17-maruza mashg’uloti Метрологик экспертизани ўтказиш


Download 21.85 Kb.
bet1/2
Sana07.04.2022
Hajmi21.85 Kb.
#627818
  1   2
Bog'liq
17 Maruza mashgulot Metrologik ekspertizani o'tkazish
Gofurov Abdulaziz Diolog, 2 Amaliy topshiriq, Berilganlarning abstrakt turlari, Izlash masalasi uchun algoritmlar va ularning murakkabligini aniqlash, mantiq qonunlari. mantiq funksiyalari uchun chinlik jadvali tuzish, Korea, Qish, Qish, magistratura, Mavzu YURAK-QON TOMIR TIZIMIGA TASIR ETUVCHI DORI VOSITALARI., Test (Mat-info), Test (Mat-info), Test (Mat-info), Филос. кк.тест, BOSHQARISHDA TELEKOMMUNIKATSIYA TEXNOLOGIYALARINING RIVOJLANISHI

17-maruza mashg’uloti


Метрологик экспертизани ўтказиш

Метрологик экспертиза билан айтиб ўтилган вазифани ечишнинг жихатларидан бири стандартлашиш унификация [бирхиллаштириш] ва ўлчаш воситаларни автоматлашганини текшириш, ҳамда улар назорат ўлчаш оператциясини зарур иш унумдорлигини таъминлай оладими деган саволга жавоб топишдир.


Фойдаланишда бўлган ностандарт ўлчаш воситалари аттестатланиши ва ўз вақтида қиёсланиши керак.
Экспертизанинг яна бир вазифаси конструкция маҳсулотни ишлаб чиқариш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш жараёнларида зарур параметрларни назорат қилиш имконини берадими-йўқми, шуни баҳолашдир. Бу чизмалар метрологик экспертизасини асосий вазифасидир. Бу вазифани ечими топилиши учун эксперт ўлчамларни (етиб бориш мураккаб бўлган ички диаметрлар, ариқчалар, бўртиқлар) ҳамда ностандарт ўлчаш воситалари билан ўлчашни талаб қиладиган ўлчамларни назоратга яроқлилигинигина аниқлаши керак.
Физик катталиклар ва уларни бирликларини тўғри номланганлиги ва тўғри белгиланганлигини ҳамда ўлчашни бажаришга йўриқномаларни меҳнат хавфсизлигини таъминлаш жиҳатидан тўғлигини аниқлаш ҳам экспертнинг вазифасидир.
Бу ўлчаниши керак бўлган параметрларни танланиши бўйича техник ечимни, маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, синаш, ундан фойдаланиш ва воситалари билан таъминланишини баҳолаш ва таҳлил қилишдир.
Аниқ бир соҳанинг спецификасини (мўлжалланишини) инобатга олиб конструкторлик ҳужжатлар ишлаб чиқилишини экспертиза ўтказиладиган босқичларга бўлиш керак бўлади. Мос стандартларда бу босқичлар айтиб ўтилган:
Техник топшириқ. Бу босқичда ишлаб чиқилаётган маҳсулотнинг асосий мўлжалланиши техник ва тактик-техник характеристикаси, сифат кўрсаткичлари ва унга қўйиладиган техник иқтисодий талаблар белгиланади, ҳамда конструкторлик ҳужжатларни ишлаб чиқилишини зарур босқичларини бажарилиши, унинг таркиби ва маҳсулотга махсус талаблар қўйилади.
Техник таклифлар. Бу босқичда буюртмачи техник топшириғи таҳлили асосида маҳсулотни ишлаб чиқиш ҳужжатларини мақсадга мувофиқлигини белгиловчи техник ва техник-иқтисодий асосланганлик маълумотлари ва маҳсулотни турли вариантдаги ечимларини ўзида мужассаслаштирган конструктордик ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
Эскиз лойиҳа. Бу босқичда конструкторлик ҳужжатларига маҳсулотни тузилиши ва ишлаш принципиал конструкторлик ечимлар, ҳамда ишлаб чиқилаётган маҳсулотни габарит ўлчамлари, мўлжалланишини аниқлаштириб берувчи асосий параметрлар хақида маълумотлар киритилган бўлади.
Техник лойиҳа, бу бир қатор конструкторлик ҳужжатлари бўлиб, ишлаб чиқилаётган маҳсулот-қурилма тўғрисида якуний техник ечимни ва ишчи ҳужжат ишлаб чиқиш учун бошланғич маълумотларни ифодалаган бўлади. Тажрибавий намуна, бошланғич серия ва ўрнатилган сериявий ишлаб чиқариш учун ишчи ҳужжат ишлаб чиқиш охирги босқичдир.
Айтиб ўтилган барча босқичларда метрологик экспертизани ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас, шунинг учун оптимал вариантни топиш керак.
Ишлаб чиқилаётган ўлчаш воситалари учун ҳужжатларни метрологик экспертизасини техник торшириқ босқичида ўтказиш керак. Бошқа тур маҳсулотлар учун принципиал конструктив ечимлар қабул қилинаётган вақтда, ҳужжат ишлаб чиқишнинг бошланғич босқичларида метрологик экспертизасини ўтказган маъқул босқични тўғри танланиши маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш босқичларида метрологик таъминот имкониятини ва иқтисодийлигини белгилаб беради. Буюм-маҳсулотларни лойиҳалашда экспертизага сарфланган ҳаражатлар нооптимал вариантларни ишлаб чиқишга, конструкцияни қайта ишлашга, ишлаб чиқаришни қайта қуроллантиришга ва хоказоларга харажатларни камайиши ҳисобига қопланади.
Қуйидаги тур конструкторлик ҳужжатлар: детал чизиқлари; йиғиш, монтаж қилиш ва габарит чизмалари; аниқлик киритувчи ёзувларни; техник шарт; синов программаси ва методикаси; ҳисоб-китоб, эксплуатацион ва таъмирлаш ҳужжатлари; спецификацияни метрологик экспертизадан ўтказиш тавсия этилади.
Кўпинча метрологик экспертизани корхона метрологик хизмати амалга оширади. Метролотик экспертизани шу йўсинда амалга ошириш корхонада метрологик хизмат обрўйини оширишга ҳамда конструкторлик ечим хақида маълумотларни йиғилиши ва маълумотни қайта ишланишига эксплуатация ва ишлаб чиқариш жараёнида метрологик таъминланиши хақидаги маълумотларни оширишга сабаб бўлади.
Метрологик экспертизага ҳужжат асл нусхада, меъёрий назоратининг буюртмачи ваклининг ва ҳужжатни тасдиқловчи шахснинг имзосидан бошқа ҳамма имзолар билан бирга тақдим этилади. Экспертизани икки босқичда ҳам ўтказиш мумкин, бунда ҳужжат аввал оригинал кўринишда текширишдан ўтилади, кейин эса асл нусхада текширишдан ўтади.
Конструкторлик ҳужжатларидан баъзи-бирларини метрологик экспертизаси таркибини кўриб ўтамиз:
Техник топшириқнинг метрологик экспертизаси. Техник топшириқни метрологик экспертизасини асосий мақсади бу - аниқлик талаблари қўйиладиган маҳсулот ишлаб чиқаришдаги параметрларни ўлчаш имкониятини белгилаш маҳсулотни ишлаб чиқиш билан боғлиқ тажрибавий изланишларни метрологик таъминот нмкониятини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ундан фойдаланишда метрологик таъминотини олдиндан баҳолашдан иборат.
Метрологик экспертизани ўтказишдаги қуйидаги бўлимларга алоҳида аҳамият берилади: техник талаблар; назорат қилиш ва қабул қилиб олиш тартиби.
Маҳсулотни чиқиш параметрлари мавжудлиги, ҳамда уларни ёзилиш шакли тўғрилиги текширилади. Параметрларни белгиланган аниқлик билан мавжуд ўлчаш воситалари ёрдамида назорат қилаолиш имконияти текширилади. Маҳсулотни ишлаб чиқарилиши ва ундан кейинги фойдаланиш жараёнлари билан боғлиқ янги ўлчаш воситалари ва ўлчашни бажариш методикаларини ишлаб чиқишга, махсус метрологик изланишлар ўтказиш ишларига бўлиши мумкин талаблар ўрганилади.
Импорт қилинадиган ўлчаш воситаларини сотиб олишга зарурат бор-йўқлиги аниқланади.
Метрологик терминологияни, физик катталиклар ва уларнинг бирликларини тўғри номланганлиги ва тўғри белгиланганлиги ҳам баҳоланади. Мехнат хавфсизлиги талабларини зарур назорат қилиш усул ва воситалари ёрдамида таъминлаш имконияти текширилади.

Download 21.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling