Muxriddin.

Sana01.01.1970
Hajmi
#168842
Bog'liq
Muxriddin.


НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ
КОНЧИЛИК ФАКУЛТЕТИ КОНЧИЛИК ИШИ
КАФЕДРАСИ
ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ
(ЕР ОСТИ КОНЧИЛИК ИШЛАРИДА)
ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ИШИ
Гуруҳ:9B-17 ОКИ
Бажарди:Кудратов М.
Текширди:Назаров З.

Мавзу: Лахимларни шамолатиш схемаларини

Мавзу: Лахимларни шамолатиш схемаларини

тузиш ва вентиляция ишларини

таъминлаш.

Режа:

1. Ер ости казилмагохларини шамллатишниниг умумий коидалари.

2. Газ ва чанг хавфи бўлган шахталар учун қўшимча қоидалар.

3. Тайёрлов қазилмагоҳларини шамоллатиш.

 

Руда ва норуда конларни қазиб олишда шахталар метан, водород, сероводород ажралиб чиқадиган газли, газсиз ҳамда газ ва чанг бўйича хавфли турларга ажратилади.

Ичида одамлар бўлган ёки одам бўлиши мумкин бўлган қазилмагоҳлар ҳавосининг таркибидаги кислород миқдори камида 20% (ҳажм бўйича) ни ташкил этиши керак. Кон ҳавоси таркибидаги карбонат ангидрид газининг миқдори иш жойларида 0,5% дан, шахтанинг умумий чиқиш оқимига эга қазилмаларда 0,75% дан ва уюмда қазилмалар ковлаш ва тиклашда 1% дан ошмаслиги керак.

Ишлаб турган ер ости қазилмагоҳларида ҳавонинг таркибидаги заҳарли газлар (буғлар) миқдори қуйида келтирилган йўл қўйиладиган чегаравий концентрациядан ошмаслиги керак (ҳажм бўйича % да):

- углерод оксиди - 0,0017

- азот оксиди - 0,00026

- олтингугуртли газ - 0,00038

- сероводород - 0,00071

- акролеин - 0,000009

- формальдегид - 0,00004

Қазилмагоҳларни шамоллатиш учун талаб этиладиган ҳаво миқдори бир вақтда ер ости ишларида банд бўлган энг кўп одам сони, карбонат кислота, заҳарли ва портлаш хавфи бўлган газ ва чанглар, қўлланиладиган ички ёнув двигателли ускуналардан чиқадиган газларнинг зарарли компонентлари, шунингдек ҳавонинг минимал ҳаракатланиш тезлиги бўйича ҳисобланиши керак. Бунда санаб ўтилган омиллар бўйича аниқланган энг кўп ҳаво миқдори қабул қилинади.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling