17-maruza mashg’uloti Метрологик экспертизани ўтказиш


Download 21.85 Kb.
bet2/2
Sana07.04.2022
Hajmi21.85 Kb.
#627818
1   2
Bog'liq
17 Maruza mashgulot Metrologik ekspertizani o'tkazish
Gofurov Abdulaziz Diolog, 2 Amaliy topshiriq, Berilganlarning abstrakt turlari, Izlash masalasi uchun algoritmlar va ularning murakkabligini aniqlash, mantiq qonunlari. mantiq funksiyalari uchun chinlik jadvali tuzish, Korea, Qish, Qish, magistratura, Mavzu YURAK-QON TOMIR TIZIMIGA TASIR ETUVCHI DORI VOSITALARI., Test (Mat-info), Test (Mat-info), Test (Mat-info), Филос. кк.тест, BOSHQARISHDA TELEKOMMUNIKATSIYA TEXNOLOGIYALARINING RIVOJLANISHI
Техник шартни метрологик экспертизаси.
Техник шарт тўлиқ ва яхшилаб метрологик экспертизадан ўтказилиши керак бўлган ҳужжатлар сирасига киради ва техник шартни экспертизада қуйидаги бўлимларга яхшилаб эътибор берилади: техник талаблар; қабул қилиб олиш қоидалари; назорат қилиш (синаш, ўлчаш) усуллари; эксплуатация қилиш шароитлари.
Маҳсулот параметрлари техник топшириқ талабларига мувофиқ, уларни сони оптимат ва уни ёзилиш шакли-тўғри бўлиши керак. Назоратдан ўтилгач аниқлик меъёрларини яроқлилиги текширилади. Белгиланган аниқлик меъёрлари агар назорат мураккаб ва қиммат турувчи синов воситалари билан боғлиқ бўлса, ҳамда юқори малакали операторларни талаб қилса у ҳолда аниқлик меъёрини асосланганлигига алоҳида эътибор берилади.
Назорат усуллари экспертизасида уларни тўғрилиги ва етарлилиги текширилади. Назорат операцияси баёни - матнини аниқлиги, яъни ҳамма нарсани аниқлаб берганлиги ҳам текширилади.
Танланган назорат усули тежамкор бўлиши керак, яъни белгиланган аниқликда назорат операциясини мехнат сиғими ва тан нархи минимал бўлиши керак.
Иложи борича стандартлашган, арзонроқ ва оддий ўлчаш воситалари танлансинки, токи уларни қўллаганда ўлчаш шароити талаблари минимал бўлсин. Агар ўлчаш жараёни иш сиғими катта ва кўп меҳнат талаб қиладиган бўлса, автоматлаштирилган ўлчаш воситасини қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида фикр юритиш керак бўлади.
Маҳсулотни эксплуатация қилиш жойидаги ўрнатиш, монтаж қилиш ва қўллаш бўйича талабларни тўғрилиги, ҳамда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўлчашларни ташкиллаштириш ва ўтказиш талабларини тўғрилиги аниқланади.
Метрологик текшириш турлари

Метрологик текшириш – Ўлчаш жараёнида қатнашувчи элементлар тафсилотларининг меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш бўйича ваколатли идоралар ва шахсларнинг фаолияти.


Метрологик текшириш қуйидагилардан иборат:
– ўлчаш воситалрининг турларини синаш ва тасдиқлаш;
– ўлчаш воситалрини метрологик аттестатлаш;
синаш воситаларини аттестатлаш;
– ўлчаш воситалрини қиёслаш;
– ўлчаш воситалрини калибрлаш;
– ўлчашларни бажариш ва бажариш сифатини баҳолаш методикаларини метрологик аттестатлаш;
– меъёрий ва техник ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш;
метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларни ўлчаш воситаларини қиёслаш, синаш, ўлчаш воситаларини, ўлчашларни бажариш методикаларини метрологик аттесталаш, ўлчаш воситаларини калибрлаш ва бу ишларнинг бажарилишини мсетрологик таъминлаш сифатини баҳолаш мақсадида бошқа муайян метрологик фаолиятга аккредитлашда қатнашиш;
– ўлчаш воситалрини тайёрлаш, сотиш ва ижарага бериш фаолиятини рўйхатга олиш;
– муайян метрологик текшириш ва назорат турларини амалга оширувчи ходимларни аттестатлаш.
Давлат метрологик текшируви турлари:
– ўлчаш воситалари хилларини синаш ва тасдиқлаш;
– ўлчаш воситалари ва ўлчашларни бажариш методикаларини метрологик аттестатлаш;
– ўлчаш воситаларини, шу жумладан эталонларни қиёслаш, калибрлаш;
– метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларни синаш, қиёслаш, ўлчаш воситаларини ва ўлчашларни бажариш методикаларини метрологик аттесталаш, ўлчаш воситаларини бажариш методикаларини метрологик аттестатлаш, ўлчаш воситаларини калибрлаш ва бошқа муайян метрологик фаолият турларига аккредитлаш;
– тадбиркорлик субъектларининг ўлчаш воситаларини тайёрлаш, сотиш, ижараг бериш бўйича фаолиятни лицензиялаштиришда ўрнатилган метролгик меъёрлар ва қоидаларга риоя қилинишини баҳолаш ва тасдиқлаш;
– ўлчашларни бажариш ва метрологик фаолиятнинг бошқа турлари сифатини баҳолаш.
Давлат метрологик текшируви ва назорати идоралари томонидан метрологик меъёрлар ва қоидаларига риоя қилинишини текшириш мақсадида амалга оширилади.
Давлат метрологик текшируви ва назорати метрология соҳасидаги қонун талабларига мувофиқ бажарилади.
Download 21.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling