маъруза -17

Sana01.01.1970
Hajmi
#168841
Bog'liq
маъруза -17



17-МАВЗУ: ТАРБИЯ ЖАРАЁННИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ.
ТАРБИЯВИЙ ТАЪСИР ЭТИШ УСУЛЛАРИ, ВОСИТАЛАРИ ВА УНИ АМАЛДА 
ҚЎЛЛАШ ШАКЛЛАРИ 
Режа: 
1. Тарбия жараёнининг мазмуни. 
2. Ижтимоий тарбиянинг асосий вазифалари. 
3. Тарбия қонуниятлари 
4. Тарбия методлари, рағбатлантириш ва жазолаш методлари 
 
Таянч сўзлар: ахлоқ,ахлоқий онг ,ахлоқий тарбия , ақлий тарбия , байналминаллик, 
жинсий тарбия, жисмоний тарбия, оила тарбияси, тарбия, тарбия жараёни, тарбия 
мазмуни, тарбия методи, тарбия назарияси, эстетик тарбия, ўз-ўзини қайта тарбиялаш
Мавзунинг долзарблиги: Мавзунинг долзарблиги шундаки, тарбия педагогика 
фанининг муҳим таркибий қисми бўлиб, тарбиявий жараённинг мазмуни, шакл, метод, 
восита ва усуллари ҳамда уни ташкил этиш муаммоларини ўрганади. Ҳаётга янгича 
сиёсий ва иқтисодий нуқати назардан ёндашиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси билан 
боғлиқ жараённи ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги: “Фалсафа”, 
“Социология”, “Этика”, “Эстетика”, “Одам анатомияси”, “Иқтисод”, “Этика”, “Эстетика”, 
“Физиология”, “Гигиена”, “Психология”, “Тарих”, “Маданиятшунослик” ва “Тиббий 
фанлар”
Тарбия жараёнининг мазмуни 
Тарбия – муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни 
ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш 
жараёни. Бошқачароқ талқин этилганда, тарбия ёш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар 
томонлама вояга етказиш, унда ижтимоий онг ва хулқ-атворни таркиб топтиришга 
йўналтирилган фаолият жараёнидир. 
Турли замон ва маконда ижтимоий тарбия моҳияти турлича бўлиб, унинг мазмуни 
ижтимоий мақсадлардан келиб чиқиб асосланган. Тарбия ғояси турлича ифодаланган 
бўлсада, аммо йўналтирувчанлик хусусияти ҳамда объектига кўра якдилликни ифода 
этади. 
Тарбия хусусида таниқли ўзбек педагоги Абдулла Авлоний шундай дейди: «Ал-
ҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот - ё фалокат, ё саодат – ё фалокат 
масаласидур»
1
. Ушбу фикрлардан англаниладики, шахс тарбияси хуссий иш эмас, балки 
ижтимоий, миллий ишдир. Зеро, ҳар бир халқнинг тараққий этиши, давлатларнинг 
қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига кўп жиҳатдан боғлиқ. 
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий мустақилликни қўлга киритгач, 
ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ислоҳотларнинг 
асосий ғояси республиканинг риожланиш ва тараққиёт йўли деб эътироф этилган 
демократик, инсонпарвар, ҳуқуқий жамиятнинг барпо этиш учун хизмат қилади. 
Демократик, инсонпарвар, ҳуқуқий жамиятнинг барпо этиш вазифаси ўсиб келаётган ёш 
авлод зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўқрисида»ги 
Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 
биринчи Президенти И.А.Каримовнинг қатор асар ва нутқлари, чунончи, «Баркамол 
1
Авлоний, Абдулла. Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. – Тошкент, Ўқитувчи, 1992. 


авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори», «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» 
номли асарларида мустақил республикада ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш мақсади ва 
вазифалари белгилаб берилган. 
Тарбия - шахсни мақсадга мувофиқ такомиллаштириш учун уюштирилган 
педагогик жараён бўлиб, тарбияланувчининг шахсига мунтазам ва тизимли таъсир этиш 
имконини беради. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling