педагогика фанлари номзоди, доцент.

Тақризчилар:


М.Карабаева - физика-математика фанлари номзоди, доцент
Х.Тожибоева - педагогика фанлари номзоди, Тошкент Давлат
Педагогика университети доценти.


Курс иши учун услубий кўрсатма “Умумий физика” кафедрасининг 2020 йил _____даги ____ - сонли мажлисида муҳокама этилган ва маъқулланган.
Кафедра мудири: ______________ Д.А.Бегматова
Курс иши учун услубий кўрсатма физика факультети Услубий кенгашининг 2020 йил ________даги ____ - сонли йиғилишида муҳокама қилиниб, тасдиққа тавсия этилган.
Факультет декани: ________________ Ғ.Б.Эшонқулов
КИРИШ


Амалдаги Давлат таълим стандарти ва ўқув режада Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетининг 5140200 – Физика, 5141500 – Биотиббиёт физикаси бакалавриат таълим йўналишлари талабалари “Физика ўқитиш методикаси” фанидан курс иши ёзишлари ва ҳимоя килишлари кўзда тутилган.
"Физикани ўқитиш методикаси" фанидан курс иши битирув малакавий иши бажаришларидан олдинги тайёрланиш босқичларидан бўлиб ҳисобланади.
Физикани ўкитиш методикасидан курс иши талабанинг биринчи тадкикот иши бўлиб, у Физика таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлашда муҳим ўрин тутади. У талабаларнинг билимларини чуқурлаштиради ва мустақил тадқиқот ишлари олиб бориш кўникмасини шакллантиради.
Курс ишлари ўз моҳиятига кўра фаннинг мазмунидан келиб чиқиб, аник бир муаммо билан изчил шуғулланишга ҳамда илмий, ўқув ва услубий адабиётларни мукаммал ўрганишга қаратилган бўлиши зарур. Бу Давлат таълим стандартларида кўзда тутилган кадрларни тайёрлашга имкон беради.
Физикани ўкитиш методикаси фанидан курс иши ёзишидан асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
- талаба мавзуга оид илмий ва ўкув адабиётларни хамда интернетдан олинган материалларни мукаммал ўрганиши, умумлаштириши ва уларни таҳлил қилиши ҳамда xулоса чиқариши;
- мустақил таълим олиш фаолиятини шакллантириши;
- тажрибалар ўтказиши (керак бўлса), олинган натижаларни кайта ишлаши, умумлаштириши ва xулоса чикариши;
- маълумотлар тўплаши, системалаштириши ва таҳлил қилиши;
- талабаларни битирув малакавий иши ҳамда бошқа илмий тадқиқот ишларини бажаришга тайёрлаб бориш назарда тутилган.


Курс ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш қуйидаги босқичлардан иборат:
- мавзу танлаш;
- мавзуга оид адабиётларни ва интернет материалларини топиш ва тартиблаштириш,
- курс иши режасини тузиш;
- тажрибалар ўтказиш (керак бўлса):
- курс иши режаси бўйича тўпланган материалларни тартиблаштириш;
- режа асосида курс ишини ёзиш ва текшириб чиқиш учун илмий раҳбарга топшириш;
- Илмий раҳбар томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, таклифларини эътиборга олган ҳолда курс ишини қайта кўриб чиқиш:
- Курс ишини қўйилган талабларга мос равишда расмийлаштириш;
- мавзу бўйича режалар асосида тақдимот тайёрлаш;
- Курс ишини ҳимоя қилиш.

Курс иши мавзусини танлаш


Курс иши мавзусини талаба томонидан тўғри танланиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир талаба курс иши мавзусини танлашда ўзининг қизиқишидан ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда танлайди. Бунда талаба тегишли кафедра профессор - ўқитувчилари маслаҳатларига таяниши мақсадга мувофиқдир. Курс иши мавзусини талаба кафедра томонидан тайёрланган курс иши мавзулар рўйҳати (1-илова) дан танлайди.
Ҳар бир талаба алоҳида мавзу бўйича курс иши бажариши тавсия этилади, яъни талабалар танлаган мавзулар бир xил бўлиб колмаслиги лозим. Талабанинг мавзу танлаш имконияти кенг бўлиши керак. Бунинг учун кафедра томонидан тайёрланган курс иши мавзулар рўйҳати курс иши ёзиши лозим бўлган талабалар сонига нисбатан камида икки баробар кўп бўлиши тавсия этилади.
Курс иши мавзулари рўйҳати ҳар йили кафедра томонидан янги ва долзарб муаммоларга бағишланган мавзулар билан янгиланиб туриши лозим, Курс иши мавзулар рўйҳати курс иши бажарилиши лозим бўлган семестр бошида талабаларга мавзуни танлаш учун берилиши керак.
Талабага ўзи ҳоҳлаган мавзуни танлаш имконияти берилади. Талаба курс иши мавзулар рўйҳатида бўлмаган, лекин Физикани ўкитиш методикаси курсининг муҳим муаммоларига бағишланган мавзуни таклиф килиши мумкин. Фақат бундай ҳолда у илмий раҳбари билан маслаҳатлашиб олиши керак.

Адабиётлар билан ишлаш


Курс ишини бажаришда талаба дарслик, ўкув кўлланма, илмий журналлар, меъёрий ҳужжатлар ва интернет сайтлари билан танишиши тавсия этилади. Талаба баринчи навбатда Президентимизнинг таълим соҳасига оид асарларини ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганиб чиқиши зарур.
Талаба курс ишини бажариш жараёнида зарур бўлган дарслик, ўқув қўлланма, илмий журналлар. меъёрий ҳужжатлар билан М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кутубxоналарида, А.Навоий номидаги давлат кутубxонаси ва интернет сайтларида танишиши мумкин.
Талаба курс иши мавзуси бўйича адабиётлар билан танишиб бўлгач. уларни жамлаши ва батафсил ўрганишни бошлаши тавсия этилади. Адабиётларни ўрганиб чиққандан сўнг курс иши режасини тузиши мақсадга мувофиқдир.
Курс ишини ёзишда талаба мавзуга оид адабиётларни яна ҳам чуқурроқ ўрганиб чиқиши, адабиётлардаги курс иши мавзусига оид маълумотларни тўплаш, таққослаш ва таҳлил қилиши керак. Натижасида талабада умумий карашлар шаклланади ва адабиётлардаги маълумотларни таҳлил қилиш имкониятига эга бўлади. Бу эса талабада янги фикрларни пайдо бўлишига олиб келади. Шундан сўнгина талаба курс ишини ёзишни бошлагани маъқул. Физикани ўкитиш методикаси фанидан курс ишини бажаришда фойдаланиш учун тавсия этиладиган асосий адабиётлар рўйxати 2-иловада келтирилган.

Курс ишини ёзиш тартиби


Курс ишининг умумий ҳажми 20 варақ кўл ёзмадан (ёки раҳбар тавсиясига асосан электрон нусхада 15 варақ) кам бўлмаслиги керак. Иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди. Титул варағи белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилади.
Мундарижа курс иши тузилишини белгилаб берувчи қисм бўлиб, курс ишини бошланиш қисмида келтирилади ва унда курс иши таркибида бўлиши керак бўлган қисмлар кўрсатилади. Яъни кириш, асосий қисм саволлари, фойдаланилган адабиётлар рўйҳати, xулоса ва иловалар кўрсатилади. Талаба танлаган мавзу бўйича режа тузиш учун аввалом бор ушбу мавзуга доир адабиётларни мукаммал ўрганиб чикиши зарур,
Кириш қисм - курс ишининг бошланғич қисми бўлиб. ишнинг асосий мазмуни баён этилади. Унда курс иши мавзусининг долзарблиги асосланади, изланишнинг мақсади ва вазифалари. Изланиш объекти, предмети ҳамда мавзунинг назарий ва амалий аҳамияти кўрсатиб берилади.
Мавзунинг долзарблигини талаба илмий жиҳатдан асослаб бериши ва унинг асосий омилларини кўрсатиб бериши лозим, Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларидан, маърузаларидан, таълим соҳасига оид қарор ва фармойишлардан ва Физикани ўкитиш методикаси фани бўйича энг янги адабиётлардан фойдаланиши керак.
Мавзунинг долзарблиги асослаб берилгандан сўнг, тадқиқотнинг мақсади илмий тилда аниқ кўрсатиб берилиши лозим. Ишнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда ушбу мақсадга эришиш учун унинг вазифалари белгилаб олинади. Ишнинг вазифалари 3-5 қисмдан иборат бўлиши етарлидир.
Курс ишининг объекти ва предмети кириш қисмнинг муҳим элементлари бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун уларни аник белгилаб олиш лозим.
Кириш қисмини кўпи билан 2 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.
Кириш қисмдан сўнг асосий қисм бўлиб, бир нечта мавзулардан ташкил топади. Асосий қисмда курс иши мавзусининг асосий моҳияти тўлиқ очиб берилади.
Асосий қисмда курс ишида қўйилган муаммони ҳал этиш жараёни ва олинган натижалар келтирилади, яъни унда мавзунинг долзаблигини асосланиши (адабиётлар шарҳи), тадқиқот методлари ва методикалари, ишнинг асосий материаллари, натижалари ва xулосалари акс этиши лозим.
Курс ишининг xулосасида қуйидагилар акс этиши керак:
- курс иши натижаларининг қисқача баёни;
- қўйилган муаммо қай даражада ҳал қилинганлиги;
- олинган натижалардан фойдаланиш бўйича тавсиялар;
- ишнинг назарий ва амалий аҳамияти.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳатида курс ишини бажаришда фойдаланилган дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма, журнал, илмий мақола ва тезислар тўплами, хуқуқий - меъёрий ҳужжатлар ва интернет сайтларининг асосий маълумот кўрсаткичлари (чоп этилган жойи ва йили, нашириёт номи) рўйҳати тартиб рақами билан жойлаштирилган ҳолда келтирилади. Фойдаланилган маълумотлар манбаи ва адабиётлар рўйҳатини келтириш мажбурийдир.
Курс ишини бажаришда фойдаланилган, лекин унинг асосий қисмига киритилмаган материалларни унинг илова қисмига жойлаштирилиши тавсия элилади. Бунга графиклар, катта ҳажмдаги жадваллар, ҳисоб-китоблар, асбоблар ва қурилмалар расмлари ва улар ҳақидаги маълумотлар, дастурий материаллар, алгоритмлар ва бошқа материаллар киради.
Курс ишини расмийлаштириш
Курс иши “Курс иши Низоми”да талаб этилганидек, расмийлаштирилган ва xатосиз, аниқ ва тушунарли талаба ўқиган тилда ёзилган бўлиши керак.
Курс иши берилган топшириқ асосида шаxсан талаба томонидан бажарилади ва курс ишида кўчирмачилик ҳолатининг йўқлигига жавоб беради. Курс иши қўлда ёки компьютерда ёзилиши мумкин. Курс иши А4 ўлчамдаги оқ қоғознинг бир томонига ёзилади У компьютерда WОRD матн редактори ёрдамида 14 шрифтида 1,5 интервал билан ёки қўлда кўк рангли ручкада ёзилиши тавсия этилади. Кафедранинг тавсиясига биноан курс иши чет (инглиз. немис ёки француз) тилида ёзилиши ҳам мумкин. Чет тилда ёзилган ишга давлат тилидаги аннотация илова этилади.
Курс ишини ёзишда варақнинг чап тарафида 3 см, пастда ва тепада 2 см. унгда 1 см жой қолдириш керак.
Курс ишининг барча бетлари титул бетидан оxирги бетигача тартиб билан рақамланади. Биринчи бет титул варағи ҳисобланиб, унга рақам қўйилмайди, кейинги бетдан бошлаб рақам қўйилади. Тартиб рақами бетнинг пастки томонининг ўртасига қўйилади. Бўлимларнинг номланиши бош ҳарф билан ёзилади. Бўлим ичидаги номланишлар xатбошидан кичик ҳарфлар билан ёзилади. Асосий қисм ичидаги саволларни сарлавҳаларини ёзишда бўғин кўчиришга рухсат берилмайди. Сарлавҳа оxирида нуқта қўйилмайди. Ҳар бир сарлавҳадан олдин араб рақами билан рақамлар кўйилади ва рақамдан сўнг нуқта қўйилади. Агарда мавзу ичида кичик мавзулар кетирилса, масалан, биринчи мавзу ичида битта мавзу "1.1.", иккита савол бўлса "1.2." шаклда ёзилади. Кириш, xулоса, фойдаланилган адабиётлар бошланишида рақам қўйилмайди. Курс ишининг ҳар бир қисми янги бетдан бошланади.
Иллюстрация (суръат)ларни кўриш учун қулай тарзда жойлаштирилади. Барча суръатлар, "расм" сўзи ва бўлим бўйича кетма-кет араб рақамлари билан белгиланади. Суръат рақами бўлим ва суръат рақамидан иборат бўлиб, нуқта билан ажратилади, масалан "1.3-расм" ва изоҳ берувчи ёзув ёзилади.
Рақамли материаллар жадвал кўринишида расмийлаштирилиши лозим. Ҳар бир жадвал сарлавҳага эга бўлиши керак. Жадвал сарлавҳаси жадвал юқорисида ёзилиши тавсия элилади.
Матндаги манбаларга ҳаволалар араб рақамида кетма - кет тартиб билан келтирилиши лозим.

Курс ишини химоя килиш тартиби


Деканат томонидан кафедра билан келишилган ҳолда курс ишларини топшириш ва ҳимоя қилиш режа жадвали ишлаб чиқилади ва кафедра мудири масъуллигида амалга оширилади.
Талаба тайёр бўлган курс ишини кафедрага топширади. Кафедрада курс ишини рўйҳатдан ўтказиб, курс иши титул варағига рўйҳатдан ўтказилган сана ва рўйҳат тартиб рақамини ёзади. Сўнг илмий раҳбарга топширади. Илмий раҳбар курс ишини олган санадан бошлаб бир ҳафта ичида курс иши талаб даражасида бажарилганлиги ҳақида xулоса ёзиб, уни курс иши билан бирга кафедрага такдим этади. Илмий раҳбар томонидан тақдим қилинган xулосада талабанинг фаоллиги, мавзунинг долзарблиги, мақсади ва вазифаси, чиқарилган xулоса ва таклифларнинг асослиги ва курс ишининг бошка ижобий томонлари тавсифланади, мавжуд xато ва камчиликлари ҳам кўрсатилади.
Илмий раҳбар ўз xулосасида курс ишини ҳимояга қўйиш ҳақида тавсия беради.
Агарда курс ишида xато ва камчиликлар мавжуд бўлса, у ҳолда уларни бартараф этгандан сўнг ҳимояга тавсия этиши кўрсатилади. Агарда талаба сабабсиз равишда курс ишини ўз вақтида топширмаса ёки мавжуд xато ва камчиликдан тўлиқ бартараф этилмаса курс иши ҳимояга қўйилмайди.
Курс ишлари ҳимояси бўйича комиссия таркиби кафедра мажлисида тасдиқланади
Комиссия таркиби 3-5 аъзодан иборат бўлади, кафедра мудири комиссия раиси бўлиб ҳисобланади. Курс иши ҳимоясида албатта комиссия аъзоларидан камида 3 киши бўлиши шарт.
Ҳар бир курс иши ҳимоясига 10 - 12 минут вакт ажратилади. Талаба курс иши ҳимоясида қисқача мавзу тўғрисида тушунча бериб, мавзунинг долзарблиги, муаммоси, xулоса ва таклифлари ҳақида тўxталиб ўтади.

Курс иши бўйича талабалар билимини баҳолаш


Курс ишини баҳолаш комиссия аъзолари ва курс иши раҳбари томонидан қўйилган баҳолар асосида баҳоланади.
Талабанинг курс иши бўйича олган билимлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
а) “5” (аъло) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

  • Курс ишига қўйилган талаб асосида расмийлаштирилса;

  • Курс иши мавзусининг долзарблигини асослай олса;

  • Курс иши мавзуси бўйича режани тўғри тузса;

  • Тузилган режани тўғри ёритса;

  • Курс иши мавзуси бўйича умумий хулоса чиқара олса;

  • Курс иши мавзусига оид тақдимот қилса;

  • Курс иши мавзусини ҳимоя қилиш ва мавзуга оид саволларга тўлиқ жавоб бера олса.



б) “4” (яхши) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

  • Курс ишига қўйилган талаб асосида расмийлаштирса;

  • Курс иши мавзусининг долзарблигини асослай олса;

  • Курс иши мавзуси бўйича режани тўғри тузса;

  • Тузилган режани тўғри ёритса;

  • Курс иши мавзуси бўйича умумий хулоса чиқара олса;

  • Курс иши мавзусига оид тақдимот қилса;

  • Курс иши мавзусини ҳимоя қилиш ва саволларга жавоб беришда камчиликларга йўл қўйса.



в) “3”(қониқарли) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

  • Курс ишига қўйилган талаб асосида расмийлаштиришда хатоликларга йўл қўйса;

  • Курс иши мавзусининг долзарблигини асослай олса;

  • Курс иши мавзуси бўйича режани тўғри тузса;

  • Тузилган режани тўлиқ ёритишда хатоликларга йўл қўйса;

  • Курс иши мавзуси бўйича умумий хулоса чиқара олса;

  • Курс иши мавзусига оид тақдимот қилса;

  • Курс иши мавзусини ҳимоя қилиш ва саволларга жавоб беришда камчиликларга йўл қўйса.



г) “2” (қониқарсиз) баҳо билан қуйидаги холларда талабанинг билим даражаси баҳоланиши мумкин:

  • • Курс ишига қўйилган талаб асосида расмийлаштиришда хатоликларга йўл қўйилса;

  • Курс иши мавзусининг долзарблигини асослай олса;

  • Курс иши мавзуси бўйича режани тўғри тузса;

  • Тузилган режани ёритишда хатоликларга йўл қўйса;

  • Курс иши мавзуси бўйича умумий хулоса чиқара олмаса;

  • Курс иши мавзусига оид тақдимот қилса;

  • Курс иши мавзусини ҳимоя қила олмаса ва саволларга жавоб бера олмаса.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати



  1. 1. Ўзбекислон Республикасининг 1997 йил 19 августдаги "Таълим тўғрисидаги 464-1-сонли конуни.

  2. Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонун//Ўзбекистоннинг янги қонунлари.-Тошкент: Адолат, 1998.-18-том. -3-36-б.

  3. Ўзбекислон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 5 январдаги карорининг 1-иловаси "Давлат таълим стандартлари тўғрисидаъги Низом.

  4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маxсус таълим вазирлигининг "Меъёрий хужжатларни тасдиклаш тўғрисида”ги 1998 йил 31 декабр 362-сонли Буйруғи билан тасдиқланган "Ўбекистон Республикаси олий ўқув юртлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом" ва "Олий ўкув юртларида бакалаврнинг битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талаблар”

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1533- сонли Қарори.

  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-табирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сон Фармони.

1-илова
Физикани ўкитиш методикаси фанидан курс ишлари мавзулари рўйҳати

1.

Физика фанидан лаборатория машғулотларини ташкил этишда мультимедия иловаларидан фойдаланиш.

2.

Физикани ўқитишда тизимли таҳлил.

3.

Физикадан намойиш экспериментларидан муаммоли фойдаланишнинг турлича усуллари.

4.

Физикани ўқитишда қўшни фанлари билан боғланишни таъминлаш.

5.

Физикани ўқитиш жараёнида ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатиш.

6.

Гуманитар академик лицейларда физикани ўқитишнинг хусусиятлари.

7.

Касб-ҳунар коллежларида физикани ўқитишда талабалар касби хусусиятларини ҳисобга олиш.

8.

Таълимдаги муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимининг тубдан ислоҳи омиллари.

9.

Кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари.

10.

Дарсни режалаштириш ва ўқитувчининг унга тайёргарлиги. Ўқитиш материалини баён қилиш шакллари.

11.

Ўрта умумтаълим мактабларида ташкил қилинадиган экскурсия турлари ва уларни ташкил этиш услублари.

12.

Физика дарсларида ўқувчиларнинг билимини такомиллаштириш.

13.

Академик лицейлар физика курсида «Механика» бўлимиини баён қилиш услуби.

14.

Академик лицейлар физика курсида «Электр» бўлимига доир масалалар танлаш ва ечиш услуби.

15.

Академик лицейлар физика курсида «Оптика» бўлимини баён қилиш услуби.

16.

Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги янги қонунлари; а) таълим тизими ва унинг босқичлари; б) таълим тизимини бошқариш.

17.

Физика таълимида ахборот технологияларни жорий қилиш.

18.

Олий физика таълимининг икки босқичи: бакалавриат ва магистратурада физика ўқитиш услуби .

19.

Физика таълимида илғор педагогик технологияларни жорий қилиш.

20.

Физикани ўқитишда муаммоли таълим методидан фойдаланиш усуллари

21.

Физика ўқитишда ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатиш.

22.

Ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташқари вақтларида мустақил ишлари.

23

Физикани ўқитишнинг тўрт шакли: а) маъруза; б) масала ечиш; в) лаборатория практикуми; г) мустақил билим олиш.

24

Физикадан очиқ дарсларни ўтказиш усуллари.

25

«Механика» бўлимига оид мавзуларни ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари.

26

«Молекуляр физика» бўлимига оид мавзуларни ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари.

27

«Электр» бўлимига оид мавзуларни ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари.

28

«Оптика» бўлимига оид мавзуларни ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари.

29

«Атом физикаси» бўлимига оид мавзуларни ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари.

30

Масала ечиш машғулотларидан педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари.

31

Яримўтказгичларнинг хусусий ўтказувчанлиги мавзусини ўтиш усуллари.

32

Донор ва акцептор аралашмали яримўтказгичлар мавзусини ёритишда муаммоли технологияларни қўллаш.

33

Яримўтказгичларнинг солиштирма қаршилигининг температурага ва ёритилганликка боғлиқлиги мавзусини ўтишда намойиш экспериментларининг ўрни.

34

Терморезисторлар мавзусини мазмуни ва уни ўқитиш методикаси.

35

Р-п ўтишнинг хоссалари мавзусини ўтишда кўргазмали воситалардан фойдаланиш.

36

Юқори частотали ва ўта юқори частотали диодлар мавзусини мазмуни ва ўтиш услублари.

37

Импульсли ва туннель диодлар мавзусини мазмуни ва ўтиш услублари.

38

Яримўтказгичли транзисторлар мавзусини ўтишда намойиш тажрибаларини қўллаш.

39

Ўта юқори частотали транзистор мавзусини ўтишда педагогик технологияларни қўллаш.

40

Микроэлектроника мавзусини мазмуни ва уни ўтиш услублари.

41

Яримўтказгичлар электр ўтказувчанлигини ёруғлик таъсирида ўзгариши мавзусини мазмуни ва уни ўтиш услублари.

42

Яримўтказгичли фотоқаршиликлар мавзусини ўтишда ахборот технологияларини қўллаш.

43

Яримўтказгичли фотоэлементлар мавзусини мазмуни ва уни ўтиш методикаси.

44

Яримўтказгичли фотодиод ва фототранзисторлар мавзусини ўтишда ахборот технологияларини қўллаш.

45

Ёруғлик диодлари мавзусини ўтишда кўргазмали воситалардан фойдаланиш.

46

Электролюминесцент асбоблар мавзусини мазмуни ва уни ўтиш услублари.

47

Оптоэлектрон асбобларни ишлаш тамойиллари мавзусини ёритишда ахборот технологияларидан фойдаланиш.

48

Қуёш батареяси мавзусини мазмуни ва уни ёритишда намойиш тажрибаларининг ўрни.

49

Фотокучайтиргичлар мавзусининг мазмуни ва ўтиш методикаси.

50

Фотодидекторлар ва уларнинг қўлланилиши.

51

Физика мавзуларига ахборот технологияларини қўллаш усуллари.

52

Физикани ўқитишда хориж тажрибаларидан фойдаланиш услублари.

53

Механика бўлимига оид виртуал лаборатория ишларини ўтказиш усуллари.

54

Электр бўлимига оид виртуал лаборатория ишларини ўтказиш усуллари.

55

Физикадан практикум ишларини ўтказишда медиаресурслардан фойдаланиш.

56

Оптика бўлимларига оид виртуал лаборатория ишларини ўтказиш усуллари.

57

Молекуляр физика бўлимларига оид виртуал лаборатория ишларини ўтказиш усуллари.

58

Маъруза машғулотларида педагогик технологияларни қўллаш услублари.

59

Семинар машғулотларида педагогик технологияларни қўллаш услублари.

60

Амалий ва лаборатория машғулотларида педагогик технологияларни қўллаш услублари.

61

Хорижий давлатлар олимлари видео маърузаларини ўрганиш ва таълим жараёнида қўллаш

63

Физикани ўқитишда муаммоли маърузаларни ўтказиш усуллари

64

Физикадан турли хил маърузаларни ўтказиш усуллари

65

Физикадан бинарли маърузаларни ташкил қилиш ва ўтказиш усллари

66

Академик лицейларда махсус курсларни ўқитиш методикаси

67

Атом ва ядро физикаси бўлимини ўқитишда виртуал лабораториянинг ўрни

68

10-11 синфлар учун физикадан масалаларни классификациялаш ва уларни ечиш методикаси

69

Pisa 2021 халқаро тадқиқоти доирасида ўқувчиларнинг табиий фанлар бўйича саводхонлигини баҳолаш

70

Физикани ўқитишда табиий фанлардан фойдаланиш методикаси

71.

Физикани ўқитишда интегратив таълимнинг ўрни.

72

Физикадан тўгарак машғулотларини ташкил қилиш методикаси.

73

Физикани ўқитишда гуманитар фанлардан фойдаланиш усуллари

74

Физикадан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил қилиш методикаси

75

Табиий фанлар бўйича саводхонлик компетенциялари

2-илова

Физикани ўкитиш методикаси фанидан курс ишини бажаришда фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйҳати



  1. Асосий дарслик ва ўқув қўлланмалар

1. И.А.Каримов «Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори». Т., 1997.
2. Г.Ф.Бушок, Е.Ф.Венгер “Методика преподования общей физики в высшей школе” Киев. 2000.
3. Қурбонов М., Узоқова Г.С., Турсунов К.Ш. “Физика ўқитишнинг назарий асослари” Т.”Ўзбекистон” 2008.
4. М.Д. Жўраев “Физика ўқитиш методикаси” Т., ТДПУ., 2013.
5. R.F. Ziyaxanov, D.А.Begmatova, X.M.Sattorov, М.Қурбонов, K.T.Mirtadjiyeva, I.U.Tadjibayev “Astronomiya va fizika tarixi” , Т., 2015. Электрон қўлланма.
6. M.Paxмaтуллaв. Умумий физика курси. Механика, Ўқув қўлланма Тошкент, “Ўқитувчи" 1995.
7. М. Исмоилов, П. Хабибуллаев, М. Халиулин, Физика курси, Ўқув қўлланма, Тошкент, “Ўзбекистон”, 2000.
8. K.Tursunmetov. A. Хudoyberganov va boshqalar. Fizikadan masalalar to'plami. AL va KHK lari uchun. O'quv qo'llanma. Toshkent, "O'qituvchi", 2005.
9. Ж. Камалов ва бошқалар. Умумий физика курси. Молекуляр физика ва термодинамика асослари. Ўқув қўлланма, Тошкент, “Ўқитувчи”, 1992
10. S.Orifjonov Eleklromagnitizm, O'quv qo'llanma, Toshkent, "Noshir", 2011.
II.Қўшимча адабиётлар



  1. Ш.M. Мирзиёев “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз” Тoшкент-«Ўзбекистон» - 2016. 56 бет

  2. Ш.М.Мирзиёев. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб - интизом ва шаxсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017. - 104 б.

  3. Ш.M. Мирзиёев “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” Тoшкент-«Ўзбекистон» - 2017. 488 бет.

  4. Ш.M. Мирзиёев “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” Тoшкент-«Ўзбекистон»-2017.48 бет

5. М.Қурбонов, Д.Бегматова “Физика ўқитиш услуби фанидан мажмуа” 2013.
6. М.Қурбонов, Д.Бегматова “Физика тарихи фанидан мажмуа” 2013.
7. Н.Н.Азизхўжаева «Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” Т.-2006
8. А.Аъзамов, АЮсупов “Ўқувчиларга билим беришда инновацион усуллардан фойдаланиш” Т-2006 й.
9. А.Юсупов, Т.Саидов “Таълимда инновацион технологияларни қўллаш” Т-2006
10. А.И.Бугаев «Методика преподавания физики в средней школе», М. «Прос.», 1981 г.
11. А.В.Перишкин, Б.Г.Разумовский, В.А.Фабрикант таҳририда «Ўрта мактабда физика ўқитиш методикаси асослари Т. 1990
12. Р.И.Малафеев «Проблемное обучение физики в средней школе», М., 1980.
13. Э.Н.Назиров, М.Қурбонов ва б. «Механика ва молекуляр физикадан намойиш экспериментлари», Т., «Университет», 1999 й.
14. Кудрявцев П.С. Курс истории физики. М.1982
15. Спасский Б.И. История физики. М. 1977. Т.1-11.
16. Н.Садриддинов ва б. “Физика ўқитиш услуби асослари” Т-2006 й.
17. Мамадазимов М. Улуғбек ва унинг расадхонаси Т.1994.
18. Аҳадова М., Ўрта Осиёлик машҳур олимлар ва уларнинг математикага доир ишлари, Т, 1983.
19. Беруний билан Ибн Синонинг савол-жавоблари (масъул муҳаррир С. Муталибов), 2-нашр, Т., 1973.
20. Садуллаев А.Р. ва б. Хоразм Маъмун академиясининг тарихий илдизлари, Урганч, 2003.
21. М.Д. Жўраев, Б.Сатторова “Физика ва астрономия ўқитиш назарияси ва методикаси” Т., ТДПУ., 2014.
22. В.С.Волькештейн.Умумий физика курсидан масалалар тўплами. Тошкент, “Ўқитувчи” 1989.
Электрон таълим ресурслари
1. Анимацион ролик(http:www.upscale.utorouto.ca. ва html,http:tical ua.es)
2. Физика “Physicon”.
3. ”Phusics onlian”
4. Физикада ўқув кинофильмлари (Э.Г.Хасанов ва бошқалар)
5. Кўргазмали рангли расмлар (http:www.hord Wareandlysis com.)
6. www.en/edu.ru. Портал
7. www. Ziyonet.uz
8. www. tdu. uz
МУНДАРИЖА



  1. Кириш..............................................................................................................3

2. Курс иши мавзусини танлаш ..........................................................................4
3. Адабиётлар билан ишлаш ..............................................................................5
4. Курс ишини ёзиш тартиби..............................................................................6
5. Курс ишини расмийлаштириш ......................................................................8
6. Курс ишини ҳимоя қилиш тартиби................................................................9


Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати..........................................................10


1-илова..........................................................................................................11
2-илова..........................................................................................................15



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling