NGN тармоғи сатхлари ва хизмат турлари

Sana01.01.1970
Hajmi
#170101
Bog'liq
NGN тармоғи сатхлари ва хизмат турлари


NGN тармоғи сатхлари ва хизмат турлари
Режа:
I.Кириш
II.Асосий қисм
1. Кейинги авлод тармоқларда транспорт поғонанинг умумий қурилиш принциплари.
2. NGN тармоғида фойдаланиладиган протоколлар.
3. Softswitch архитектураси.
Ш.Хулоса
IV.Фойдаоанилган адабётлар

I.Кириш
Ушбу ишчи дастур кейинги авлод тармоқларнинг қурилмалари, стативлари, конфигурациялари, вазифалари, жойлашиши, коммутация ва маршрутизациялаш принциплари, хизмат кўрсатиш сифатининг(QoS) таъминланиши, IP протокол бўйича аудио, видео ва бошқа маълумотларни юборишни, янги пассив оптик тармоқлари NG-PON элементлари, вазифалари, IPTV тармоқлари, IP-IMS мультисервис тизмости, Softswitch дастурий коммутаторларнинг функционал схемалар ва имкониятлари, RAS командалар ва хабарлар фойдаланилганда IP телефония иккита қурилмаларнинг боғланиш сценарийлари, SIP протокол базасида тармоқнинг қурилиш сценарийси, SIP хабарлари, Кейинги авлод тармоқ (NGN-Next Generation Network) қурилмаларини созлаш принципларини қамрайди

2.1 Кейинги авлод тармоқларда транспорт поғонанинг умумий қурилиш принциплари
Ҳозирги кунда Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи "Ўзбектелеком АК" компанияси томонидан NGN(Next Generation Network) кейинги авлод тармоқ қурилмалари билан жихозланмоқда, ушбу тармоқ телекоммуникация технологияларининг келажакдаги асосий тармоғи сифатида бахоланмоқда. NGN тармоғини мавжуд эски Умум фойдаланувчи телефон тармоғига таққослаганда кўплаб афзалликлари мавжуд. Конвергенцияланган тармоқ янги хизматларни яратиш, тадбиқ этиш ва бошқаришга имкон яратади. NGN тармоғининг асосий элементларидан бири бу Softswitch қурилмаси хисобланади, у VoIP қўнғироқларини бошқаради. Шунингдек, Softswitch
NGN тармоғида турли протоколларни интеграция бўлишига имкон яратади. Softswitchнинг асосий вазифаси сигнал шлюзлари ва медиа шлюзлари ўртасида тармоқ интерфейсларини ҳосил қилишдир. Ушбу мақолада Softswitch нинг NGN тармоғидаги асосий вазифаларини чуқурроқ кўриб чиқамиз, айниқса NGN архитектурасида икки фойдаланувчи ўртасида телефон алоқасини ташкил қилинишини кўрамиз. NGN тармоғи турли мультимедиа алоқа хизматларини тақдим этиш учун ишлаб чиқилган, бу NGN тармоғида кенг полосали хизматларни тақдим этишга, юқори тезликда кўп каналли транспорт тармоғини таъминлашга, пакетларни кечикишларни, йўқолишларини камайишига ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашишига кафолат беришини таъминлайди. NGN турли тармоқларни конвергенция қилиш имкони мавжуд, каналли коммутацияга асосланган Умум фойдаланувчи телефон тармоғини пакетли коммутация тармоғига мос холда узатиш учун IP/MPLS тармоғига асосланган трафикга ўтказа олади. У ҳар бир операторнинг хохишига кўра замонавий хизматлар ва технологияларни тақдим этади. Ушбу мақолада NGN тармоқ архитектурасини, протоколларини ва хизматларини кўриб чиқамиз, шунингдек softswitch вазифалари кўриб чиқилади. NGN тармоғида Softswitch қурилмаси пакетли коммутация учун платформа хисобланади.
NGN тармоғи келажак учун хавфсиз технология. Хозирги кунда бозор доимий ўзгаришни талаб этади. Фойдаланувчилар турли юқори сифатли хизматларни талаб қилади. Ушбу талабларни қондириш мақсадида, NGN тармоғи илғор платформалар билан ишлаб чиқилган. Кейинги авлод тармоғи инсонлар учун интеллектуал интерфейс ва тармоқга ҳамма жойда боғланиш имконини таклиф қилади. Шунингдек, тарқалган хизматлар ва мошина алоқаси каби хизматлар билан инсон ҳаѐтини яхшилаш учун ва янги тажрибалар тақдим этади. NGN тармоғи УФТТга нисбатан кам чиқиб сарфланган холда кўплаб янги хизматларни тақдим этиш имкони мавжуд. Буни амалга оширишда виртуал ажратилган алоқа муҳитини яратиш орқали, хендовер муаммоларини ва икки фойдаланувчи ўртасида масофа тўсиқларини йўқотади.
NGN тармоғи пакетли коммутация тармоғига асосланган, шунинг учун бу VoIP хизматини тақдим этади. NGN тармоғининг асосий характеристикалари: пакет асосида узатиш; фойдаланувчилар ўртасида тўлиқ хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш, симли ва симсиз тармоқларнинг конвергенцияси, шунингдек кўплаб хизматлар. Икки халқаро ташкилотлар(IETF ва ITU) томонидан NGN тармоғининг модели ишлаб чиқилган, хар бири ўзининг белгилари ва протоколларига эга. IETF стандартига кўра, NGN тармоғи топология модели Softswitch моделига асосланган у қуйидагилардан ташкил топган:
 Медиа шлюз (Media Gateways MG): медиа шлюзнинг асосий вазифаси каналли коммутация тармоғи форматидаги овозли хабарларни, пакетли коммутация тармоғи форматидаги пакетли кўринишга ўзгартиради.
 Медиа шлюз бошқарувлари(Media Gatewayт Controllers MGC): бунинг асосий вазифаси пакетли тармоқда турли алоқа ўрнатиш жараѐнларини бошқаришни амалга оширади. Шунингдек, қўнғироқларни бошқариш хусусияти мавжуд.
 Сигнализация шлюзи(Signaling Gateway SG): бу каналли коммутация тармоғининг 7-сонли умум канал сигнализацияси ва пакетли тармоқ ўртасида интерфейс хисобланади. ITU стандартига кўра NGN тармоғи топологияси H323 стандартларига асосланган. Ушбу модел қуйидагиларни қамраб олади:
 Шлюз(Gateway GW): каналли коммутация тармоғи ва пакетли тармоқ ўртасида интерфейс хисобланади.
 Терминал: тармоқнинг охирги тугуни хисобланади, реал вақтда бошқа H323 терминал билан ѐки Шлюз (Gateway) билан икки томонлама алоқани ўрнатиши мумкин.
 Гейткипер (Gatekeeper GK): фойдаланувчи адресларини ўзгартиришни амалга оширади, H323 зонасини бошқаради. NGN тармоғи хизмат кўрсатиш тармоғига нисбатан каттароқ бўлиши дизайн қилинган10.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling