17-Машғулот. Буйрак ва сийдик пуфаги анатомияси. Буйрак ва сийдик пуфагида учрайдиган касалликлар, уларни ташхислаш ва даволаш


Download 77.5 Kb.
bet1/5
Sana10.10.2022
Hajmi77.5 Kb.
#840646
  1   2   3   4   5
Bog'liq
17-Машғулот
3 mavzu amaliy, 3 mavzu amaliy, 1-Seminar mashguloti, 2 mavzu, PZU UKRAINA ROM SUG\'URTA KOMPANIYASI, ОН ХЕМИС УЧУН, qodirov-abbosbek(3), 182 25.03.2020, Yorug’lik interferensiyasini kuzatish usullari, Magistrantning stajirovka kundaligi -2022.., Navoiy konchilik, EE guruhi, 3432103808, ustuvor mutaxassisliklar, Consumer Decision Process

17-Машғулот. Буйрак ва сийдик пуфаги анатомияси. Буйрак ва сийдик пуфагида учрайдиган касалликлар, уларни ташхислаш ва даволаш.


Буйрак анатомияси тўғрисида нималарни биласиз?
Буйрак қонни ортикча сувликдан тозалайдиган қурол сифатида яратилган. Қон етилиб, баданга ўтишга тайёр бўлганда, бу сувликка эхтиёж қолмайди. Бу сувлик баданда жуда кўп бўлганлигидан уни ўзига тортиб тозаловчи бит­та катта аъзо, ёки кичик бўлганда бир жуфт аъзо яратилиши лозим эди.
Агар у битта ва катта бўлганда эди, яхши жойлашолмай, сиқилиб қолган бўлар эди. Шунинг учун битта бўлиш ўрнига иккита буйрак яратилган. Унинг иккита бўлишида аъзоларнинг икки бўлак қилиб яратилгандаги маълум манфаатлар бордир; булар улардан бирига бирор офат етса, иккинчиси унинг вазифасини қисман ёки тўла бажаради. Эҳтиёт учун уларни сонда кўп ва жавҳарларини пишиқ қилинган, бундай бўлишининг бир қанча фойдали томонлари бордир биринчидан, уларнинг сони қўшилидан ҳажмларининг кичиклиги унча билинмайди; иккинчидан, жавҳарлари пишиқлигидан суюқ нарсалардан бошқа нарсани тортиб шимиш мумкин бўлмайди; учинчидан, жавҳари пишик, аъ­зо, ҳар вақт ўзи тўлган ўткир хилтли суюқликдан тез таъсирланмайди.


Буйрак касалликларинеча турда бўлади?

Буйракларда мизож касалликлари, таркиб касаллик­лари бўлади; аъзонинг кичик ва катта бўлиши, унда тиқилма пайдо бўлишидан иборат, тошлар ҳам тиқилмалар шулар жумласидандир. Яна буйракда узлуксизликнинг бузилиши касаллиги ҳам бўлади, масалан, яралар, ейилиш, томирларнинг ёрилиши ва очилиши кабидир. Буларнинг ҳаммаси ё буйракнинг ўзида, ёки буйрак би­лан бошқа аъзолар ораларидаги йўлларда пайдо бўлади бу оз учрайди. Агар бу йўлларда қондан, хилтдан ёхуд тошдан тиқилма пайдо бўлса, даволашда буйрак тиқилмаларидагидек тадбир ишлатилади. Буйракда касалликлар тез-тез бўлса, у хох иссиқ бўлсин, хох совуқ бўлсин, жигар шу даражада заиф бўладики, истисқогача олиб боради. Буйраги оғриган киши ёпишқоқ ва елимли сийган бўлса, буйрак ёмон зарарли моддани тортиши сабабли оғриқ зўраяди ва бу кўпинча, тош пайдо қилади. Буйракнинг касалликлари қуюқ ва чўкмали сийиш билан ечилиб ҳам кетади.



Download 77.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling