1-oraliq nazorat

Sana01.01.1970
Hajmi
#168389
Bog'liq
1-oraliq nazorat


1 variant
1 Navagalen preparatlarini tayyorlashda ishlatiladigan ajratuvchilar
2 Belladona quruq ekstrakti Tarkibi
3 quruq ekstraktlarga qo’yilgan talablar
Javoblar
1: Новогален препаратлари таъсири бўйича тоза моддаларга яқин бўлса ҳам, терапевтик таъсир қилиш кўламининг анча кенглиги, ҳамда таъсир қилувчи моддалар мажмуасини сақлаши билан гален препаратларга яқин туради. Бу препаратларни тайёрлаш усуллари ҳар бири ўзига ҳос бўлсада, асосан хомашё ва ажратувчини тайёрлаш, ажратма олиш, ёт моддалардан тозалаш, баҳолаш ва қадоқлаш босқичларидан иборат бўлади. Ажратма олишда аввалги бўлимларда баён этилган ҳамма усуллардан фойдаланиш мумкин. Ўсимлик хомашёлари Гален препаратларига ўхшаш тайёрланади. Новогален препаратларини тайёрлашда ажратувчини танлаш асосий босқичлардан бири ҳисобланади. Ажратувчиларни шундай танлаб олиш лозимки, улар селектиив хоссага эга бўлиб, хомашёдан иложи борича 508 таъсир қилувчи моддалар мажмуасини тўла ажратадиган, бегона моддаларни эса ажратмайдиган, ёки кам миқдорда ажратадиган бўлиши лозим. Улар яхши адсорбент ва десорбент, юқори диффузион ҳоссали, осон буғланадиган, арзон, алангаланмайдиган ва портламайдиган бўлиши керак. Ажратувчи сифатида ҳар хил қувватли этил спирти, оғир металл тузларининг эритмалари ва универсал ажратувчи (ҳажм бўйича 95 қисм хлороформ ва 5 қисм 95% этил спирти) лардан фойдаланилади. Оғир металл тузларининг эритмаларини олишдан мақсад хомашё ҳужайраларидаги биофаол моддалар сувда эриб, ажратмага ўтади, юқори молекулали массали моддалар эса оғир металлар билан чўкма ҳосил қилиб, ҳужайрада қолади. Ажратмалар асосан мацерация, айланма (циркуляцион) мацерация, касрли мацерация ва баъзан ултратовуш усуллари ёрдамида олинади.

2: Belladonna quruq ekstrakti


. Tarkibi. Maydalangan belladonna bargi va er ustki qismi, 20% li etil spirti - etarli miqdorda.

3: Қуюқ ва қуруқ экстрактлар турли синфларга мансуб бўлган, таркибида биофаол моддалар сақлаган доривор ўсимлик хомашёларидан олиниб, улар маҳсус гуруҳни ташкил қилади. Уларни олишда ажратувчи сифатида ҳар хил қувватли этил спирти, диетил эфири, хлорэтан, сув, хлораформ, аммиак, нордонлаштирилган сувлар, метилен хлорид, хладонлар ва бошқаларни ишлатиш мумкин. Чунки тайёр маҳсулот таркибида ажратувчи деярли бўлмайди. Қуюқ экстрактларнинг ўзига хос хусусияти улардаги намлик тез суюқланади ва моғорлайди, қуруқларда эса намликнинг йўқолиши ҳисобига, бўлакларга айланиб қолади. Саноатда турли хил экстрактлар ишлаб чиқариш кўлами тез суръатлар билан ўсиб бормоқда, чунки уларни ишлатиш анча қулай. Лекин қуруқ экстрактлар ишлаб чиқаришда баъзи муаммолар мавжуд. Кўпчилик қуруқ экстрактлар сочилувчан кукун ҳолида бўлиб, идишнинг оғзи очилиши билан намликни ютиб, қотиб қолиши мумкин. Бу эса қуруқ экстрактини ишлатишни қийинлаштиради. Бу қийинчиликни бартараф этиш учун, шундай ажратувчи ва ажратма олиш усулини танлаш лозимки, у қуруқ экстрактни намланишига сабаб бўладиган экстрактив моддаларни хомашёдан деярли ажратмасин, лекин биофаол моддаларни имкони борича кўпроқ ажратсин. Бундан ташқари, мақсадга мувофиқ тўлдирувчиларни илмий асосда танлаш ҳам катта амалий аҳамиятга эга. Одатда қуюқ ва қуруқ экстрактлар таркибида хомашёга нисбатан бир неча марта кўп миқдорда биологик фаол моддалар сақлайди
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling