Конституция жа


Download 79.64 Kb.
Pdf ko'rish
Sana16.12.2020
Hajmi79.64 Kb.
#169417
Bog'liq
Конституция жа
1-мавзу, 1-мавзу , Киотский протокол — Википедия, O‘RQ-342 24.12.2012, Конституциявий ҳуқуқ жавоблар, 1- МАВЗУ, 3832, 3832, Xalqaro investitsiya huquqi prinsiplari, 101, Huquqshinosning nutq madanyati 003, muxlisichkA FPK, muxlisafpk (2), Hanz Kelzen kitob tarjima


3-казус
1. 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Ухан провинциясида СOVID-19
короновирус инфекцияси тарқалиб бораётгани аниқланди. Ушбу инфекция
кейинчалик дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам тарқала бошлади. 
2. Бунинг натижасида 2020 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси
Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги
тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-
тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини
ташкил этиш тўғрисида” ги Ф-5537-сон фармойиш қабул қилинди. 2020 йил
11 март куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё миқёсида
СOVID-19 короновирус инфекцияси тарқалиб кетгани муносабати билан
пандемия эълон қилди. Ушбу касаллик Ўзбекистонга ҳам кириб келди ва
2020 йил 15 март куни мамлакатда карантин эълон қилинди. 
3. Карантин шароитида касалликнинг тарқаб кетишини олдини олиш
мақсадида Республика комиссияси томонидан турли чеклов чоралари
ўрнатила бошланди. Жумладан, автотранспортда эрталаб соат 07.00 дан 10.00
гача ва кечки вақт соат 17.00 дан 20.00 гача ҳаракатланишга рухсат берилди.
Қолган вақтда ҳаракатланган фуқаролар жавобгарликка тортилди. 
4. Э.Рустамов 2020 йил 5 август куни соат 16.00 да оиласи билан
автотранспорт воситасида яқин қариндошини кўргани кетаётганда ички
ишлар органи ходими томонидан тўхтатилди ва содир этган ҳуқуқбузарлиги
учун маъмурий баённома расмийлаштирилди. Э.Рустамов баённомага имзо
қўйишдан бош тортди. Бунга сабаб сифатида Ўзбекистон Республикасининг
Конституциясига биноан у шахсий эркинлик, республика ҳудудида бир
жойдан иккинчи жойга кўчиш сингари ҳуқуқларга эга бўлиб, ушбу ҳуқуқлар
дахлсиз экани, уларни суд қарорисиз чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли
эмаслигини, шундай экан Республика комиссиясининг қарорлари билан
унинг конституциявий ҳуқуқлари чекланиши Конституция ва қонуннинг
устунлиги принципига тўғри келмаслигини айтди. 

Download 79.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling